← Назад
Решение #1277842 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Ажрим (ишни бошқа кунга қолдириш)
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 105 | — | law |
Текст решения
2 100 символов
АЖРИМ
(даъвони таъминлаш ҳақида)
2022 йил октябрь ойининг 5 куни фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон
туманлараро судининг судьяси И.Козиев, даъвогар Абдуллаева Навбахор
Акрамжон қизининг жавобгар Аскаров Музаффар Мадаминожоновичга
нисбатан “Шахсий мулкларни ундириш ҳақида”ги даъво аризаси ва унга илова
қилинган ҳужжатлар билан танишиб чиқиб, қуйидагилар
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар Абдуллаева Навбахор Акрамжон қизи жавобгар Аскаров
Музаффар Мадаминожоновичга нисбатан судга даъво аризаси бериб, унда ўзига
тегишли бўлган 98 турдаги жами 17.776.575 сўмлик шахсий мулкларини
ундириш ҳақида ҳал қилув қарори чиқаришни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 105-моддасига кўра, суд(судья)
даъвони таъминлаш чораларини ишда иштирок этувчи шахсларнинг аризаси ёки
ўз ташаббуси бўйича кўриши мумкин. Агар даъвони таъминлаш чораларини
кўрмаслик суд ҳужжати ижросини қийинлаштирса ёки уни бажариб
бўлмайдиган қилиб қўйса, даъвони таъминлашга йўл қўйилиши кўрсатилган.
Суд, даъвони таъминламаслик суд ҳужжати ижросини қийинлаштириши
ёки уни бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкинлигини эътиборга олиб,
даъвогар Абдуллаева Навбахор Акрамжон қизига тегишли бўлган жавобгар
Аскаров Музаффар Мадаминожоновичнинг Учқўрғон тумани Ёшлик МФЙ,
Ёшлик кўчасида жойлашган уй-жойида сақланиши мумкин бўлган
98 турдаги жами 17.776.575 сўмлик мулкларини даъвони таъминлаш мақсадида
рўйхатга олиб ҳатлаб қўйишликни лозим топди.
Бинобарин, суд Ўзбекистон Республикаси Фукаролик Процессуал
Кодексининг 105, 271-272- моддаларига қўлланиб
АЖРИМ
ҚИЛАДИ:
Даъвогар Абдуллаева Навбахор Акрамжон қизига тегишли бўлган
жавобгар Аскаров Музаффар Мадаминожоновични Учқўрғон тумани Ёшлик
МФЙ, Ёшлик кўчасида жойлашган уй-жойида сақланаётган 98 турдаги жами
17.776.575 сўмлик мулклари рўйхатга олиниб, даъвони таъминлаш мақсадида
ҳатлаб қўйилсин.
Ушбу ажрим ижросини таъминлаш Мажбурий ижро бюроси Учқўрғон
туман бўлими зиммасига юклатилсин.
Ажримни ижроси таъминланганидан сўнг натижаси ҳақида судга маълум
қилинсин.
Ажримдан норози томон 20 кунлик муддатда Наманган вилоят судига
хусусий шикоят (протест) келтиришга ҳақли.
Судья
И.Козиев