Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2301/25130 Дата решения 29.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Азизов Иқболжон Гулямович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Мадимаров Фаррух Фурхад угли Ответчик / Подсудимый Юлбарсова Гулнозахон Асилбек кизи
Source ID 668221afb6bf6f28996e5dd2 Claim ID 4793011 PDF Hash 30c4d56d45f57b1d... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 267 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 29 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида суд раиси И.Г.Азизовни раислигида, О.Асқаровнинг котиблигида, даъвогар Мадимаров Фаррух Фурхад ўғлини жавобгар Мадимарова Гулнозахон Асилбек қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-17012301/25130-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар, Даъвогар Мадимаров Фаррух Фурхад ўғли судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Мадимарова Гулнозахон Асилбек қизи билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Мадимаров Фаррух Фурхад ўғли даъвони қувватлаб, 12.07.2021 йилда жавобгар Мадимарова Гулнозахон Асилбек қизи билан қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурганлигини, турмушидан 25.04.2022 йилда туғилган Мадимарова Саъдия Фаррух қизи исмли фарзандли бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабаб 2022 йил август ойидан буён бирга яшамаслигини, ярашиш учун берилган муддатда ҳам ярашмаганлигини, узоқ муддат бирга яшамаганлиги учун оиласи тикланмаслигини, бир-бирига нисбатан меҳри йўқлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Мадимарова Гулнозахон Асилбек қизи дастлабки суд мажлисида даъвони тан олиб, даъвогар билан 2022 йил август ойидан буён даъвогар билан бирга яшамаслигини, бунга ўзаро келишмовчиликлар сабаб бўлганлигини, даъвогар билан ярашиб бир оила бўлиб яшашни имконияти йўқлигини, шу сабабли даъвони қаноатлантириб, никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд тарафларни тушунтиришларини эшитиб, ишда тўпланган хужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 12.07.2021 йилда қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурган. Турмушидан 25.04.2022 йилда туғилган Мадимарова Саъдия Фаррух қизи исмли фарзанди бор. Тарафлар ўзаро келишмовчилик сабаб 2022 йил август ойидан буён бирга яшамайди. Даъвогарнинг даъво аризаси бўйича тарафларга ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган. Бироқ, Андижон шаҳар Гумбаз МФЙ ва Андижон туман Қўшариқ МФЙ яраштириш комиссиясининг хулосаларида тарафлар 2022 йил август ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафларни яраштириш чоралари натижа бермаганлиги, бу оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20-июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2022 йил август ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Мадимаров Фаррух Фурхад ўғлини жавобгар Мадимарова Гулнозахон Асилбек қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 251-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар Мадимаров Фаррух Фурхад ўғлини жавобгар Мадимарова Гулнозахон Асилбек қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Мадимаров Фаррух Фурхад ўғли ва жавобгар Мадимарова Гулнозахон Асилбек қизи Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 12.07.2021 йилда қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Мадимаров Фаррух Фурхад ўғлидан никоҳдан ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Мадимарова Гулнозахон Асилбек қизига никоҳгача фамилиясига қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик этувчи И.Г.Азизов