← Назад
Решение #1277845 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 164 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
6 837 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг “29” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари
бўйича Оҳангарон туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
судья Х.К.Маткаримовнинг раислигида,
судья ёрдамчиси А.Жумабоевнинг котиблигида, даъвогар ишончли
вакили Н.Мирзакаримованинг иштирокида, даъвогар Мирзакаримов
Хуршиджон Маматалиевичнинг жавобгар Мирзакаримовна (Юсупова)
Дилфуза Анваровнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган 2-1107-2301/14079-сонли фуқаролик ишини кўриб
чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар
Мирзакаримов
Хуршиджон
Маматалиевич
жавобгар
Мирзакаримовна (Юсупова) Дилфуза Анваровнага нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар
билан 2011 йил 22 октябрда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш
қурганлигини, уларнинг никоҳи Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ФҲДЁ
бўлими томонидан қайд қилинганлигини, жавобгар билан ўзаро
турмушларидан 2012 йил 09 октябрь куни туғилган Маматалиева Шахина
Хуршиджоновна исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмуш
қуришганидан кейин 1 йил бирга яшашганлигини, кейин ўзаро характерлари
ва дунёқараши бир бирига тўғри келмаганлигини сабабли, ажрашиб
кетишганлигини, жавобгар мол мулкини олиб кетганлигини, хозирги кунда
иккаласи хам шаърий никоҳҳ асосида бошқа оила қурганлигини баён қилиб,
суддан жавобгар билан ўзининг ўртасидаги никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Мирзакаримов Хуршиджон
Маматалиевичнинг ишончли вакили (онаси) Мирзакаримова Насиба
Икромовна даъво аризани тўлиқ қувватлаб, ўз тушунтиришида даъвогар унинг
ўғли эканлигини, тарафлар 2012 йилдан буён бирга яшамаётганлигини, ўғли
Арина исмли аёлга шаърий никоҳ асосида уйланганлигини, ва бир нафар
фарзанди хам борлигини, жавобгар хам Туркия давлатида бошқа оила қуриб
яшаб келаётганлигини, тарафларнинг оиласи тамомила барбод бўлганлигини,
хозирги кунда жавобгарни қаерда еканлигини аниқ билмаслигини баён қилиб,
суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Иш
бўйича
жавобгар
Мирзакаримовна
(Юсупова)
Дилфуза
Анваровнанинг амалдаги яшаш манзили номаълумлиги ҳақидаги маълумот
суднинг иш юритувига келиб тушганлиги сабабли суд ишни Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 164-моддасига асосан унинг иштирокисиз кўриб
чиқишни лозим топди.
Суд иш бўйича даъвогар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, даъво
аризада келтирилган важларни иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатлар
ёрдамида атрофлича муҳокама қилган ҳолда қуйидаги асосларга кўра,
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда
қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига
кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён
бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши
лозим.
Мазкур Пленум қарорининг 29-бандига асосан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд мажлисида ҳар
томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим.
Суд ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Мирзакаримов Хуршиджон
Маматалиевич билан жавобгар Мирзакаримовна (Юсупова) Дилфуза
Анваровна 2011 йил 22 октябрда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш
қуришган. Уларнинг никоҳи Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ФҲДЁ бўлими
томонидан 1089-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Тарафларнинг
биргаликдаги турмушларидан 2012 йил 09 октябрь куни туғилган
Маматалиева Шахина Хуршиджоновна исмли фарзандлари бор. Ўзаро
оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2012 йилдан бошлаб эр хотин
бўлиб биргаликда яшашмайди. Шу сабабли даъвогар фуқаро Назарова Арина
Петровна билан шаърий никоҳ асосида турмуш қурган ва 2023 йил 24 октябрь
куни туғилган Мирзакаримов Тимур Хуршиджонович исмли фарзандлари бор.
Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2023 йил
28 ноябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиш ва оилани сақлаб қолиш учун
6 (олти) ой муҳлат берилган.
Суд даъвогар Мирзакаримов Хуршиджон Маматалиевичнинг даъво
аризасини муҳокама қилиб, тарафлар ўртасидаги оилавий муносабатлар 2012
йилдан бошлаб тугатилганлигини, оилани сақлаб қолиш учун қилинган хаттиҳаракатлар ўз самарасини бермаганлигини, яраштириш комиссияси томонидан
ушбу оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги ҳақида хулоса берилганлигини,
тарафлар шаърий никоҳ асосида бошқа оила қурганлигини ва даъвогарнинг
шаърий никоҳдан фарзанди борлигини, тақдим қилинган ёзма далиллар
йиғиндиси
тарафларнинг
оилавий
муносабатлари
батамом
тугалланганлигидан далолат беришини, бундай ҳолатда тарафлар ўртасидаги
оилавий муносабатлар тамомила барбод бўлган деб ҳисобланишини инобатга
олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан
ажратишни, тарафларнинг вояга етмаган бир нафар фарзандини жавобгарнинг
тарбиясида қолдиришни, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш чоғида
ундирилиши лозим бўлган давлат божи тўловини базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида белгилаб, уни даъвогардан давлат
фойдасига ундиришни лозим топди.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари
талаблари, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 44-45-моддалари,
Олий суд Пленумининг раҳбарий кўрсатмаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 249-253, 383, 403, 422 ва 426-моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Мирзакаримов Хуршиджон Маматалиевичнинг жавобгар
Мирзакаримовна (Юсупова) Дилфуза Анваровнага нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Мирзакаримов Хуршиджон Маматалиевич билан жавобгар
Мирзакаримовна (Юсупова) Дилфуза Анваровна ўртасида Тошкент вилояти
Олмалиқ шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 2011 йил 22 октябрдаги 1089-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳидан ажратилсин.
Тарафларнинг 2012 йил 09 октябрь куни туғилган Маматалиева Шахина
Хуршиджоновна исмли бир нафар вояга етмаган фарзанди жавобгар
Мирзакаримовна
(Юсупова)
Дилфуза
Анваровнанинг
тарбиясида
қолдирилсин.
ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажралишни қайд қилиш вақтида
даъвогар Мирзакаримов Хуршиджон Маматалиевичдан давлат даромадига
базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи
ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
беришга ва (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи, судья:
(имзо)
Нусхаси аслига тўғри. Судья:
Суднинг ҳал қилув қарори 01.07.2024 йилда
қонуний кучга кирди. Судья:
Х.К.Маткаримов
Х.К.Маткаримов
Х.К.Маткаримов