Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1102-2301/7814 Дата решения 29.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди Судья Хусаинова Раъно Абдихоликовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ражабов Саънатжон Исматиллаевич Ответчик / Подсудимый Ражабова Феруза Жумабай қизи
Source ID 6680286eb6bf6f28996e5dad Claim ID 4800407 PDF Hash d2c9b4c972fb0c07... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддаси збекистон Республикаси ФПК 72 law
Текст решения 5 781 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ХХХХ йил ХХ май куни фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья ХХХХХнинг раислигида, судья ёрдамчиси ХХХХХнинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар ХХХХХнинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган ХХХХХ-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ХХХХХ жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби билан судга мурожаат қилиб, унда жавобгар билан ХХХХ йил Х ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги турмушларидан ХХХХ йил Х октябрда туғилган ХХХХХ исмли фарзанди борлиги, жавобгарнинг шахсиятига ҳеч қандай эътирози йўқлигини, дастлаб биргаликда яхши яшашгани, бироқ фарзандли бўлишганидан кейин жавобгардаги физиологик ўзгаришлар сабабли турмуш ўртоғида аеллик хусусиятлари етишмай қолганини, аел сифатида ўзига жалб қила олмаётгани, бу эса эр-хотинлик муносабатларига жиддий тасир қилаётганини, аели билан эр-хотинлик муносабатларида совуқлик юзага келганини, ота-онасига ҳам ҳурматсизлик қилгани сабабли ХХХХ йил ХХ май кунидан буён бирга яшамаслигини, бошқа оила қурмоқчи эканлигини, фарзанди жавобгар қарамоғидалигини билдириб, жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар ХХХХХ даъво аризасида кўрсатиб ўтилган барча важларини тўлиқ қувватлашини билдирди, ўрталаридаги қонуний никоҳларини бекор қилишни сўради. Дастлабки суд мажлисида жавобгар ХХХХХ даъво ризага эътирози борлигини, оиласини тиклашини, фарзандини етим қилмаслигини билдириб, даъво талабини рад қилишни сўради. ФИБ Ўртачирчиқ туманларо судининг ХХХХ йил ХХ ноябрдаги ажрими билан тарафларга ярашиш учун 6 ой муҳлат берилган. Суд мажлисида сўралган жавобгар ХХХХХ даъвогарнинг бундай муносабатига қандай жавоб қилишни билмаганини оиласини тиклашга ҳаракат қилгани, ҳозир ҳам фарзандини етим қилгиси йўқлигини, лекин даъвогарнинг ўзига бўлган муносабатини ўзгартира олмагани учун, никоҳдан ажрашишдан бошқа чораси қолмаганини билдириб, ишни қонуний кўриб чиқишни сўради. Суд иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини, фуқаролик ишида мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, уларни муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 2017 йил 30 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Уларнинг никоҳлари Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани ФҲДЁ бўлимида ХХХХХ-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Ҳозирги вақтда биргаликдаги турмушларидан ХХХХ йил Х октябрда туғилган ХХХХХ бор. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 1-қисмига асосан оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига асосан, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839-қарорининг 14-бандида никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва ҳолисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу мақсадларда суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозим. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 839 қарорининг 16-бандига кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра, эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек, эр-хотиндан бири ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Суд, юқорида қайд қилиб ўтилган қонун нормалари талабларига асосан ва иш ҳужжатларидан келиб чиқиб, даъвогарнинг даъво аризасини муҳокама қилиб, оиланинг давлат ва жамият муҳофазасида эканлигини, даъвогар томонидан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 72-моддасига асосан даъво талаби асосли эканлигини тасдиқловчи далиллар тақдим қилинмаганлигини, никоҳнинг давомийлигини, тарафлар ўртасидаги оилавий келишмовчиликлар жиддий асосларга эга эмаслигини, вақтинчалик эканлигини, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар натижасида ҳозирда бирга яшамаётган бўлсалар-да, уларда ўзаро муросага келиб, оилани сақлаб қолиш имкониятлари мавжудлигини, оилавий муносабатларини батамом тугатилган деб ҳисоблаб бўлмаслигини, шунингдек жамиятда соғлом оила муҳитини яратиш, носоғлом оилаларга барҳам беришга, эр-хотиннинг никоҳларини мустаҳкамлашга ва уларнинг барқарорлигини сақлаб қолишни инобатга олиб, тарафларнинг 2018 йил 7 октябрда туғилган ХХХХХ исмли вояга етмаган фарзанди борлигини, фарзандларнинг келажакдаги манфаатларини кўзлаб ҳамда оилани сақлаб қолиш мақсадида даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талабини рад этишни лозим топади. Юқорида баён қилинган ҳолатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларига риоя қилиб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар ХХХХХ нинг жавобгар ХХХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция шикояти (протест) беришга, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) беришга ҳақли. Раислик қилувчи: Нусхаси аслига тўғри, Судья имзо ХХХХХ