Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2301/5979 Дата решения 29.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Турдалиев Шухрат Йўлдошевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Сохибова Гулчехра Зойировна Ответчик / Подсудимый Барноев Орифжон Юсупович
Source ID 66861498b6bf6f28996e5fc5 Claim ID 4640394 PDF Hash 66c61dd9be996392... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 614 символов
Ўзбекистон Республикаси Номидан Ҳал Қилув Қарори 2024 йил май ойининг 2 куни фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи судья: Ш.Й.Турдалиев Л.Хамдамовнинг котиблигида, даъвогар Хайдарова Қундуз Равшановнанинг жавобгар Хайдаров Суръат Рахматуллоевичга нисбатан никохдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича 2-1406-2301/6592сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни, Даъвогар Хайдарова Қундуз Равшановна судга жавобгар Хайдаров Суръат Рахматуллоевичга нисбатан никохдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда ва суд мажлисидаги тушунтиришида, жавобгар Хайдаров Суръат Рахматуллоевич билан 2000 йил 1 июн куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушидан ўрталарида тўрт нафар фарзандлари борлигини, улар турмушларини бошида яхши яшаганликларини, кейинчалик уларнинг муносабатлари бузилиб, оилавий келишмовчиликлар сабабли 2017 йил сентябр ойидан буён бирга яшамасдан келаётганликларини, жавобгар унга доимий равишда хиёнат қилиб келганлигини, оилаларини бузилишига жавобгарнинг ўзи айбдор эканлигини, муқаддам суднинг хал қилув қарори билан унинг никохдан ажратиш хақидаги даъво аризаси суд томонидан рад этилганлигини, жавобгардан кўнгли совиганлигини, уларнинг оилалари амалда барбод бўлганлигини, ўтган давр мобайнида жавобгар билан оилаларини сақлаб қолишга харакат қилмаганлигини, эндиликда жавобгар Хайдаров Суръат Рахматуллоевич билан бирга яшай олмаслигини, уларнинг оилаларини тиклашнинг имконияти йўқлигини, оилалари барбод бўлганлигини билдириб, ўрталаридаги қонуний никоҳларидан ажратишни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Хайдаров Суръат Рахматуллоевич даъво аризани тан олмасдан, ўзининг берган тушунтиришида, хақиқатдан ҳам Хайдарова Қундуз Равшановна билан 2000 йил 1 июн куни қонуний никохдан ўтиб, турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушидан ўрталарида тўрт нафар фарзандлари борлигини, улар турмушларини бошида яхши яшаганликларини, кейинчалик оилавий келишмовчиликлар бирга яшамасликларини, лекин фарзандлари учун оиласини сақлаб қолмоқчи эканлигини, ўрталаридаги қонуний никохларини бекор бўлишига рози эмаслигини билдириб, даъвогарнинг даъво аризасини рад қилишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш материаллари билан танишиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб қўйидаги асосларга кўра даъвогар Хайдарова Қундуз Равшановнанинг жавобгар Хайдаров Суръат Рахматуллоевичга нисбатан никохдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризасини қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди. Суд муҳокамасида аниқланган ҳолатларга кўра, Хайдарова Қундуз Равшановна билан Хайдаров Суръат Рахматуллоевичнинг ўрталаридаги никоҳлари 2000 йил 1 июн куни Челак туман “Оққўрғон” қишлоқ совети томонидан қонуний тартибда расмийлаштирилган. Биргаликдаги турмушидан ўрталарида тўрт нафар фарзандлари бор. Эр-хотин ўртасида муносабатлари ўзгариб, оилавий келишмовчиликлар ва уруш-жанжаллар туфайли 2017 йил сентябр ойидан буён биргаликда яшамасдан келган. Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг 2023 йил 27 февралдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар Хайдарова Қундуз Равшановнанинг жавобгар Хайдаров Суръат Рахматуллоевичга нисбатан никохдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси рад этилган. Мазкур суднинг 2023 йил 11 октябр кунги ажрими билан даъвогар Хайдарова Қундуз Равшановна билан жавобгар Хайдаров Суръат Рахматуллоевичга ўзаро ярашишлик учун 6 ой мухлат берилган, аммо ўтган ушбу давр мобайнида ҳам тарафлар ярашиб яшамаган ва улар ўртасидаги оила тикланмаган. Томонлар биргаликда 2017 йил сентябр ойидан буён бир оила бўлиб яшамайди, ўрталарида эр-хотинлик муносабатлари йўқ, келажакда томонлар бир оила бўлиб яшай олмайдилар, томонларни келажакда яраштиришни имконияти қолмаган, уларнинг оилавий уруш-жанжаллар сабабли бир оила бўлиб яшамасдан келмоқда, томонларни оилаларини бир неча маротаба маҳаллада муҳокама қилиб чиққанлар, лекин томонлар ярашиб бир оила бўлиб яшай олмаганлар, томонларни оилалари барбод бўлган. Пайариқ туман Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Г.Исраилованинг 2024 йил 2 майдаги 100-7/1-сонли жавоб хатида, тарафларнинг оилаларини сақлаб қолиш борасида яраштириш чоралари кўрилганлиги, тушунтириш ишлари олиб борилганлиги, олиб борилган сухбат ва тушунтириш ишлари давомида, фуқаро Хайдарова Қундуз Равшановна ўрталаридаги қонуний никохларини бекор қилинишига рози эканлиги, фуқаро Хайдаров Суръат Рахматуллоевич билан сухбатлашишнинг имкони бўлмаганлиги, шу сабабли уларга қўшимча равишда ярашишлик учун муддат бериш мақсадга мувофиқ деб топилган. Шунингдек, Пайариқ тумани “Зарафшон” махалла фуқаролар йиғини раиси С.Рахимов томонидан 2024 йил 30 апрел куни тузилган далолатномада, фуқаро Хайдарова Қундуз Равшановна қонуний никохдан ўтиб, Хайдаров Суръат Рахматуллоевичга турмушга чиққанлиги, ўрталарида тўрт нафар фарзандлари борлиги, тарафлар бирга яшамасдан келаётганликлари, мазкур оилани яраштириш мақсадида бир неча маротаба тушунтириш ишлари олиб борилганлиги, келажакда мазкур оилани тиклашнинг имкони йўқлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотининг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади деб кўрсатилган. Суд, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлигини, томонлар бирга бир оила бўлиб яшамасликларини, яраштириш чоралари кўрилганлиги, уларни эндиликда яраштиришнинг имконияти қолмаганлигини инобатга олиб, суд томонларни оилаларини барбод бўлган деб ҳисоблайди ва уларни никоҳдан ажратишни лозим деб топиб, белгиланган давлат божини мухокама қилиб, даъвогар Хайдарова Қундуз Равшановнадан ундиришни лозим деб ҳисоблайди. Бинобарин суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253- моддаларини қўллаб,- Даъвогар Хайдарова Қундуз Равшановнанинг жавобгар Хайдаров Суръат Рахматуллоевичга нисбатан никохдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Хайдарова Қундуз Равшановна ва Хайдаров Суръат Рахматуллоевич 2000 йил 1 июнда Челак туман “Оққўрғон” қишлоқ советида тузилган 28-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги гувоҳнома берилаётган вақтда даъвогар Хайдарова Қундуз Равшановнадан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик этувчи: Ш.Й.Турдалиев