← Назад
Решение #1277850 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
5 836 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 29 кунида фуқаролик ишлари бўйича Избоскан
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик қилувчи
А.Б.Масардинов, судья ёрдамчиси Б.Қўлдашевнинг котиблигида, даъвогар
адвокат Ф.Умаровнинг иштирокида, ***************нинг жавобгар
***************га нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича
юритилган 2-1704-2303/12294-сонли фуқаролик иши кўриб чиқиб, қуйидагилар
АНИҚЛАНДИ
Даъвогар *************** жавобгар ***************га нисбатан
«Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар *************** даъвони қувватлаб, жавобгар
билан 15.12.2012 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини,
ўзаро турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлганликларини, ўзаро
келишмовчиликлар сабабли 2016 йил март ойидан буён бирга
яшамасликларини, ўрталарида мулкий низолар йўқлигини, никоҳдан ажратиш
ҳақидаги дастлабки даъвоси рад қилинганлигини, суд томонидан берилган
муҳлат давомида ҳам оила тикланмаганлигини, оилани тиклаш имкони
қолмаганлигини билдириб, жавобгар билан ўрталаридаги қонуний никоҳини
бекор қилиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар *************** тушунтириш бериб,
даъвогар билан 15.12.2012 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, ўзаро турмушлари давомида икки нафар фарзандли
бўлганликларини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2016 йил март ойи ойидан
буён бирга яшамасликларини, бирга яшамасликлари сабабли даъвогар 2015
йилдан 2023 йилга қадар чет давлатида бўлганлигини, суд томонидан берилган
муҳлат давомида яраштириш ишлари натижасида оиласи тикланганлигини,
бироқ қиш бўлганлиги сабабли вақтинчалик ота уйида яшаб туриши
айтилганлигини, аслида оилани тикланишига учинчи шахслар аралашуви сабаб
бўлаётганлигини, шу сабабли даъвогар оилани тиклашни хоҳламаётганлигини,
никоҳдан ажратишга қарши эканлигини билдириб, даъвогарни даъвосини рад
қилишни сўради.
Суд тарафларнинг тушунтиришлари ҳамда адвокатнинг музокара сўзини
тинглаб, ҳужжатларни ўрганиб чиқиб ва муҳокама қилиб, қуйидагича тўхтамга
келди.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, тарафлар 15.12.2012 йилда Избоскан
туман ФҲДЁ бўлимининг 2242-сонли далолатнома ёзувига асосан қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қуришган. Ўзаро турмушлари давомида 15.10.2013
йилда туғилган Абдуфаттоева Гулёра Хуршид қизи ва 25.11.2015 йилда
туғилган Абдуфаттоева Гулзодабегим Хуршид қизи исмли икки нафар
фарзандли бўлганлар.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2016 йил март ойи ойидан
буён умумий рўзғор юритмасдан яшаб келади.
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 11.05.2016
йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогар ***************нинг жавобгар
***************га нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси рад
қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 24.11.2023
йилдаги ажрими билан тарафларга ярашишлари учун 6 (олти) ой муҳлат
тайиниб, ажрим нусхаси тарафларнинг оилавий келишмовчилигини бартараф
этиш ва уларни яраштириб қўйиш мақсадида туман оила ва ҳотин қизлар
бўлими ҳамда маҳалла фуқаролари йиғини ҳузуридаги “Оилавий қадриятларни
мустаҳкамлаш комиссияси”га ижро қилиш учун юборилган.
Даъвогар ва жавобгарнинг оилавий келишмовчилигини бартараф этиш ва
уларни яраштириб қўйиш мақсадида маҳалла фуқаролари йиғини томонидан
тарафларнинг оиласини яраштириш учун тушунтириш ишлари олиб
борилганлигини, маҳалла фуқаролари йиғини ҳузуридаги “Оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси” томонидан олиб борилган
тушунтириш ишлари жараёнида оила яраштирилганлиги, бироқ оилага учинчи
шахслар аралашуви борлиги сабабли оилани тиклашнинг имкони бўлмаганлиги
тўғрисида ҳулоса берган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасида “Агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади”-деб кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Судлар томонидан
никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти
тўғрисида”ги 20.07.2011 йилдаги 6-сонли қарорини 16-бандига кўра, турмушда
кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эрхотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг
ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ
муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун
етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд
даъвони рад этади.
Тарафларнинг икки нафар вояга етмаган фарзанди бўлиб, уни келажакда
яхши тарбия топиб, вояга етиши учун ота-онанинг биргаликдаги тарбияси
зарур.
Гарчи, даъвогар жавобгар билан узоқ муддатдан буён бирга
яшамасликлари, оилани давом эттиришни хоҳламаслигини билдирсада,
даъвогар 2023 йилга қадар чет давлатида бўлганлиги сабабли бирга
яшамаганлар.
Суд юқоридаги қонун талаблари ва баён этилганларга кўра, маҳалла
фуқаролари йиғини ҳузуридаги “Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш
комиссияси” томонидан олиб борилган тушунтириш ишлари жараёнида оила
яраштирилганлиги, бироқ оилага учинчи шахслар аралашуви сабабли
келишмовчилик келиб чиққанлиги, оилани тиклаш учун тушунтириш ишлари
етарли даражада олиб борилмаганлиги, жавобгар оилани тиклаш ниятида
эканлигини эътиборга олиб, оилани сақлаб қолишга имконият бор деб
ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини рад қилишни лозим топади.
Бинобарин суд, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Процессуал
Кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб
ҚАРОР ҚИЛАДИ
Даъвогар *************** жавобгар ***************га нисбатан
«Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси рад қилинсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция шикояти (протести) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан бошлаб олти ой муддат ичида кассация шикояти (протести) бериши
мумкин.
Раислик қилувчи
А.Б.Масардинов