Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1002-2315/31202 Дата решения 29.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди Судья Ҳамидов Анвар Музафарович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Уралова Шахноза Шухрат қизи Ответчик / Подсудимый Мухамматов Шокир Отабоевич
Source ID 6697920f0f5d3825e2d8746f Claim ID 4927702 PDF Hash cf082ba9b386a17c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 7 230 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 29 куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Миробод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида Раислик этувчи судья А.М.Ҳамидов, судья ёрдамчиси Б.А.Холмаматовнинг котиблигида, тарафлар иштирокида, даъвогар Уралова Шахноза Шухрат қизининг жавобгар Мухамматов Шокир Отабоевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги №2-1002-2315/31202сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар Уралова Шахноза Шухрат қизи жавобгар Мухамматов Шокир Отабоевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат этиб, даъво аризасида жавобгар билан 01.03.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари борлиги, жавобгар билан бошида яхши яшаганлиги, охирги йилларда ўрталаридаги муносабат бузилганлиги, жавобгар билан эрхотинлик муносабатлари бузилишига ўзаро келишмовчиликлар ва бунинг оқибатида келиб чиққан урушжанжаллар сабаб бўлганлиги, биргаликдаги рузғор юритиши 2021 йилда тугатилганлиги ҳақида баён қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни ва никоҳдан ажратишни сўради . Дастлабки суд мажлисида даъвогар Уралова Шахноза Шухрат қизи даъво аризани қувватлаб, даъво аризага ўхшаш тушунтириш бериб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Кейинги суд мажлисида даъвогар Уралова Шахноза Шухрат қизи даъво талабини қувватлади, суд томонидан ярашиш учун тайинланган муҳлат натижа бермаганлиги, тарафларнинг эр-ҳотинлик муносабатлари қайта тикланмаганлиги ҳақида баён қилиб, суддан даъвони тўлиқ қаноатлантиришни сўради. Дастлабки суд мажлисида жавобгар Мухамматов Шокир Отабоевич даъво аризани тан олиб, даъво аризага ўхшаш тушунтириш бериб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Кейинги суд мажлисида жавобгар Мухамматов Шокир Отабоевич даъво аризани тан олиб, суд томонидан ярашиш учун тайинланган муҳлат натижа бермаганлиги, эр-ҳотинлик суддан даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш материаллари билан танишиб чиқиб, қуйидаги хулосага келади. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Уралова Шахноза Шухрат қизи ва жавобгар Мухамматов Шокир Отабоевич 2021 йил 1 март куни Тошкент шаҳар Яшнобод туман ФҲДЁ бўлимида қонуний никоҳдан ўтганлар. Бу ҳақда ФҲДЁ бўлими мудири томонидан никоҳ тузиш далолатномаларини қайд қилиш дафтарида 2-1001-21-00210 сонли ёзув қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди бор. Тарафлар келишмовчиликлар сабабли 2021 йилдан бери бирга яшамайдилар ва умумий рўзғор юритмайдилар. Эр-ҳотинни яраштириш мақсадида Тошкент шаҳар Яшнобод туман маҳалла ва оилани қуллаб-қувватлаш бўлими томонидан ҳам бир неча маротаба чоралар кўрилган. Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 25.04.2023 йилдаги қарорига асосан Мухамматов Шокир Отабоевичнинг Уралова Шахноза Шухрат қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад қилинган. Лекин амалга оширилган ишлар натижа бермаган. Шундан сўнг, Уралова Шахноза Шухрат қизи судга никоҳдан ажратишни сўраб такроран мурожаат этган. Ўтган давр мобайнида тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаган. Оила жамиятнинг асосий бўғинидир. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг 16-бандига асосан, ОК 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Суд юқорида қайд этилган Пленум қарорининг раҳбарий кўрсатмаларига асосланган ҳолда тарафларга ярашиб олиш учун муҳлат тайинлаган эди. Лекин тайинланган муҳлат якунлангандан сўнг тарафлар ярашиб олиш учун тайинланган муҳлат бирор бир натижа бермаганлигини, улар ярашишга ҳаракат қилмаганликларини баён қилиб кўрсатма берди. Тошкент шаҳар Яшнобод туман “Фазогир” МФЙнинг оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясининг 29.05.2024 йилдаги далолатномасида эр-хотин 2021 йилда никоҳдан ўтганлиги, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзанди борлиги, бирга яшаган вақтда характерлари тўғри келмаганлиги ва бунинг оқибатида тез-тез уруш-жанжаллар келиб чиққанлиги, шу сабаб эр-хотин қатъи ажрашишга қарор қилганлиги кўрсатилган. Амалга оширилган чоралар натижа бермаганлиги боис оилани сақлаб қолиш имкони бўлмаган. Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, оилани тиклаш учун муҳлат тайинланган бўлишига қарамай, томонлар оилавий муҳитни соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўрмаганликларини, бу борада маҳалла ва туман оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан олиб борилган амалий ишлар ҳам натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келади. Бу эса даъвони қаноатлантириш учун асос бўлади. Суд қайд қилинган қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогар Уралова Шахноза Шухрат қизининг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабини асосли деб ҳисоблайди ва уни қаноатлантиришни лозим топади. Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги қонунига ҳамда Оила кодексининг 45моддасига асосланиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тўлашни жавобгарнинг зиммасига юклашни, ундан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 45, 46-моддалари, Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарори, ФПКнинг 72, 73, 80, 249-253 моддаларини қўллаб, суд Даъвогар Уралова Шахноза Шухрат қизининг жавобгар Мухамматов Шокир Отабоевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Уралова Шахноза Шухрат қизи ва Мухамматов Шокир Отабоевич ўртасида Тошкент шаҳар Яшнобод туман ФҲДЁ бўлимида 2021 йил 1 март куни тузилган ва 2-1001-21-00210 сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Жавобгар Мухамматов Шокир Отабоевичдан давлат фойдасига никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция шикояти (протести) берилиши мумкин. Апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ҳхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи: А.М.Ҳамидов