Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2304/28173 Дата решения 29.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Ишончнома; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Суд қарорлари нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Одашев Абдуллажон Одилжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Ўринов Илхомжон Рахимжанович Ответчик / Подсудимый Ўринова Дилдорахон Шухратбек қизи
Source ID 6697949a0f5d3825e2d8747b Claim ID 4882368 PDF Hash 505c245f253bb297... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 333 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 29 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья А.О.Одашевнинг раислигида, И.Соибовнинг котиблигида, даъвогар Ўринов Илхомжон Рахимжановични жавобгар Ўринова Дилдорахон Шухратбек қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2304/28173-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагилар, АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Ўринов Илхомжон Рахимжанович жавобгар Ўринова Дилдорахон Шухратбек қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Ўринов Илхомжон Рахимжановични вакили Кулдашева Адинахон даъвони қувватлаб, даъвогар Ўринов Илхомжон Рахимжанович жавобгар Ўринова Дилдорахон Шухратбек қизи билан 19.09.2015 йилда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қурганлигини, тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлигини, бир бирларини яхши тушунмаганликлари ҳамда ҳарактерлари тўғри келмаганлиги сабабли 2017 йил апрель ойидан бошлаб ўзаро ажрашиб кетишганлигини, оила тикланмаслигини, оилани тиклашни умуман имкони йўқлигини, суд томонидан оилани яраштириш учун берилган муддат ичида ҳам тарафлар ярашмаганлигини, оилани тиклашнинг имкони мавжуд эмаслигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўраб, тушунтириш берди. Суд мажлисида жавобгар Ўринова Дилдорахон Шухратбек қизи даъвони тан олиб, даъвогар Ўринов Илхомжон Рахимжанович билан 19.09.2015 йилда қонуний никоҳдан ўтган ҳолда турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлигини, бир бирларини яхши тушунмаганликлари ҳамда ҳарактерлари тўғри келмаганлиги сабабли 2017 йил апрель ойидан бошлаб ўзаро ажрашиб кетишганлигини, оила тикланмаслигини, оилани тиклашни умуман имкони йўқлигини, никоҳдан ажрашишга қарши эмаслигини баён қилиб, даъвогарни даъвосини қаноатлантиришни сўраб, тушунтириш берди. Суд иш бўйича тарафларнинг баёнотларини тинглаб, тўпланган ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 19.09.2015 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурган. Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлишган. Тарафлар 2017 йил апрель ойидан буён бирга яшамайди. Тарафларга суднинг 29.11.2023 йилдаги ажрими билан уч ой ва 29.02.2024 йилдаги ажрими билан ярашиб олишлари учун қўшимча равишда уч ой муҳлат берилган. Андижон туман, Саноат МФЙ ва Андижон шаҳар, Ҳамдўстлик МФЙ яраштириш комиссиясининг хулосасида тарафлар Ўринов Илхомжон Рахимжанович, Ўринова Дилдорахон Шухратбек қизи билан 19.09.2015 йилда қонуний никоҳдан ўтган холда турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлишганлигини, бир бирларини яхши тушунмаганликлари сабабли 2017 йил апрель ойидан бошлаб ўзаро ажрашиб кетганлиги, МФЙ томонидан оилани яраштириш чоралари қўрилганлигини бироқ ижобий натижа бўлмаганлиги сабабли оилани тиклашнинг имкони бўлмаганлигини маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2017 йил апрель ойидан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Ўринов Илхомжон Рахимжановични жавобгар Ўринова Дилдорахон Шухратбек қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божини тарафлардан ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар Ўринов Илхомжон Рахимжановични жавобгар Ўринова Дилдорахон Шухратбек қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Ўринов Илхомжон Рахимжанович ва жавобгар Ўринова Дилдорахон Шухратбек қизи Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 19.09.2015 йилда №2171-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Ўринов Илхомжон Рахимжановичдан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик этувчи:- А.О.Одашев