← Назад
Решение #1277853 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
6 337 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 29 куни фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи шу суднинг раиси Я.Х.Омонов,
Судья ёрдамчиси Ғ.Хуррамовнинг котиблигида, даъвогар Хушвақов
Шорофиддин Отабек ўғлининг жавобгар Суюнова Севинч Чори қизига
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
2-1807-2301/4120-сонли фуқаролик иши кўриб чиқилиб, қуйидагилар
Даъвогар Хушвақов Шорофиддин Отабек ўғли судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, даъво аризасида ва судда берган тушунтиришида
даъво аризасини қувватлаб, жавобгар Суюнова Севинч Чори қизи билан
08.11.2021 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмушлари
давомида
ўрталарида
фарзандлари
йўқлигини,
жавобгар
билан
келишаолмаганлигини, жавобгар онасини умуман хурмат қилмаслигини,
оиласига оила аъзолари аралашишини, никоҳдан ажрашишга олдин ҳам ариза
берганлигини, бироқ рад қилинганлигини, суд томонидан берилган муддат
давомида ҳам жавобгар билан ярашмаганлигини, келгусида ўрталаридаги
оилани тиклашнинг имкони қолмаганлигини билдириб, суддан жавобгар
билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўради.
Жавобгар Суюнова Севинч Чори қизи суд мажлисида даъвогарнинг
даъво талабини тан олиб, даъвогар Хушвақов Шорофиддин Отабек ўғли билан
2021 йилда қонуний никоҳдан ўтганлигини, турмушлари давомида ўрталарида
фарзандлари
йўқлигини,
қайнонаси
ва
қайнотаси
билан
келишаолмаганлигини, келгусида даъвогар билан бирга ярашиб яшаш нияти
йўқлигини, никоҳдан ажрашишга рози эканлигини билдириб, даъвогарнинг
даъво аризасини қаноатлантиришни сўради.
Суд, даъвогар ва жавобгарнинг тушунтиришларини эшитиб, фуқаролик
ишида тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга тегишлича
баҳо бериб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топди.
Фуқаролик ишида мавжуд ҳужжатларга кўра, даъвогар Хушвақов
Шорофиддин Отабек ўғли ва жавобгар Суюнова Севинч Чори қизининг
қонуний никоҳи Чироқчи туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 2021 йил 8
ноябрь куни 2-1801-21-02391-сон билан қайд қилинган бўлиб, тарафларнинг
ўрталарида фарзандлари йўқ.
Судда аниқланган иш ҳолатларидан кўринишича, тарафларнинг
биргаликдаги турмушлари қонуний никоҳлари бекор қилинмаган бўлса-да,
1 йилдан буён бир-бирларидан алоҳида яшаб, ўрталаридаги эр-хотинлик
муносабатлари шу даврдан бошлаб тугатилган.
ярашиш ва оилани тиклаш чораларини кўриш учун муддат берилган бўлса-да,
тарафларнинг судда берган баёнотларига кўра кўрилган чораларга қарамасдан
тарафларни ярашувга ва оилани тиклашга эришмаганликлари кўринади.
Аниқланишича, суд томонидан оилани тиклаш учун берилган муддат
давомида ҳар иккала тараф ҳам ярашиш чораларини кўрмаган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида никоҳ
Ўзбекистон
халқининг
анъанавий
оилавий
қадриятларига,
никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлигига асосланиши
мустаҳкамлаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Суд тарафларнинг биргаликда бир оила бўлиб яшамасликларини, суд
томонидан оилани тиклаш учун берилган муддат ичида ҳам тарафларнинг
ярашувга ва оилани тиклашга эришмаганликларини, судда ҳар иккала томон
ҳам никоҳдан ажратишни талаб қилаётганлигини, тарафлар ўртасида эрхотинлик муносабатлари барҳам топганлигини, ўзаро ҳурмат-иззат, меҳроқибат туйғулари йўқолганлигини, оила буткул барбод бўлганлигини инобатга
олиб, оилани сақлаб қолиш имкониятлари қолмаган деб ҳисоблаб, даъвони
қаноатлантиришни ҳамда даъвогар Хушвақов Шорофиддин Отабек ўғли ва
жавобгар Суюнова Севинч Чори қизини Чироқчи туман 1-сон ФҲДЁ бўлими
томонидан 2021 йил 8 ноябрь кунида 2-1801-21-02391-сон билан қайд
қилинган никоҳдан ажратишни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига кўра суд
никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг
гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири
тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эрхотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири
тўлайдиган бож миқдорини белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июль
кунидаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 29-бандига
кўра никоҳдан ажратишда суд давлат божи миқдорини белгилашда суд
улардан ҳар бирининг моддий аҳволини, оиланинг бузилишида айби
даражасини ва бошқа муайян ҳолатларни, жумладан вояга етмаган болалар эрхотиндан қайси бири билан яшаш учун қолаётганлигини ҳисобга олади.
Суд юқоридаги раҳбарий кўрсатма талабидан келиб чиқиб, тарафлардан
никоҳдан ажратиш вақтида ундирилиши лозим бўлган давлат божи
миқдорини муҳокама қилиб, тарафларни никоҳдан ажратишда даъвогардан
базавий ҳисоблашнинг уч баравари миқдорида ундиришликни лозим топади.
Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафлар ўрталаридаги молмулкларини бўлиш масаласида ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга
умумий тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди.
Юқоридагиларга кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ И Л А Д И:
Даъвогар Хушвақов Шорофиддин Отабек ўғлининг жавобгар Суюнова
Севинч Чори қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Хушвақов Шорофиддин Отабек ўғли ва жавобгар Суюнова
Севинч Чори қизи Чироқчи туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан
2021 йил 8 ноябрь кунида 2-1801-21-02391-сон билан қайд қилинган никоҳдан
ажратилсинлар.
Тарафларга ўрталаридаги мол-мулкларини бўлиш масаласида ўзаро
келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат қилиш
ҳуқуқи борлиги тушунтирилсин.
Никоҳдан ажратилганликни рўйхатга олиш вақтида даъвогар Хушвақов
Шорофиддин Отабек ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баробари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар шу суд орқали Қашқадарё вилоят
судига қарор эълон қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест
беришлари мумкин.
Раислик этувчи
Я.Омонов