← Назад
Решение #1277855 Гражданские
Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 573 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ
ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 29 кунида фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод
туманлараро судининг ўз биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик
қилувчи судья С.Абдукадирова, М.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар
Мамасидиков Дониёрбек Набижон ўғлининг жавобгар Рахмонбердиева
Шохистабону Иззатулло қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги 21706-2303/7502-сонли фуқаролик иши ҳужжатлари билан танишиб чиқиб,
қуйидагиларни суд,
Даъвогар Мамасидиков Дониёрбек Набижон ўғли судга даъво ариза
билан мурожаат қилиб, жавобгар Рахмонбердиева Шохистабону Иззатулло
қизи билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Мамасидиков Дониёрбек Набижон ўғли
даъвони қувватлаб, жавобгар Рахмонбердиева Шохистабону Иззатулло қизи
билан 03.06.2022 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини,
биргаликдаги турмушлари давомида фарзандли бўлмаганлигини, ўзаро
келишмовчиликлар сабабли 2023 йил июль ойида ажрашганлигини, оилани
тиклашни имкони йўқлигини, оила барбод бўлганлигини, ўрталарида мулкий
низолари йўқлигини, бошқа оила қурмоқчи эканлигини баён қилиб, жавобгар
Рахмонбердиева Шохистабону Иззатулло қизи билан ўрталаридаги никоҳдан
ажратишни сўраб, тушунтириш берди.
Дастлабки суд мажлисида жавобгар Рахмонбердиева Шохистабону
Иззатулло қизи даъвони тан олмасдан, даъвогар Мамасидиков Дониёрбек
Набижон ўғли билан 03.06.2022 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини,
биргаликдаги
турмушлари
давомида
фарзандли
бўлмаганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2023 йил июль ойидан
буён бирга яшамаётганликларини, ажрашишга рози эмаслигини баён қилиб,
тушунтириш берди.
Суд, суд мажлисидаги тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш
бўйича тўпланган ҳужжатларга асосланиб, қуйидагиларга кўра даъвогарни
даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади.
Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар Мамасидиков Дониёрбек
Набижон ўғли жавобгар Рахмонбердиева Шохистабону Иззатулло қизи билан
03.06.2022 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлар.
Биргаликдаги турмушлари давомида фарзандли бўлмаганлар.
Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2023 йил июль ойидан
буён бирга яшамайдилар.
Тарафларни яраштириш чораси кўрилиб, 2023 йил 16 ноябрдаги
ажрими билан эр-хотин ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган.
Жалақудуқ туман Шархончеки МФЙ ва Жалақудуқ туман Дўстлик
МФЙ Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан берилган
Рахмонбердиева Шохистабону Иззатулло қизи 2023 йил июль ойидан буён
бирга яшамаётганлигини, уларни оиласини тиклаш бўйича чора-тадбирлар
кўрилганлиги, бироқ тарафлар оилани тиклашга қарши эканлиги сабабли
оилани тиклашни имкони бўлмаганлиги маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20
июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 06-сонли қарорининг 16бандида тушунтирилишича ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг
41-моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эрхотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини ва оила батамом бузилганлиги
сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим.
Суд даъвогар оилани тиклашни истамаётганлигини, улар ўртасидаги
оилавий турмушни тиклаб бўлмаслигини, тарафларга оилани тиклаш учун
имконият берилгани, бироқ оилани тиклаш учун кўрилган чоралар самара
бермаганлигини инобатга олиб, тарафларни бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларини имкони йўқ ва оила батамом барбод бўлган деб ҳисоблаб,
уларни никоҳдан ажратишни, никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда
тарафлардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим
баробари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249моддасини қўллаб, суд,Қ А Р
Қ И Л А Д И :
Даъвогар Мамасидиков Дониёрбек Набижон ўғлини жавобгар
Рахмонбердиева Шохистабону Иззатулло қизига нисбатан «Никоҳдан
ажратиш ҳақида»ги даъво талаби қаноатлантирилсин.
Даъвогар Мамасидиков Дониёрбек Набижон ўғли билан жавобгар
Рахмонбердиева Шохистабону Иззатулло қизилар ўртасидаги Жалақудуқ
туман ФҲДЁ бўлими томонидан 03.06.2022 йилда 2-1709-22-00504-сон билан
қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда тарафларнинг ҳар биридан
давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баробари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд
орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор эса апелляция
тартибида протест келтиришга ҳақли.
Раислик қилувчи
О Р
имзо
С.Абдукадирова
Ҳал қилув қарори нусхаси аслига тўғри:
Судья
С.Абдукадирова