← Назад
Решение #1277856 Гражданские
Ижро варақаси; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (иш юритишни тўхтатиш); Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
7
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| ФКнинг | 150 | — | law | |
| аролик процессуал кодекси | 73 | — | code_article | |
| ФПКнинг | 80 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 24 | — | code_article | |
| аролик кодекси | 150 | — | code_article | |
| Шу кодекс | 153 | — | code_article | |
| Оила кодекси | 24 | — | code_article |
Текст решения
8 668 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг 28 кунида фуқаролик ишлари бўйича Миробод
туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, қуйидаги таркибда:
судья М.И.Хажиев раислигида,
судья ёрдамчиси А.Чориеванинг котибалигида, адвокатлар Р.Куняшов,
Л.Петриченко ва Г.Боратовалар ҳамда даъвогар А.Никитина иштирокида,
даъвогар Никитина Алла Викторовнанинг ишончли вакили Куняшев Роман
Александровичнинг жавобгарлар Семашкин Борис Дмитриевич ва Семашкин
Сергей Борисовичларга нисбатан ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш
ва умумий мулкка нисбатан улушларни белгилаш тўғрисидаги даъво аризаси
юзасидан юритилган 2-1002-2312/27598-сонли фуқаролик ишини кўриб
чиқиб, қуйидагиларни,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Никитина Алла Викторовнанинг ишончли вакили Куняшев
Роман Александрович жавобгарлар Семашкин Борис Дмитриевич ва
Семашкин Сергей Борисовичларга нисбатан ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас
деб топиш ва умумий мулкка нисбатан улушларни белгилаш тўғрисидаги
даъво ариза билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар Никитина Алла Викторовна даъво талабларини
қувватлаб, 20.07.1994 йилда жавобгар С.Семашкин Тошкент шаҳар 1-сонли
давлат
нотариал
идораси
нотариуси
Л.В.Леонова
томонидан
расмийлаштирилган ҳадя шартномасига асосан Тошкент шаҳри, Миробод
тумани, Фарғона йўли 2-берк кўчаси, 60-уйни отаси Б.Семашкинга ҳадя
қилганлигини, низоли уй ҳадя қилинган вақтда жавобгар Семашкин Сергей
Борисович билан қонуний никоҳда бўлганлигини, низоли уй унинг розилиги
олинмасдан ҳадя қилиб юборилганлигини баён қилиб, суддан
20.07.1994 йилдаги Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Фарғона йўли 2-берк
кўчаси, 60-уйни ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас деб топишни, мазкур уйга
нисбатан уни эгалигини белгилашни сўради.
Суд мажлисида даъвогарнинг ишончли вакили Р.Куняшев даъво аризани
қувватлаб, ундаги важларни тасдиқлаб суддан даъвони қаноатлантиришни
сўраб тушунтириш берди.
Суд мажлисида жавобгар ишончли вакили адвокат Л.Петриченко
даъвогарнинг даъво талабини тан олмасдан, 20.07.1994 йилдаги Тошкент
шаҳри, Миробод тумани, Фарғона йўли 2-берк кўчаси, 60-уйни ҳадя
шартномаси тузилган пайтда даъвогар А.Никитинанинг шахсан ўзи
томонидан ариза берилганлигини, ушбу аризада турмуш ўртоғи Семашкин
Сергей Борисовичга низоли уйни ҳадя қилишга розилик берганлигини,
шунингдек, ушбу ҳадя шартномаси тузилганлигига 29 йил бўлганлигини,
ФКнинг 150-моддасига кўра, умумий даъво муддати уч йил эканлигини,
даъвогар судга мурожаат қилиш учун судга 26 йил муддатни узрсиз сабабларга
кўра ўтказиб юборганлигини баён қилиб, суддан даъво аризани рад қилишни
ва даъво муддатини қўллашни сўраб тушунтириш берди.
Суд, ишда иштирок этувчи шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб,
ишда мавжуд бўлган ҳужжатларга ҳуқуқий баҳо берган холда қуйидаги
хулосага келади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
73-моддасига мувофиқ суд фақат иш учун аҳамиятга эга бўлган далилларни
кўришга қабул қилади.
ФПКнинг 80-моддасида суд далилларга ишнинг ҳамма ҳолатларини
жамлаб, уларни суд мажлисида қонунга амал қилган ҳолда, ҳар тарафлама,
тўлиқ ва холис кўриб чиқишга асосланган ўз ички ишончи бўйича баҳо
бериши, ҳар бир далил алоқадорлик, мақбуллик ва ишончлилик нуқтаи
назаридан, далилларнинг мажмуи эса етарлилик нуқтаи назаридан
баҳоланиши лозимлиги, ҳеч бир далил суд учун олдиндан белгилаб қўйилган
кучга эга эмаслиги қайд қилинган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, Тошкент шаҳри, Миробод тумани,
Фарғона йўли 2-берк кўчаси, 60-уй, 20.07.1994 йилдаги 1-4726-реестр рақамли
ҳадя шартномасига асосан жавобгар Семашкин Борис Дмитриевич номига
давлат рўйхатидан ўтказилган.
Низоли хонадоннинг умумий майдони 610,0 кв.м., қурилиш ости
майдони 211,0 кв.метрдан иборат.
Низоли турар-жойнинг инвентарь баҳоси 48.873.639 сўм.
Низолий уйни 20.07.1994 йилда жавобгар С.Семашкин Тошкент шаҳар
1-сонли давлат нотариал идораси нотариуси Л.В.Леонова томонидан
расмийлаштирилган ҳадя шартномасига асосан жавобгар Б.Семашкинга ҳадя
қилган.
Ушбу уйни ҳадя қилишга жавобгар С.Семашкиннинг турмуш ўртоғи
даъвогар А.Никитина розилик берган.
Бу ҳақда иш ҳужжатларида даъвогар А.Никитинанинг розилик аризаси
мавжуд.
Даъвогар судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, ўз важини жавобгар
низоли уйни ҳадя қилган пайтда унинг розилиги олинмаганлиги билан
асослаган.
Суд қуйидаги асосларга кўра, даъвогарнинг даъво талаби билан
келишмайди ва уни рад қилиш ҳақидаги тўхтамга келади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 24-моддасига кўра,
эр-хотиндан бирининг умумий мол-мулкни тасарруф этиш юзасидан амалга
оширган битими бошқасининг бунга розилиги бўлмаганлиги сабаблигина
билдирган талабига биноан ва фақат битимни амалга оширган иккинчи томон
амалга оширилган битим юзасидан эр (хотин) рози эмаслигини олдиндан
билгани ёки билиши лозим бўлганлиги исботланган ҳолларда суд томонидан
ҳақиқий эмас деб топилиши мумкин.
Эр (хотин) ўзининг номига расмийлаштирган умумий кўчмас молмулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиши учун хотин (эр)нинг нотариал
тартибда тасдиқланган розилигини олиши лозим. Кўрсатилган битимни
тузишга нотариал тартибда тасдиқланган розилиги олинмаган эр ёки хотин
мазкур битим амалга оширилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган
кундан бошлаб бир йил давомида бу битимни суд тартибида ҳақиқий эмас деб
топишни талаб қилишга ҳақлидир.
Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, низоли бўлган Тошкент
шаҳри, Миробод тумани, Фарғона йўли 2-берк кўчаси, 60-уйни ҳадя қилишга
даъвогар 20.07.1994 йилдаги аризасига асосан ўз розилигини берган.
Суд томонидан 20.07.1994 йилдаги ариза даъвогар А.Никитина
томонидан
бажарилганлигини
аниқлаш
мақсадида
суднинг
07.02.2024 йилдаги ажрими билан хатшунослик экспертизаси тайинланган.
Х.Сулайманова номидаги РСЭМ томонидан 15.04.2024 йилда судга
тақдим
этилган
5681-5682-сонли
экспертиза
хулосасига
кўра,
20.07.1994 йилдаги Н.Семашкина томонидан ёзилган ариза ва имзо айнан
Никитина Алла Викторовна томонидан амалга оширилганлиги қайд этилган.
Ушбу экспертиза хулосаси билан даъвогар А.Никитинанинг низоли
уйни ҳадя қилиш учун берилган розилик аризаси ўзи томонидан амалга
оширилмаганлик важлари инкор этилади.
Шу билан биргаликда суд жавобгар ишончли вакилининг даъво
муддатини қўллаш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, қуйидаги хулосага
келади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 150-моддасига кўра,
умумий даъво муддати уч йил ҳисобланади.
Шу кодекснинг 153-моддасига асосан, бузилган ҳуқуқни ҳимоя қилиш
талаби даъво муддатининг ўтганлигидан қатъи назар, судда кўриб чиқиш учун
қабул қилинади.
Даъво муддати суд томонидан фақат низодаги тарафнинг суд қарор
чиқаргунича берган аризасига мувофиқ қўлланади.
Қўлланиш тўғрисида низодаги тараф баён қилган даъво муддатининг
ўтиши суднинг даъвони рад этиш ҳақида қарор чиқариши учун асос бўлади.
Оила кодексининг 24-моддаси 4-қисмида эр ёки хотин ушбу мазмундаги
битим амалга оширилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан
бошлаб бир йил давомида бу битимни суд тартибида ҳақиқий эмас деб
топишни талаб қилишга ҳақли эканлиги қайд этилган.
Низолий уйни ҳадя қилиш тўғрисида битим 20.07.1994 йилда тузилган
бўлиб, даъвогар А.Никитина мазкур битимни тузилишига ўзининг ёзма
аризасига асосан розилик берган. Бу эса, даъвогар ҳадя шартномаси
тузилганлигини 20.07.1994 йилда билган деб ҳисоблашга асос бўлади.
Шунга кўра, суд даъвогар ушбу мазмундаги даъво аризаси билан судга
мурожаат қилиш муддатини узрли сабабларсиз, асоссиз равишда ўтказиб
юборган деб ҳисоблайди ва жавобгар ишончли вакилининг даъво муддатини
қўллаш ҳақидаги аризасини қаноатлантириш ҳақидаги тўхтамга келади.
Суд юқорида қайд этилганларга асосан даъвогарнинг даъво аризасини
қаноатлантиришни рад қилишни лозим деб топади.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан
судга даъво ариза топширилган вақтда етарлича давлат божи тўланганлигинги
инобатга олиб, шу билан кифояланади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 150, 153-моддаси, Фуқаролик процессуал кодексининг 73, 80,
249-253-моддаларига асосланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Никитина Алла Викторовнанинг ишончли вакили Куняшев
Роман Александровичнинг жавобгарлар Семашкин Борис Дмитриевич ва
Семашкин Сергей Борисовичларга нисбатан ҳадя шартномасини ҳақиқий эмас
деб топиш ва умумий мулкка нисбатан улушларни белгилаш тўғрисидаги
даъво аризасини қаноатлантириш – рад қилинсин.
Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция
тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд
прокурор протест келтириши мумкин.
Раислик этувчи судья
М.И.Хажиев