Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1204-2301/3202 Дата решения 28.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (иш юритишни тугатиш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро суди Судья Сапаров Рамиз Нурмухаммадиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Рузиева Нафиса Бектемировна Ответчик / Подсудимый Жавлонов Шерзод Анварович
Source ID 667956ebb6bf6f28996e5c1b Claim ID 4863762 PDF Hash b589c12fbb0308e0... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 124-моддаси збекистон Республикаси ФПК 124 law
Текст решения 1 600 символов
АЖРИМ 2024 йил май ойиниг 28 кунида фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи Р.Сапаров, Судья ёрдамчиси Х.Ҳотамқуловнинг котиблигида, даъвогар ЙЙЙнинг жавобгар ФФФга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси буйича 2-1204-2301-сонли фуқаролик ишини кўриб, суд қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар ЙЙЙ жавобгар ФФФга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисида даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида сўралган даъвогар ЙЙЙ судга ариза билан мурожаат қилиб, унда ФФФ билан оиласини тиклаб, бирга яшаб келаётганлиги сабабли даъво талабидан воз кечишлигини билдириб, фуқаролик ишини иш юритишдан тугатишни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар ФФФ даъвогарнинг аризасини қувватлаб, уни қаноатлантиришни сўради. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 124-моддаси 3-бандига кўра, даъвогар арз қилинган талабларидан воз кечган ва суд бу воз кечишни қабул қилган бўлса, суд иш юритишни тугатади. Суд, даъвогарнинг даъво талабидан воз келиш ҳақидаги аризасини муҳокама қилиб, воз кечишни қабул қилишни ва фуқаролик ишини иш юритишдан тугатишни лозим топади. Суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 124-моддаси 3-банди ва 271-272-моддаларига асосланиб, АЖРИМ ҚИЛАДИ Даъвогар ЙЙЙнинг жавобгар ФФФга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича даъвогарнинг даъво талабидан воз кечиши қабул қилинсин ва фуқаролик иши иш юритишдан тугатилсин. Ажримдан норози тараф 20 кун муддат ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят суди фуқаролик судлов ҳайъатига хусусий шикоят ёки хусусий протест келтиришга ҳақли. Раислик этучи Р.Сапаров