Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1106-2302/3789 Дата решения 28.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди Судья Алимжанов Рустам Ирисдавлатович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Норматов Мухриддин Мирғофур ўғли Ответчик / Подсудимый Норматова Ганжинабону Эргашбой қизи
Source ID 6685120eb6bf6f28996e5f62 Claim ID 4860230 PDF Hash 11e30d9132e7acfc... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 122-моддаси аролик процессуал кодекси 122 code_article
Текст решения 2 245 символов
АЖРИМ 2024 йил май ойининг “28” куни Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Бекобод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, раислик этувчи: судья Р.Алимжанов, судья ёрдамчиси А.Расулованинг котибалигида, даъвогар Норматов Мухриддин Мирғофур-ўғлининг жавобгар Норматова Ганжинабону Эргашбойқизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1106-2302/3789-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Норматов Мухриддин Мирғофур-ўғли жавобгар Норматова Ганжинабону Эргашбой-қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам судга узрли сабабларсиз келишмади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122-моддаси 1-қисми 5-бандига кўра, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз келмаса, суд ишга оид материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас, деб ҳисобласа, суд даъво аризани кўрмасдан қолдириши белгиланган. Суд иш ҳужжатлари билан танишиб, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаганликлари, суд ишга оид материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас, деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим деб ҳисоблайди. Юқоридагиларга асосланиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122, 271-272-моддаларини қўллаб, суд АЖРИМ ҚИЛАДИ: Даъвогар Норматов Мухриддин Мирғофур-ўғлининг жавобгар Норматова Ганжинабону Эргашбой-қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин. Даъвогарга ишни кўрмасдан қолдириш учун асос бўлган ҳолатлар бартараф этилгач, қайтадан судга умумий асосларда мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилсин. Ажрим устидан у суд томонидан ёки юборилган кундан эътиборан йигирма кун ичида шу суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки апелляция тартибида кўриб чиқилмаган биринчи инстанция судининг ажрим устидан ажрим қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида хусусий шикоят берилиши ва прокурор хусусий протест келтириши мумкин. Раислик этувчи, судья: Р.Алимжанов