← Назад
Решение #1277862 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Текст решения
4 513 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 1 куни фуқаролик ишлари бўйича
Каттақўрғон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида
бўлиб, унда
Раислик этувчи: Д.Исаева
Судья ёрдамчиси Д.Ғайбуллаевнинг котиблигида, даъвогар
ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси асосида юритилган №2-1402-2306/11037-сонли фуқаролик
ишини кўриб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХ 2023 йил 20 сентябрда судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, унда ва суд мажлисида берган баёнотида жавобгар ХХХ
билан 2018 йил 9 октябрда Нарпай туман ФҲДЁ бўлимида 1310-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд қилинган қонуний никоҳдан
ўтганларини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари
борлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли 2021 йил май ойидан
буён бирга яшамасликларини, маҳалла томонидан оилани яраштириш
учун кўрилган чоралар фойдасиз бўлганини билдириб, 2018 йил 9
октябрда Нарпай туман ФҲДЁ бўлимида 1310-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд қилинган қонуний никоҳдан муҳлат бермасдан ажратишни
сўради.
Суд мажлисида телеграм видеоалоқа орқали сўралган жавобгар
ХХХ даъвони тан олмасдан, никоҳдан ажратишга асос йўқлигини
билдириб, даъво аризани рад қилишни сўради.
Суд, иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб,
уларнинг важларини ишдаги мавжуд ҳужжат ва далиллар билан
атрофлича муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогар ХХХнинг
жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топди.
Аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар 2018 йил 9 октябрда
Нарпай туман ФҲДЁ бўлимида 1310-сонли далолатнома ёзуви билан
қайд
қилинган
қонуний
никоҳдан
ўтганлар,
биргаликдаги
турмушларидан бир нафар 2019 йил 30 августда туғилган Шерназарова
Ясина Ғолиб қизи исмли фарзандлари бор.
Тарафлар 2022 йил апрель ойидан бошлаб бирга яшамайдилар.
Нарпай тумани "Хўжақўрғон" МФЙнинг 24.03.2023 йилдаги
далолатномасидан кўринишича, тарафлар оилавий келишмовчиликлар
сабабли 2022 йил апрель ойидан буён бирга яшамайдилар.
Фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судининг
2023 йил 17 октябрдаги ажрими билан даъвогар ХХХнинг жавобгар
ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида
юритилган фуқаролик иши юзасидан тарафларга ярашишлари учун
6 (олти) ой муҳлат тайинланган.
Нарпай туман Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024 йил
24 апрелда берилган 220-сонли хатидан кўринишича, оилани тиклаш
мақсадида тушунтириш ишлари олиб борилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли Қарорининг
16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин
бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом
бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Суд иш ҳолатлари, юқоридаги қонун талаблари ва Олий суд
Пленуми қарори раҳбарий тушунтиришларидан келиб чиққан ҳолда,
тарафлар
2022 йил апрель ойидан буён бирга яшамасликларини, оилани тиклаш
мақсадида кўрилган чоралар натижа бермаганини, оила ўзаро оилавий
низолар туфайли тамомила барбод бўлганини, тарафлар ўртасидаги
оилани сақлаб қолиш имконияти қолмаганини, ярашиш учун берилган
муддатлар давомида улар ўртасидаги оилавий муносабатлар
тикланмаганини, амалдаги қонунларда агар суд эр ва хотиннинг бундан
буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб
топса, уларни ажратиши белгилаб қўйилганлигини эътиборга олиб,
даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини
қаноатлантиришни лозим топди.
Шунингдек, суд никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат
фойдасига ундирилиши шарт бўлган давлат божини даъвогардан
ундиришни лозим топди.
Баён этилганларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249-253-моддаларига асосланиб
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХнинг жавобгар ХХХга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Тарафлар ХХХ ва ХХХ 2018 йил 9 октябрда Нарпай туман ФҲДЁ
бўлимида 1310-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган
никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажралганликни қайд этишда даъвогар ХХХдан давлат
фойдасига
базавий
ҳисоблаш
миқдорининг
3 (уч) баробари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар бир ой муддат ичида
апелляция тартибида ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган
кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шу суд орқали
Самарқанд вилоят судига шикоят қилиши ёки прокурор протест
келтиришга ҳақлидир.
Раислик этувчи:
Д.Исаева