Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2302/6630 Дата решения 28.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Эргашев Сардор Ботир ўғли Ответчик / Подсудимый Шомуродова Дилафруз Шамши қизи
Source ID 66979a510f5d3825e2d87494 Claim ID 4746343 PDF Hash 615adc1e143723f7... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 5 428 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 28 май Пайариқ тумани. Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар Эргашев Сардор Ботир ўғлининг жавобгар Шомуродова Дилафруз Шамси қизига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2302/6630-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қўйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар С.Эргашев судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Д.Шомуродова билан ўрталаридаги Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2018 йил 21 декабрдаги 1601-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар С.Эргашев даъво талабини қувватлаб, жавобгар Д.Шомуродова билан 2018 йил 21 декабрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликда турмушидан ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушларини бошларидан яхши яшамаганлигини, бир неча маротаба ота онасини уйига кетиб қолганлигини, 2022 йил апрель ойида ота онасини уйига кетганлигини, жавобгар билан яна ярашиб яшаганлигини, жавобгар уни рухсатисиз ҳомиласини олдириб ташлаганлигини, алоҳида чиқиб яшайман деб шарт қўйганлигини, жавобгар билан 2023 йил ноябрь ойидан буён бирга яшамаслигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, жавобгар билан бирга яшай олмаслигини, билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Д.Шомуродовани дастлабки тушунтиришида даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, ҳақиқатан ҳам 2018 йил 21 декабрда даъвогар С.Эргашев билан қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, бирга яшаган даврида ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, даъвогар билан турмушларини бошларида яхши яшаганлигини, кейинчалик даъвогар билан келишмай қолганлигини, даъвогар унга ва икки нафар фарзандлари алоҳида шароит қилиб беришлиги зарарлигини билдириб, суддан даъвогарнинг даъво талабини қонуний ҳал қилишни сўраган. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишидаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга баҳо бериб, қўйидагиларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар С.Эргашев ва Д.Шомуродовалар ўрталаридаги никоҳ Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2018 йил 21 декабрдаги 1601-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2020 йил 16 ноябрда туғилган Ботиров Юнусбек Сардор ўғли ва 2022 йил 10 августда туғилган Ботиров Самиржон Сардор ўғли исмли фарзандлари бор. Оқдарё тумани “Кумушкет” маҳалла фуқаролар йиғинининг 2023 йил 17 июлдаги далолатномасида, тарафлар қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, тарафлар 2023 йил 27 июнда жанжаллашиб жавобгар Д.Шомуродова ота онасини уйига кетганлигини, 13 ҳафталик ҳомиласини сўроқсиз оборт қилдирганлигини, тарафларга оила муқаддасилигини, фарзандлари олий неъмат эканлигини тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилганлигини маълум қилган. Суд муҳокамасида тарафларни никоҳдан ажратишга асос бўладиган бирорта жиддий сабаб аниқланмаганлиги, тарафларни бирга яшамаганлигига кўп вақт бўлмаганлигини, аксинча, жавобгар ярашиш учун ҳаракат қилаётганлиги аниқланди. Суд аниқланган ҳолатларга кўра тарафларни оиласини сақлаб қолиш имконияти мавжудлиги боис, даъвогар С.Эргашевнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди чунки, даъвогарнинг важлари жиддий аҳамиятга эга эмаслиги, никоҳдан ажратиш учун етарли асослар мавжуд эмаслиги, тарафлар ўртасида икки нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, тарафларнинг келгусида ярашиб кетишлари ва оилани тиклаш имконияти борлигини инобатга олиб, даъвогар судга доимий характерга эга бўлмаган рўзғор келишмовчиликлари таъсирида мурожаат қилган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги (ОК 41-моддаси), турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслиги, никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этиши” белгиланган. Суд тарафлар ўрталаридаги келишмовчиликлар жиддий асосга эга бўлмаганлиги ва ўрталарида икки нафар фарзандлари борлиги ҳамда тарафларда оиласини сақлаб қолишнинг имконияти мавжудлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан дастлаб 660.000 сўм давлат божини ва 33.000 сўм почта харажатини тўланганлигини қайд этишни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Эргашев Сардор Ботир ўғлининг жавобгар Шомуродова Дилафруз Шамси қизига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Н.К.Хужакулов