← Назад
Решение #1277864 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 46 | — | code_article |
Текст решения
10 647 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
00 йил май ойининг 00 куни фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон
туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик этувчи судья
А.А.Сафаров, судья ѐрдамчиси Б.Усмонжановнинг котиблигида, даъвогар
ФИОнинг жавобгар Юнусова Феруза Умаралиевнага нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 00-сонли фуқаролик
ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ФИО судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
Юнусова Феруза Умаралиевнага нисбатан никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар ФИО даъво аризани қўллаб қувватлаб,
жавобгар Юнусова Феруза Умаралиевна билан 2009 йил 13 октябрда
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини, биргаликдаги
турмушларидан икки нафар 27.08.2010 йилда туғилган Ахмаджонова
Рухшона Муминжон қизи ҳамда 08.01.2015 йилда туғилган Ахмаджонов
Ўткирбек Муминжон ўғли исмли фарзандлари борлигини,
ўзаро
келишмовчилик сабабли оилавий муносабатлари 2022 йил июн ойида
тугатилганлигини, оилани тиклашнинг умуман иложи йўқлигини, ҳозирда
жавобгар ота-онаси уйида яшаб келаѐтганлигини, уларнинг икки нафар вояга
етмаган фарзандлари ҳозирда даъвогар хонадонида яшаб келаѐтганлигини,
олдин ҳам никоҳдан ажратиш бўйича судга мурожаат қилганлигини,
фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 27.02.2023
йилдаги ҳал қилув қарори билан даъво аризаси рад этилганлигини,
шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг
16.10.2023
йилдаги ажримига кўра ярашиш учун олти ой муҳлат
берилганлигини, лекин жавобгар билан оилани тиклашни умуман имкони
йўқлигини, суд томонидан берилган муддат ичида ҳам жавобгар билан
оилани тиклаш чораларини кўришмаганлигини айтиб, даъво аризани
қаноатлантиришни сўради.
Бундан ташқари, суд мажлисида даъвогарнинг ишончли вакили, яъни
онаси Юнусова Зувайда Тошпулатовна иштирок этиб, тарафларни
яраштириш учун маҳалла томонидан кўп маротаба ҳаракат қилинганлигини,
лекин уларни яраштириш имкони бўлмаганлигини, бундан ташқари жавобгар
фарзандларини ташлаб кетганлигини, ҳозирда улар даъвогар ва унинг оиласи
билан жуда яхши яшаб, тарбияланаѐтганлигини билдириб, суддан даъво
аризани қаноатлантириб, тарафларни тезроқ никоҳдан ажратиб беришни
сўради.
Жавобгар Юнусова Феруза Умаралиевна суд мажлиси вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига
келмади.
1
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220моддасига кўра ишда иштирок этувчи шахслардан бирортаси суд мажлисига
келмаган тақдирда, уларга суднинг чақирув қоғози ѐки бошқа хабарномалар
топширилганлиги (етказиб берилганлиги) тўғрисидаги маълумот мавжуд
бўлмаса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.
Агар ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлиб, суд узрли деб топган
сабабларга кўра келмаган бўлса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.
Тарафлар келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилиши ва
бу сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этиши шарт. Агар
жавобгарнинг келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд
бўлмаса ѐки суд келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ѐхуд жавобгар
иш юритилишини қасддан чўзаѐтган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли.
Суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг 220-моддасига кўра жавобгарнинг итирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди.
Бундан ташқари, жавобгар яшаш манзилига борилганда ҳам
жавобгарни топишни имконияти бўлмади, жавобгарнинг телефон рақамига
қўнғироқ қилинганда, жавобгар суд мажлисига келмаслигини, никоҳдан
ажратилишига эътирози йўқлигини билдирди.
Суд
иштирокчиларнинг
тушунтиришларини
тинглаб,
иш
ҳужжатларини таҳлил қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги хулосага
келади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар ФИО билан жавобгар
Юнусова Феруза Умаралиевна 2009 йил 13 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қуришган.
Биргаликдаги турмушларидан икки нафар 27.08.2010 йилда туғилган
Ахмаджонова Рухшона Муминжон қизи ҳамда 08.01.2015 йилда туғилган
Ахмаджонов Ўткирбек Муминжон ўғли исмли фарзандлари бор ва бугунги
кунда отаси, яъни даъвогар ФИО билан бирга яшаб келмоқда.
Ўзаро келишмовчиликлар сабабли оилавий муносабатлари 2022 йил
июн ойида тугатилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг
27.02.2023 йилдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар ФИО билан
жавобгар Юнусова Феруза Умаралиевнага нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси рад этилган.
Бундан ташқари, Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро
судининг 16.10.2023 йилдаги ажримига кўра тарафларга ярашиш учун олти
ой муҳлат берилган.
2
Суд томонидан тарафларга ярашиб олишлари учун берилган муддат
давомида ҳам тарафлар ўз оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар
ҳамда тарафлар ўзаро муносабатларида ҳеч қандай ижобий ўзгаришга
эришилмаган.
Судга тақдим этилган Чортоқ туман “Гулшан” МФЙнинг 16.04.2024
йилдаги далолатномаси ва хулосасида даъвогар ФИО ва жавобгар Юнусова
Феруза Умаралиевналарнинг оиласини яраштириш имкони йўқлиги
кўрсатилган.
Шунингдек, Чортоқ туман “Обод диѐр” МФЙнинг 22.04.2024 йилдаги
далолатномасида ҳам даъвогар ФИО
ва жавобгар Юнусова Феруза
Умаралиевналарнинг оиласини яраштириш имкони йўқлиги кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар
суд эр ва хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиѐти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандида
тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин
бундан буѐн бирга ҳаѐт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги
сабабли, уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантириши лозим.
Ушбу Пленум қарорининг 29-бандига кўра, никоҳдан ажратиш ѐки
никоҳдан ажратишни рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний ва суд
мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши
лозим.
Ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида суд томонидан
аниқланган эр-хотин ўртасидаги келишмовчилик сабаблари, суднинг оилани
сақлаб қолиш имконияти борлиги ѐки унинг узил-кесил барҳам топганлиги
тўғрисидаги хулосасига асос бўлган далиллар, суд томонидан у ѐки бу
далилларни рад этиш учун асос бўлган важлар, шунингдек суд қўлланган
моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари кўрсатилади.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвони қаноатлантириш тўғрисидаги ҳал
қилув қарорининг хулоса қисми қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
тарафларнинг барча талаблари бўйича, шу жумладан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво билан биргаликда кўриш учун бирлаштирилган
талаблари бўйича ҳам суд хулосаларини;
фуқаролик ҳолатларини қайд этиш дафтарида никоҳдан ажратишни
рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар (никоҳ қайд қилинган
сана, далолатнома ѐзувининг рақами, никоҳни қайд қилган органнинг номи);
3
никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ эр-хотиннинг
фамилиялари (никоҳга кириш вақтида фамилия ўзгартирилган бўлса,
никоҳгача бўлган фамилия ҳам);
эр-хотиннинг ҳар биридан ундирилиши лозим бўлган давлат божи
миқдори ҳақида кўрсатма (давлат божи миқдорини белгилашда суд улардан
ҳар бирининг моддий аҳволини, оиланинг бузилишида айби даражасини ва
бошқа ҳолатларни, жумладан вояга етмаган болалар эр-хотиндан қайси бири
билан яшаш учун қолаѐтганлигини ҳисобга олади);
мол-мулк қиймати ― эр-хотиндан бирига мол-мулк асл ҳолида
берилганда.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасига кўра,
никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан
ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ѐхуд унинг
хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор
чиқарилаѐтганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин.
Юқоридаги Пленум Қарорининг 30-бандига кўра, никоҳга кириш
вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан
кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли. Бироқ, унинг хоҳишига биноан
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаѐтганда суд томонидан унга
никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин. Агар мазкур масала суд
томонидан қарор чиқариш пайтида ҳал қилинмаган бўлса, фамилияни
ўзгартириш фуқаролик ҳолати далолатномаларини ѐзиш органи томонидан
никоҳдан ажралишни қайд этиш пайтида ҳал этилади (ОК 220-моддаси).
Тарафларнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан
биргаликда кўриш учун бирлаштирилган талаблари мавжуд эмас, эр-хотин
никоҳга кириш вақтида фамилиялари ўзгартирилган ва ФХДЁ бўлимида
ушбу фамилияда қолиш ѐки ўзгартириш масаласини ҳал этадилар.
Тарафларнинг вояга етмаган икки нафар 27.08.2010 йилда туғилган
Ахмаджонова Рухшона Муминжон қизи ҳамда 08.01.2015 йилда туғилган
Ахмаджонов Ўткирбек Муминжон ўғли исмли фарзандлари бугунги кунда
отаси, яъни даъвогар ФИО билан бирга яшаб келмоқда ва унинг қарамоғида.
Суд, тарафларга ўзаро ярашиб олиш учун берилган муҳлат давомида
ҳам ярашиб олишмаганлигини ва ярашиш ниятлари ҳам йўқлигини инобатга
олиб, эр-хотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб ҳисоблайди ва даъво аризаси қаноатлантиришни, яъни,
даъвогар ФИО ва жавобгар Юнусова Феруза Умаралиевналарни Чортоқ
туман ФХДЁ бўлимида 13.10.2009 йил 801-рақамли далолатнома ѐзуви билан
қайд қилинган никоҳдан ажратишни лозим деб топади.
Суд, суд харажатларини масаласини муҳокама қилиб, даъвогар
томонидан 680.000 сўм давлат божи ва 34.000 сўм почта ҳаражати
тўланганлигини инобатга олишни, шунингдек, Чортоқ туман ФХДЁ
4
бўлимида никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида даъвогар ва
жавобгарнинг ҳар биридан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг
бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 4041-моддаларини ҳамда Фуқаролик процессуал кодексининг 220,
249-251-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар ФИОнинг жавобгар Юнусова Феруза Умаралиевнага
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар ФИО ва жавобгар Юнусова Феруза Умаралиевналар Чортоқ
туман ФХДЁ бўлимида 13.10.2009 йил 801-рақамли далолатнома ѐзуви билан
қайд қилинган никоҳдан ажратилсинлар.
Чортоқ
туман
ФХДЁ
бўлимида
никоҳдан
ажратишни
расмийлаштиришда даъвогар ФИО
ва жавобгар Юнусова Феруза
Умаралиевнанинг ҳар биридан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали, Наманган вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида
апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган вақтдан
бошлаб, олти ойлик муддат ичида кассация тартибида шикоят ѐки протест
келтирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
А.А.Сафаров
5