← Назад
Решение #1277865 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
7 195 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 28 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ
туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида,
даъвогар-вакили адвокат Т.Бердиевнинг иштирокида, даъвогар Бекмурзаев
Салим Заировичнинг жавобгар Каримова Гулмира Шухрат қизига нисбатан
“никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2302/7272-сонли фуқаролик иши
кўрилиб, қуйидагилар
АНИҚЛАНДИ:
Даъвогар С.Бекмурзаев судга даъво ариза билан мурожаат қилиб,
жавобгар Г.Каримова билан ўрталарида Пайариқ туман 2-сонли ФҲДЁ бўлими
томонидан 2019 йил 11 февралдаги 110-сон далолатнома ёзуви билан қайд
этилган, никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар С.Бекмурзаев даъво талабини қувватлаб,
жавобгар Г.Каримова билан 2009 йилда шаръий никоҳ асосида турмуш
қурганлигини, қонуний никоҳдан 2019 йил 11 февралда ўтганлигини, ўзаро
турмушлари давридан ўрталарида тўрт нафар фарзандлари борлигини,
жавобгар билан турмушларини бошидан бироз вақт яхши яшаганлигини,
кейинчалик характерлари тўғри келмай қолиб, бир неча маротаба ота онасини
уйига кетиб қолганлигини, ҳар сафар ўзи бориб олиб келганлигини, 2023 йил
09 февралда Россия давлатига жавобгар билан ишлаш учун кетаётган вақтида
унга Россия ҳудудига кириш учун тақиқ чиққанлигини, жавобгар эса
чегарадан ўтиб кетганлигини, жавобгар Россия давлатига боргандан ёмон
йўлга кириб кетганлигини, унга нисбатан беҳаё суръатлар пайдо бўла
бошлаганлигини, тўрт нафар фарзандлари ўзининг қарамоғида эканлигини,
фарзандларини жавобгарнинг қарамоғига бермаслигини, суд томонидан
ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, оиласи тамомила
барбод бўлганлигини, бундан кейин жавобгар билан бирга яшашни умуман
имкони йўқлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар Г.Каримова даъвогарниг даъво талабини тан
олиб, 2009 йилда даъвогар С.Бекмурзаевга шаръий никоҳ асосида турмушга
чиққанлигини, қонуний никоҳидан 2019 йил 11 февралда ўтганлигини, бирга
яшаш даврида ўрталарида тўрт нафар фарзандлари борлигини, икки нафар
фарзандлари туғилгунга қадар яхши яшаганлигини, кейинчалик даъвогар
ичадиган бўлиб қолганлигини, даъвогар маҳаллада ўғирлик қилиб қўлга
тушиб қолганлигини, даъвогар билан Россия Федерацияси кетаётган вақтида
даъвогарга нисбатан тақиқ чиққанлигини, даъвогарни оғайнилари билан бирга
Россия давлатига кетганлигини, уни бир Корес миллатига мансуб фуқарога
сотиб юборганлигини, ўша ерда 1.5 йил ишлаганлигини, уни фуқаролик
паспортини йиртиб ташлаганлигини, бир рус аёлни ёрдами билан
Ўзбекистонга қайтганлигини, ҳаммасига даъвогарнинг оғайнилари сабабчи
эканигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам
ярашмаганлигини, даъвогар билан ўрталарида мол-мулк низолари йўқлигини,
никоҳдан ажратишга рози эканлигини, оиласини тиклашнинг имкони
йўқлигини, фарзандларини икки нафарини ўзига қайтариб бериши
кераклигини
билдириб,
суддан
даъвогарнинг
даъво
талабини
қаноатлантиришни сўради.
Суд, тарафларнинг тушунтиришларини ва адвокатнинг музокара
сўзини тинглаб, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб
чиқиб, мавжуд далилларга тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди.
Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар С.Бекмурзаев
ва жавобгар Г.Каримовалар ўрталаридаги никоҳ Пайариқ туман 2-сонли
ФҲДЁ бўлими томонидан 2019 йил 11 февралдаги 110-сон далолатнома ёзуви
билан қайд этилган.
Тарафларнинг ўртасида 2010 йил 17 декабрда туғилган Заиров Сардор
Салим ўғли, 2012 йил 24 декабрда туғилган Заиров Норбек Салим ўғли,
2016 йил 21 октябрда туғилган Заирова Маржона Салим қизи ва 2020 йил
21 февралда туғилган Заирова Осиё Салим қизи исмли фарзандлари бор.
Пайариқ туман “Чоштепа” маҳалла фуқаролар йиғинининг 2024 йил
27 майдаги далолатномасида, тарафлар қонуний никоҳ асосида турмуш қуриб,
ўрталарида тўрт нафар фарзандлари борлигини, тарафларни яраштириш
чоралари кўрилаётганлигини маълум қилган.
Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар С.Бекмурзаев билан жавобгар
Г.Каримовалар ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли муносабатлар барҳам
топганлиги, тарафлар 2023 йил февраль ойидан буён бирга яшамаслиги,
тарафлар ярашиб яшашни хоҳламаётганлиги, суд томонидан ярашиш учун
берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлиги, келгусида тарафларнинг оиласини
тиклаш имконияти йўқлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд эр
ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг
16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган.
Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда, тарафлар
ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам топганлиги,
тарафлар 2023 йил февраль ойидан буён бирга яшамаётганлиги, тарафларга
суд томонидан берилган муҳлатда ҳам муносабатларини тиклашни имконияти
бўлмаганлиги, тарафлар оиласини сақлаб қолишни хоҳламаётганлигини,
келгусида даъвогар С.Бекмурзаев билан жавобгар Г.Каримоваларни
яраштириш ва оиласини сақлаб қолишни имконияти йўқ деб ҳисоблаб, уларни
никоҳдан ажратишни лозим топди.
Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги
фарзандларининг моддий таъминоти ва мол-мулкларини бўлиш масаласида
ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат қилиш
ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд
никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг
гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири
тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим.
Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим
деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб
кўрсатилган.
Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар
С.Бекмурзаевдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч)
бараварида давлат божи ундиришни лозим топди.
Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249, 253-моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР
ҚИЛДИ :
Даъвогар Бекмурзаев Салим Заировичнинг жавобгар Каримова
Гулмира Шухрат қизига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Бекмурзаев Салим Заирович ва жавобгар Каримова Гулмира
Шухрат қизлари ўртасидаги Пайариқ туман 2-сонли ФҲДЁ бўлими томонидан
2019 йил 11 февралдаги 110-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган,
никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар Бекмурзаев Салим Заировичдан давлат фойдасига базавий
ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч ) бараварида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд
орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли.
Раислик этувчи :
Н.К.Хужакулов