Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2302/7268 Дата решения 28.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдурахимов Фаррух Орзиқул ўғли Ответчик / Подсудимый Обидова Сарвиноз Шерали қизи
Source ID 66979b470f5d3825e2d87496 Claim ID 4823072 PDF Hash c5fb8e16c0eeae90... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 6 551 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 28 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар Абдурахимов Фаррух Орзиқул ўғлининг жавобгар Обидова Сарвиноз Шерали қизига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2302/7268-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Ф.Абдурахимов судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар С.Обидова билан ўрталарида Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2020 йил 06 февралдаги 2-1407-20-00101-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Ф.Абдурахимовнинг ишончли вакили М.Раҳимова даъво талабини қувватлаб, даъвогар ўғли эканлигини, жавобгар С.Обидова келини эканлигини, ўғли Ф.Абдурахимовнинг жавобгар иккинчи турмуши эканлигини, тарафлар 2020 йил февраль ойида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўзаро турмушлари давридан ўрталарида фарзанди йўқлигини, тарафлар турмушларини бошидан яхши келишмаслигини, бундан ташқари тарафларнинг фарзандсизлиги ҳам жанжалларини кучайишига сабаб бўлганлигини, жавобгар ўғлини менсимаслигини, нафсониятига тегадиган гаплар қилишлигини, “бизларни мол духтири даволаяпди” деб айтишлигини, 2023 йил январь ойида ўғли Россия давлатига кетиб қолганлигини, ўғли ҳам жавобгар билан бирга яшашни хоҳламаслигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, уларни оиласи тамомила барбод бўлганлигини, бундан кейин жавобгар билан бирга яшашни умуман имкони йўқлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар С.Обидова даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, ҳақиқатдан ҳам 2020 йил февраль ойида даъвогар Ф.Абдурахимовга қонуний никоҳ асосида турмушга чиққанлигини, даъвогар билан 17 куни уйида бирга яшаганлигини, кейинчалик даъвогар билан Россия давлатига бирга кетганлигини, ўрталарида фарзанд бўлмаганлиги сабабли Россияда ҳам шифокорга кўринганлигини, лекин даъвогар етарлича даволанмаганлигини, даъвогарнинг айби борлигини, 2023 йил 22 январда даъвогар ва унинг уйидагиларнинг розилиги билан ота-онасини уйига кетганлигини, шундан буён бирга яшамаётганлигини, бундан ташқари уларни оиласига қайнонаси доимий равишда аралашиб келишлигини, уларни оиласини сақлаб бўлмаслигини, даъвогар билан 2023 йил январь ойидан буён бирга яшамаётганлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, оиласи батамом барбод бўлганлигини, оиласини тиклашни хоҳламаслигини билдириб, суддан даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар Ф.Абдурахимов ва жавобгар С.Обидовалар ўрталаридаги никоҳ Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2020 йил 06 февралдаги 2-1407-20-00101-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида фарзанди йўқ. Оқдарё туман “Янгиқўрғон” маҳалла фуқаролар йиғинининг 2024 йил 21 майдаги далолатномасида, тарафлар қонуний никоҳ асосида турмуш қуриб, ўрталарида фарзанди йўқлигини, тарафлар фарзандли бўлмаганлиги сабабли икки йилдан буён бирга яшамаётганлигини маълум қилган. Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Ф.Абдурахимов билан жавобгар С.Обидовалар ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли муносабатлар барҳам топганлиги, тарафлар 2023 йил январь ойидан буён бирга яшамаслиги, тарафлар ярашиб яшашни хоҳламаётганлиги, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлиги, келгусида тарафларнинг оиласини тиклаш имконияти йўқлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган. Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда, тарафлар ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам топганлиги, тарафлар 2023 йилдан буён бирга яшамаётганлиги, тарафларга суд томонидан берилган муҳлатда ҳам муносабатларини тиклашни имконияти бўлмаганлиги, тарафлар оиласини сақлаб қолишни хоҳламаётганлигини, келгусида даъвогар Ф.Абдурахимов билан жавобгар С.Обидоваларни яраштириш ва оиласини сақлаб қолишни имконияти йўқ деб ҳисоблаб, уларни никоҳдан ажратишни лозим топди. Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги мол-мулкларини бўлиш масаласида ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб кўрсатилган. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар Ф.Абдурахимовдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) бараварида давлат божи ундиришни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогар Абдурахимов Фаррух Орзиқул ўғлининг жавобгар Обидова Сарвиноз Шерали қизига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар Абдурахимов Фаррух Орзиқул ўғли ва жавобгар Обидова Сарвиноз Шерали қизлари ўртасидаги Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2020 йил 06 февралдаги 2-1407-20-00101-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Абдурахимов Фаррух Орзиқул ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч ) бараварида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Раислик этувчи : Н.К.Хужакулов