Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1604-2301/15079 Дата решения 28.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро суди Судья Юлчиева Сохибахон Қодиржоновна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдурахманов Ботирали Абдугани угли Ответчик / Подсудимый Ибрагимова Зиёдахон Мухтор кизи
Source ID 66a346c5be8e6d174d0034b0 Claim ID 4830533 PDF Hash 0ebcad456655abfd... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 5 646 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 28 кунида фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг очиқ ўз идора биносида бўлиб, суд раиси С.Қ.Юлчиеванинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Ахмедовнинг котиблигида, даъвогар адвокати С.Хайдарова иштирокида, даъвогар Абдурахманов Ботирали Абдуғани ўғлининг жавобгар Абдурахманова Зиёдахон Мухтор қизига нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича юритилган 2-1604-2301/15079– сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагиларни суд, Даъвогар Абдурахманов Ботирали Абдуғани ўғли жавобгар Абдурахманова Зиёдахон Мухтор қизи га нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво аризаси билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Абдурахманов Ботирали Абдуғани ўғли суд мажлисида даъвони қувватлаб, даъвогар жавобгар билан 11.02.2020 йилда қонуний никохдан ўтиб турмуш қуришганини, турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлишганини, 2021 йил июнь ойидан жавобгар билан бирга яшамасликларини, шунинг учун судга никоҳдан ажратишни сўраб мазкур даъво аризани киритганлигини, шундан сўнг тарафлар ўзаро ярашиб олишлари учун олти ой мухлат берилганлигини, берилган мухлат давомида ҳам оилани тиклаш имкони бўлмаганлигини, бундан буёғига жавобгар билан бир оила бўлиб яшашининг имкони қолмаганлигини, ўрталарида мулкий низолар мавжуд эмаслигини баён қилиб, ўрталаридаги қонуний никоҳдан ажратиш ҳақида қарор чиқариб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Абдурахманова Зиёдахон Мухтор қизи даъвони тан олмасдан, икки йилдан бери бирга яшамаслигини, оилани тиклаш учун харакат қилганлигини, аммо оиласи тикланмаганлигини, оилани тикламоқчи эканлигини, даъвони рад қилишни сўради. Суд адвокат музокара сўзини ва тарафларнинг фикрларни тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб, таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди. Аниқланишича, тарафлар 11.02.2020 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Бу ҳақда Чортоқ туман ФҲДЁ бўлимида 11.02.2020 йилда 165-сон билан далолатнома гувоҳнома берилган. Тарафлар ўзаро турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар 2021 йилдан буён бирга яшамайдилар. Тарафларнинг бирга яшамасликларига муросалари, характерлари тўғри келмаганлигини ва бошқа турдаги оилавий келишмовчиликлар сабаб бўлган. ФИБ Янгиқўрғон туманлараро судининг 20.10.2022 йилдаги ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг жавобгарга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантиришдан рад қилинган. Мазкур фуқаролик иши бўйича суднинг 23.11.2023 йилдаги ажримлари билан тарафларнинг ярашиб олишлари учун олти ой мухлат берилган. Берилган мухлат давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар истиқомат қилиб келаётган махалла фуқаролар йиғини яраштириш комиссияси томонидан кўрилган, бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини сақлаб қолишни имкони бўлмаган. Бунга даъвогарнинг бир-бирлари билан бир оила бўлиб яшашни хохламаган ва ярашмаганлар. Шунинг учун яраштириш имкони бўлмаганлиги сабаб бўлган. Ушбу холат Чортоқ тумани “Наврўз” МФЙ томонидан тузилган хулосалар билан ўз тасдиғини топган. Суд тарафларни 2021 йил июнь ойидан яшамаганлиги тарафларнинг ярашиб олишлари учун берилган мухлат давомида ҳам оилани тиклаш имкони бўлмаганлиги, даъвогар бир оила бўлиб яшашни исташмаганлиги, эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41моддасида “Агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади”-деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”-деб кўрсатилган. Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45моддасига асосан суд, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Абдурахманов Ботирали Абдуғани ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси ФПК нинг 249-253– моддаларини қўллаб суд, Даъвогар Абдурахманов Ботирали Абдуғани ўғлининг жавобгар Абдурахманова Зиёдахон Мухтор қизи га нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Абдурахманов Ботирали Абдуғани ўғли ва жавобгар Абдурахманова Зиёдахон Мухтор қизи Чортоқ туман ФХДЁ бўлимида 11.02.2020 йилда 165-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Абдурахманов Ботирали Абдуғани ўғлидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан 1 (бир) ой ичида шу суд орқали Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор протест келтиришга; апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан 6 (олти) ой ичида мазкур суд орқали Наманган вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят беришга ва (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи: С.Қ.Юлчиева ҚИЛАДИ: