Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1101-2302/7012 Дата решения 28.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди Судья Мавлонова Дилбар Сувоновна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Алимов Нодир Алишерович Ответчик / Подсудимый Алимова Мохира Суннатилла қизи
Source ID 6687f2e6b6bf6f28996e5fec Claim ID 4868783 PDF Hash fb636fc749fb0ba1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддаси збекистон Республикаси ФПК 122 law
Кодекснинг 123-моддаси Кодекс 123 code_article
Кодекснинг 156-моддаси Кодекс 156 code_article
Текст решения 2 387 символов
АЖРИМ (аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида) 2024 йил май ойининг “28” куни Тошкент вилояти Фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, судья Д.С.Мавлонованинг раислигида, судья ёрдамчиси Б.Кудратуллаевнинг котиблигида, даъвогар АААнинг жавобгар ВВВга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1101-2302/7012-сонли фуқаролик иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Судга даъвогар ААА жавобгар ВВВга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво аризаси билан мурожаат қилган. Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122-моддаси 5-бандига асосан, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз судга келмаса, суд эса ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни ҳал қилиш мумкин эмас, деб ҳисобласа, суд аризани кўрмасдан қолдиради. Кодекснинг 123-моддасига асосан, аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида суд ажрим чиқаради. Кодекснинг 156-моддаси 1-қисми талабига кўра, ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек экспертлар, мутахассислар, таржимонлар ва гувоҳлар суд чақирув қоғозлари, зарур ҳолларда эса буюртма хатлар, телефонограммалар, телеграммалар ва хабардор қилинганлик факти қайд этилишини таъминлайдиган бошқа алоқа воситалари орқали судга чақирилади ҳамда суднинг айрим процессуал ҳаракатлари тўғрисида хабардор қилинади. Иш бўйича тарафлар суд мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида бир неча бор тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлишсада, суд мажлисларига келишмади ва келмаганлик сабабларини узрли эканлигини судга маълум қилишмади. Суд, фуқаролик иш ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, тарафларнинг суд мажлисларига узрсиз сабабларга кўра келмаганлигини инобатга олиб, мавжуд ҳужжатлар асосида ишни кўриб чиқиш имкони йўқлиги ҳолатидан келиб чиқиб, даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 122-123, 271-272, 400-моддаларини қўллаб, суд А Ж Р И М Қ И Л А Д И: Даъвогар АААнинг жавобгар ВВВга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - кўрмасдан қолдирилсин. Ажримдан норози томон ажрим нусхасини олган ёки ажрим нусхаси унга юборилган кундан эътиборан 20 (йигирма) кунлик муддат ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига хусусий шикоят (протест) келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Нусхаси аслига тўғри, судья /имзо/ Д.С.Мавлонова