← Назад
Решение #1277870 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law |
Текст решения
4 759 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 28 куни фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи шу суднинг раиси Я.Омонов,
Судья ёрдамчиси Ғ.Хуррамовнинг котиблигида, даъвогар Итолмасова
Сардора Норқизиловнанинг жавобгар Бувабоев Санжарбек Шодиёровичга
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 21807-2302/3868-сонли фуқаролик иши кўриб чиқилиб, қуйидагилар
Даъвогар Итолмасова Сардора Норқизиловна судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, унда ва суд мажлисидаги тушунтиришида жавобгар
С.Бувабоев билан 09.10.2018 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, турмушларидан ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини,
жавобгар билан 2020 йил июнь ойида эр-хотинлик муносабатлари
тугаганлигини ва бирга яшамаётганлигини, шу даврдан бошлаб умумий
рўзғор юритмаслигини, оиласи барбод бўлишига сабаб қайнонаси ва
қайниопаси ҳақоратли сўзлар билан хайдаб юборганлигини, бироз вақтдан
сўнг жавобгар бошқа оила қуриб олганлигини, жавобгар билан оиласини
сақлаб қолиш учун ҳаракат қилганлигини, бироқ фойдаси бўлмаганлигини,
суд томонидан берилган муддат ичида ҳам ярашишга ҳаракат
қилмаганлигини, келгусида уларнинг ўрталаридаги оилани сақлаб қолиш
имкони қолмаганлигини билдириб, суддан жавобгар С.Бувабоев билан
ўрталаридаги никоҳдан ажратиб беришни сўради.
Суд фуқаролик ишини жавобгар Бувабоев Санжарбек Шодиёровичга
нисбатан Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси тартибида унинг
иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топди
Суд даъвогарнинг тушунтиришини эшитиб, иш ҳужжатларини
атрофлича таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони рад этишни лозим
топади.
Фуқаролик иши ҳужжатларидан ҳамда судда аниқланган ҳолатларга
кўра, тарафлар 2018 йил 09 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуриб,
уларнинг ўрталарида бир нафар фарзандлари борлиги, тарафлар ўзаро
оилавий келишмовчиликлар туфайли ҳозирда бирга яшамаётганликлари,
даъвогар оилавий муносабатларни давом эттиришни ҳохламаётганлиги
аниқланди.
Фуқаролик ишини судда кўриш жараёнида даъвогар ўрталаридаги
оиласи барбод бўлганлигини, уни тиклашни имконияти йўқлигини билдирган
бўлсада, оилани тиклаш имконияти йўқлигини тасдиқловчи ҳолатларни баён
қилмаганлиги ва бу ҳолатлар ишни кўриш давомида ҳам аниқланмаганлиги,
ажралишга асос сифатида қаралиши мумкин бўлган важларни
тасдиқланмаганлиги, бундан ташқари жавобгар суд мажлисида иштирок этиб
ўз фикрини билдирмаганлигини, мазкур ҳолат тарафларнинг келгусида бирга
яшашлари ва ўрталаридаги оилани сақлаб қолишнинг имкони мавжуд эмас
деган тўхтамга келиш учун асос бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида оила
жамиятнинг асосий бўғини ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги
мустаҳкамланган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли Қарорининг
16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси).
Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий
сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда
никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш
учун етарли асос бўла олмайди.
Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади деб
белгиланган.
Суд, тарафлар ўртасидаги келишмовчиликлар жиддий асосга эга
бўлмай, вақтинчалик характерга эга эканлигини, юқоридаги Қонун талаблари
ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорининг оилани сақлаб
қолиш юзасидан раҳбарий кўрсатмаларини, жумладан, эр-хотин ўртасидаги
ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига
асос бўлган сабаблар мавжуд эмас эканлигини, ушбу ҳолатлар никоҳдан
ажратиш учун етарли асос бўлолмаслигини ҳамда тарафларни оиласини
сақлаб қолиш иложи борлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво
аризасини рад этишни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Протсессуал
кодексининг 249-253-моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР
Даъвогар Итолмасова Сардора Норқизиловнанинг жавобгар Бувабоев
Санжарбек Шодиёровичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси рад қилинсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар шу суд орқали Қашқадарё
вилоят судига қарор эълон қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест
беришлари мумкин.
Раислик этувчи
Қ И Л А Д И:
Я.Омонов