← Назад
Решение #1277871 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law |
Текст решения
4 858 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 28 куни фуқаролик ишлари бўйича Чироқчи
туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи шу суднинг раиси Я.Омонов,
Судья ёрдамчиси Ғ.Хуррамовнинг котиблигида, даъвогар Жабборов
Искандар Уроловичнинг жавобгар Эшмуминова Насиба Уктам қизига
нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 21807-2302/3875-сонли фуқаролик иши кўриб чиқилиб, қуйидагилар
Даъвогар Жабборов Искандар Уролович судга даъво ариза билан
мурожаат этиб, унда жавобгар Н.Эшмуминова билан 2018 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмушларидан ўрталарида бир нафар
фарзанди борлигини, жавобгар билан эр-хотинлик муносабатлари
тугатилганлигин ва бирга яшамаслигини, ўзаро характерлари ва
дунёқарашлари тўғри келмаганлигини сабабли оиласи барбод бўлганлигини,
ўрталаридаги оилани сақлаб қолиш учун бир неча бор қилган
ҳаракатларининг фойдаси бўлмаганлигини билдириб, суддан жавобгар
Н.Эшмуминова билан ўрталаридаги никоҳдан ажратиб беришни сўраган.
Жавобгар Эшмуминова Насиба Уктам қизи дастлабки суд мажлисида
тушунтириш бериб, тушунтиришида у даъвогар И.Жабборов билан 2018
йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, турмушларидан
ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, даъвогар билан ўзаро
келишмовчиликлар сабабли бирга яшамаётганлигини, лекин у даъвогар
билан никоҳдан ажрашишга рози эканлигини, келгусида оиласини тиклаб
бўлмаслигини билдириб, суддан даъво аризани рад қилишни сўраган.
Суд фуқаролик ишини даъвогар Жабборов Искандар Уролович,
жавобгар Эшмуминова Насиба Уктам қизининг иштирокисиз кўриб чиқишни
лозим топди
Суд тарафларнинг дастлабки тушунтиришини эшитиб, иш
ҳужжатларини атрофлича таҳлил қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъвони
рад этишни лозим топади.
Фуқаролик иши ҳужжатларидан ҳамда судда аниқланган ҳолатларга
кўра, тарафлар 2018 йил 12 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуриб,
уларнинг ўрталарида бир нафар фарзандлари борлиги, тарафлар ўзаро
оилавий келишмовчиликлар туфайли ҳозирда бирга яшамаётганликлари,
даъвогар оилавий муносабатларни давом эттиришни ҳохламаётганлиги
аниқланди.
Фуқаролик ишини судда кўриш жараёнида дастлабки суд мажлисида
тарафлар оиласи барбод бўлганлигини, уни тиклашни имконияти йўқлигини
билдирган бўлсада, оилани тиклаш имконияти йўқлигини тасдиқловчи
ҳолатларни баён қилмаганлиги ва бу ҳолатлар ишни кўриш давомида ҳам
аниқланмаганлиги, ажралишга асос сифатида қаралиши мумкин бўлган
важларни тасдиқланмаганлиги, бундан ташқари тарафлар суд мажлисида
иштирок этиб ўз фикрини билдирмаганлигини, мазкур ҳолат тарафларнинг
келгусида бирга яшашлари ва ўрталаридаги оилани сақлаб қолишнинг
имкони мавжуд эмас деган тўхтамга келиш учун асос бўлмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида оила
жамиятнинг асосий бўғини ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасида эканлиги
мустаҳкамланган.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли Қарорининг
16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш
тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг
ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги
аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси).
Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий
сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда
никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш
учун етарли асос бўла олмайди.
Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади деб
белгиланган.
Суд, тарафлар ўртасидаги келишмовчиликлар жиддий асосга эга
бўлмай, вақтинчалик характерга эга эканлигини, юқоридаги Қонун талаблари
ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарорининг оилани сақлаб
қолиш юзасидан раҳбарий кўрсатмаларини, жумладан, эр-хотин ўртасидаги
ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига
асос бўлган сабаблар мавжуд эмас эканлигини, ушбу ҳолатлар никоҳдан
ажратиш учун етарли асос бўлолмаслигини ҳамда тарафларни оиласини
сақлаб қолиш иложи борлигини инобатга олиб, суд даъвогарнинг даъво
аризасини рад этишни лозим топди.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик Протсессуал
кодексининг 249-253-моддаларига қўлланиб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар Жабборов Искандар Уроловичнинг жавобгар Эшмуминова
Насиба Уктам қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
рад қилинсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар шу суд орқали Қашқадарё
вилоят судига қарор эълон қилинган кундан эътиборан бир ойлик муддат
ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан
эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят, прокурор эса протест
беришлари мумкин.
Я.Омонов