Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2301/7983 Дата решения 28.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Урақова Бахора Шодмановна Ответчик / Подсудимый Мардонов Шокиржон Асрорович
Source ID 6697991d0f5d3825e2d87490 Claim ID 4896591 PDF Hash 45cbb5d0041b06e5... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 7 497 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 28 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, жавобгар-вакили адвокат М.Шукуровнинг иштирокида, даъвогар Уракова Бахора Шодмоновнанинг жавобгар Мардонов Шокиржон Аброровичга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2301/7983-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Б.Уракова судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Ш.Мардонов билан ўрталарида Самарқанд шаҳар “Никоҳ уйи” томонидан 2003 йил 12 сентябрдаги 940-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Б.Уракова даъво талабини қувватлаб, жавобгар Ш.Мардонов билан 2003 йил 12 сентябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмушга чиққанлигини, ўзаро турмушлари давридан ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушини бошидан яхши яшаганлигини, кейинчалик ўрталарида ўзаро келишмовчиликлар пайдо бўлганлигини, жавобгар оиласини моддий таъминламаслигини, жавобгар ишламаганлиги учун ўзи чет элда ишлашга мажбур бўлганлигини, жавобгарда умуман оталик маъсулияти йўқлигини, жавобгарга 20 йил чидаб яшаб келганлигини, уйдаги рўзғор ишларини ҳам ўзи қилганлигини, етти йилдан буён эр-хотинлик муносабатлари йўқлигини, ҳозирги кунда ҳам фарзандларини моддий таъминлаш мақсадида Исроил давлатида ишлаётганлигини, жавобгар билан ўрталарида мол-мулк низоси йўқлигини, жавобгар билан яшашни хоҳламаслигини, жавобгар билан ажрашганидан сўнг Ўзбекистонга қайтишлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, ярашиш учун ҳаракат ҳам қилмаганлигини, жавобгар ҳатто фарзандлари учун ҳам ҳеч нарса қилмаганлигини, алимент пулларини ҳам тўлаб бермаганлигини, жавобгар билан оиласи тамомила барбод бўлганлигини, оиласини тиклашни имкони йўқлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида даъвогар вакили С.Рашидов даъвогар Б.Уракованинг кўргазмасига ўхшаш тушунтириш бериб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Ш.Мардонов даъвогарнинг даъво талабини тан олмасдан, ҳақиқатдан ҳам даъвогар Б.Уракова билан 2003 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, даъвогар билан турмушларини бошларида яхши яшаганлигини, кейинчалик яъни 2018 йилда Исроил давлатига ишлашга кетганидан сўнг ўзгариб қолганлигини, оиласини фарзандларини доимо ўзи моддий томондан таъминлаб келганлигини, фарзандлари ўзи билан яшашни хоҳлашлигини, 2018 йилда четга чиқиб 2019 йил август ойларида қайтиб келганлигини, уйга келган вақтида бир оила бўлиб эр-хотин бўлиб яшаганлигини, 2021 йилда даъвогар ўзининг розилиги билан Исроилга қайтиб кетганлигини, даъвогарнинг уйига қўшнилари ва тоғаси билан бирга ярашиш учун борганлигини, лекин жавобгар яшашни хоҳламаганлиги сабабли ярашишни имкони бўлмаганлигини, даъвогардан кечирим сўраганлигини, лекин оиласи тикланмаганлигини, даъвогар билан ярашиб яшамоқчи эканлигини билдириб, суддан даъвогарнинг даъво талабини рад этишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтиришларини ва адвокатнинг музокара сўзини тинглаб, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар Б.Уракова ва жавобгар Ш.Мардоновлар ўрталаридаги никоҳ Самарқанд шаҳар “Никоҳ уйи” томонидан 2003 йил 12 сентябрдаги 940-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2004 йил 10 июлда туғилган Аброров Низомжон Шокиржонович, 2007 йил 19 сентябрда туғилган Аброров Шерзод Шокиржонович ва 2016 йил 11 сентябрда туғилган Аброров Қобилжон Шокиржонович исмли фарзандлари бор. Оқдарё туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 28 майдаги хулосасида, тарафлар 2003 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида уч нафар фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2017 йилдан буён бирга яшамаётганлигини, мазкур оилани сақлаб қолиш имкони бор эканлигини, икка ёшга вақт кераклигини маълум қилган. Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар Б.Уракова билан жавобгар Ш.Мардоновлар ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли муносабатлар барҳам топганлиги, тарафлар 2017 йилдан буён бирга яшамаслиги, даъвогар ярашиб яшашни хоҳламаётганлиги, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлиги, келгусида тарафларнинг оиласини тиклаш имконияти йўқлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган. Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда, тарафлар ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам топганлиги, тарафлар 2017 йилдан буён бирга яшамаётганлиги, тарафларга суд томонидан берилган муҳлатда ҳам муносабатларини тиклашни имконияти бўлмаганлиги, даъвогар оиласини сақлаб қолишни хоҳламаётганлигини, жавобгар оиласини тиклашни хоҳлаётганлигини билдирган бўлсада, бироқ оиласини тиклашга ҳаракат қилмаганлиги, тарафларнинг бирга яшамаганлигини узоқ вақт бўлганлиги келгусида даъвогар Б.Уракова билан жавобгар Ш.Мардоновларни яраштириш ва оиласини сақлаб қолишни имконияти йўқ деб ҳисоблаб, уларни никоҳдан ажратишни лозим топди. Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги фарзандларининг моддий таъминоти ва мол-мулкларини бўлиш масаласида ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб кўрсатилган. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, жавобгар Ш.Мардоновдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) бараварида давлат божи ундиришни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогар Уракова Бахора Шодмоновнанинг жавобгар Мардонов Шокиржон Аброровичга нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар Уракова Бахора Шодмоновна ва жавобгар Мардонов Шокиржон Аброровичлар ўртасидаги Самарқанд шаҳар “Никоҳ уйи” томонидан 2003 йил 12 сентябрдаги 940-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратилсин. Жавобгар Мардонов Шокиржон Аброровичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч ) бараварида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Раислик этувчи : Н.К.Хужакулов