Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1001-2301/34234 Дата решения 28.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди Судья Бобоназаров Жахонгир Нуралиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Бегматов Тохиржон Ортиқбой ўғли Ответчик / Подсудимый Бегматова Муниса Анвар қизи
Source ID 66821501b6bf6f28996e5db3 Claim ID 4928748 PDF Hash 903bcb033dcb78e3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 46 code_article
Текст решения 6 871 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2* йил май ойининг *куни фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик қилувчи судья Ж.Н.Бобоназаров, судья ёрдамчиси Ю.Халметованинг котибалигида, тарафлар иштирокида, даъвогар *нинг жавобгар *га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси асосида юритилган №*-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар * жавобгар *га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда у жавобгар * билан * куни Тошкент шаҳар * туман ФҲДЁ бўлимида №*-сонли никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзуви орқали қонуний никоҳдан ўтиб оила қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар яъни: 2019 йил 10 июнь куни туғилган * исмли фарзанди борлигини, турмуш ўртоғи билан 2021 йилнинг октябрь ойидан бери бирга яшамаслигини, уларнинг бир-бирларига муносабатлари тўғри келмаганлигини ва ўзаро келишмовчилар бўлганлигини билдириб, жавобгар * билан ўрталарида Тошкент шаҳар * туман ФҲДЁ бўлимида тузилиб, * куни №*-сонли никоҳ тузилганлиги ҳақида далолатнома ёзувида қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар * даъво аризани тўлиқ қувватлаб, ўз тушунтиришида даъво аризада келтирилган важлар доирасида айнан ўхшаш ва бир хил мазмундаги тушунтиришлар бериб, уларнинг бир-бирларига феълатворлари тўғри келмаганлигини, у турмуш ўртоғи билан 2021 йилнинг октябрь ойидан буён бирга яшамаслигини, эндиликда уларнинг оиласини сақлаб қолиш имкони қолмаганлигини, қолаверса суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳеч нарса ўзгармаганлигини маълум қилиб, суддан даьво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар * ўз кўрсатувида, даъвони тан олиб, ҳақиқатдан ҳам у даъвогар * билан * кунида қонуний никоҳдан ўтиб, оила қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, улар 2021 йилнинг октябрь ойидан буён эр-хотин сифатида бирга яшамасликларини, уларнинг бир-бирларига феъл-атворлари тўғри келмаганлигини, эндиликда уларнинг оиласини сақлаб қолиш имкони қолмаганлигини, қолаверса суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳеч нарса ўзгармаганлигини маълум қилиб, суддан даьво аризани қаноатлантириб беришни сўради. Суд, иш бўйича тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, уларнинг важларини ишдаги мавжуд ҳужжат ва далиллар билан атрофлича муҳокама қилиб, қуйидагиларга кўра даъвогарнинг жавобгарга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланган ҳолатларга кўра, * билан * ўртасидаги никоҳ * куни Тошкент шаҳар * туман ФҲДЁ бўлимида №*-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Уларнинг биргаликдаги турмушларидан ўрталарида бир нафар яъни: 2019 йил 10 июнь куни туғилган * исмли фарзанди бор. 1 Тарафлар 2021 йилнинг октябрь ойидан буён бир оила бўлиб яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари тугатилган. Умумий рўзғор юритмайдилар. Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суднинг 2023 йил * февраль кунги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар *нинг жавобгар *га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби рад этилган. Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суднинг 2023 йил 28 ноябрь кунидаги ажримига кўра, тарафларга ярашиш учун олти ой муҳлат тайинланган. Суд томонидан берилган муҳлат ичида тарафлар ярашмаган, уларни оиласини сақлаб қолиш чораси суд томонидан кўрилган бўлса-да, лекин икки томон суд томонидан берилган муҳлат ичида ярашмаган. Бундан ташқари, даъвогар * ва жавобгар *лар суд мажлисида, никоҳдан ажрашишга рози эканликларини билдиришган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2022 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли Қарорининг 16бандида, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги белгилаб қўйилган (ОК 41-моддаси). Суд иш ҳолатлари, юқоридаги қонун ва Олий суд Пленуми қарори талабларидан келиб чиққан ҳолда, тарафлар ўртасидаги оила тамомила барбод бўлганлигини, тарафлар ўртасидаги оилани сақлаб қолиш имконияти қолмаганлигини, уларнинг оиласини сақлаб қолиш ниятлари йўқлигини, тарафларга ярашиш учун берилган муҳлатда ҳеч нарса ўзгармаганлигини, даъвогар ва жавобгарлар ўртадаги оилани давом эттиришни истамасликларини, тарафлар бир-неча йиллардан бери бирга яшамаётганлиги, амалдаги қонунларда суд эр-хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни: оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлигини эътиборга олиб, даъвогар *нинг жавобгар *га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддаси талабига кўра, никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин) никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши мумкин. Суд юқоридаги қонун талабига биноан, жавобгар *га қайси фамилияни танлаш ҳуқуқи ўзининг зиммасида қолдиришни лозим топади. Шунингдек, Суд никоҳдан ажралганликни қайд этишда давлат фойдасига ундирилиши шарт бўлган давлат божини даъвогардан ундиришни лозим топади. 2 Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун нормалари талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249 ва 253-моддаларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар *нинг жавобгар *га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. * июнь куни туғилган * билан *декабрь куни туғилган *лар ўртасидаги * куни Тошкент шаҳар * туман ФҲДЁ бўлими томонидан №*-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Даъвогар *дан никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар *нинг қайси фамилияни танлаш ҳуқуқи ўзининг зиммасида қолдирилсин. Тарафларнинг 2019 йил 10 июнь куни туғилган * исмли фарзанди жавобгар *нинг қарамоғида қолдирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик қилувчи /имзо/ Ж.Н.Бобоназаров 3