← Назад
Решение #1277881 Гражданские
Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Даъво аризаси; Гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 601 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 28 куни фуқаролик ишлари бўйича
Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида
суд раиси И.Г.Азизовни раислигида, О.Асқаровнинг котиблигида,
даъвогар
Усманов
Дилшодбек
Якубджановични
жавобгар
Усманова Мадинахон Хамидовнага нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2301/27069сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагилар,
Даъвогар Усманов Дилшодбек Якубджанович судга даъво
ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Усманова Мадинахон
Хамидовна билан никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд
мажлисида
даъвогар
Усманов
Дилшодбек
Якубджанович даъвони қувватлаб, 16.08.2007 йилда жавобгар
Усманова Мадинахон Хамидовна билан қонуний никоҳни
расмийлаштириб, турмуш қурганлигини, турмушидан 09.05.2008
йилда туғилган Ёқубжонова Мубина Дилшодбек қизи, 04.12.2009
йилда туғилган Ёқубжонов Абдулборий Дилшодбек ўғли ва
29.01.2016 йилда туғилган Ёқубжонова Азизахон Дилшодбек қизи
исмли фарзандли бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабаб
2021 йил май ойидан буён бирга яшамаслигини, ярашиш учун
берилган муддатда ҳам ярашмаганлигини, узоқ муддат бирга
яшамаганлиги учун оиласи тикланмаслигини, бир-бирига
нисбатан меҳри йўқлигини, фарзандлари ўзини тарбиясида
қолганлигини билдириб, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар Усманова Мадинахон Хамидовна дастлабки суд
мажлисида даъвони тан олмасдан, даъвогар билан 2021 йил май
ойидан буён даъвогар билан бирга яшамаслигини, бунга ўзаро
келишмовчиликлар сабаб бўлганлигини, никоҳдан ажратишга
қаршилигини билдирган, кейинги суд мажлисининг вақти ва
жойи ҳақида хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига
келмаганлиги учун суд Ўзбекистон Республикаси ФПК 220моддасига асосан ишни жавобгарни иштирокисиз якунлашни
лозим топди.
Суд
тарафларни
тушунтиришларини
эшитиб,
ишда
тўпланган хужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб,
қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим
топди.
Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 16.08.2007 йилда
қонуний никоҳни расмийлаштириб, турмуш қурган.
Турмушидан 09.05.2008 йилда туғилган Ёқубжонова
Мубина Дилшодбек қизи, 04.12.2009 йилда туғилган Ёқубжонов
Абдулборий Дилшодбек ўғли ва 29.01.2016 йилда туғилган
Ёқубжонова
Азизахон Дилшодбек
қизи
исмли
фарзанди бор.
Тарафлар ўзаро келишмовчилик сабаб 2021 йил май ойидан
буён бирга яшамайди.
Даъвогарнинг даъво аризаси бўйича тарафларга ярашиб
олишлари учун олти ой муҳлат берилган.
Бироқ,
Андижон
туман
Тошлоқ
МФЙ
яраштириш
комиссиясининг хулосаларида тарафлар 2021 йил май ойидан
буён бирга яшамаслиги, тарафларни яраштириш чоралари
натижа бермаганлиги, бу оилани тиклашни иложи йўқлиги
маълум қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига
кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига
ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни
никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил
20-июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти
тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият
йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса,
суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга
ҳақли» деб тушунтириш берилган.
Тарафлар 2021 йил май ойидан буён бир оила бўлиб
яшамаётганлиги, бир-бирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан
оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади.
Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Усманов Дилшодбек
Якубджановични жавобгар Усманова Мадинахон Хамидовнага
нисбатан
никоҳдан
ажратиш
ҳақидаги
даъвосини
қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан
ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3
баравари миқдорида давлат божини даъвогардан ундиришни
лозим топди.
Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси
ФПКнинг 251-253-моддаларини қўллаб,
ҚАРОР ҚИЛАДИ :
Даъвогар Усманов Дилшодбек Якубджановични жавобгар
Усманова Мадинахон Хамидовнага нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Усманов Дилшодбек Якубджанович ва жавобгар
Усманова Мадинахон Хамидовна Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида
16.08.2007 йилда қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Даъвогар Усманов Дилшодбек Якубджановичдан никоҳдан
ажратишни расмийлаш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3
баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Усманова Мадинахон Хамидовнага никоҳгача фамилиясига
3
қайтиш ҳуқуқи тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган
кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят
судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция
тартибида шикоят бериши мумкин.
И.Г.Азизов