← Назад
Решение #1277882 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
1
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 122 | — | code_article |
Текст решения
2 031 символов
АЖРИМ
Аризани кўрмасдан қолдириш тўғрисида
00 йил май ойининг 00 куни фуқаролик ишлари буйича Янгиқўрғон
туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик этувчи судья
А.А.Сафаров, судья ёрдамчиси Б.Усмонжановнинг котиблигида, даъвогар
ФИОнинг жавобгар ФИОга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси бўйича қўзғатилган 00-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ФИО судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, жавобгар
ФИО билан ўрталаридаги 14.01.2020 йилдаги никоҳдан ажратишни сўраган.
Ушбу даъво аризага асосан 28.09.2023 йилда 00-сонли фуқаролик иши
қўзғатилган ва ишни кўриб чиқиш 10.10.2023 йилга тайинланган ва
тарафларга ярашиш учун 6 ой мҳлат бериган
28.05.2024 йилда белгиланган суд мажлисида даъвогар ишончли
вакили Рахимжонов Махмуджон Рустмжон ўғли иштирок этиб, даъво
аризани кўрмасдан қолдиришни сўраган ва бу ҳақда ариза тақдим этган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122моддаси 1-қисми 9-бандига мувофиқ, даъвогар томонидан аризани кўрмасдан
қолдириш тўғрисида ариза берилган бўлса, суд аризани кўрмасдан
қолдиради.
Суд қайд этилган қонун талабидан келиб чиқиб, ишни мазмунан
кўрмасдан, даъвогар ФИОнинг жавобгар ФИОга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни лозим топади.
Шунингдек, даъвогар хоҳишига кўра, даъвогар томонидан ишни
кўришдан олдин 680.000 сўм давлат божи ва 34.000 сўм почта харажатлари
тўланганлигини ўз ҳолича қолдиришни лозим топади.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 122, 271-272-моддаларини қўллаб, суд
АЖРИМ ҚИЛАДИ:
Даъвогар ФИОнинг жавобгар ФИОга нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг 122-моддаси 1-қисми 9-бандига мувофиқ кўрмасдан
қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф ажрим қабул қилинган кундан эътиборан
йигирма кун ичида, шу суд орқали, Наманган вилоят судининг фуқаролик
ишлари бўйича судлов ҳайъатига хусусий шикоят (протест) бериши мумкин.
Раислик этувчи
А.А.Сафаров