← Назад
Решение #1277884 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Ажрим (даъво аризасини кўрмасдан қолдириш); Почта хабарномаси
Реквизиты
Стороны
Текст решения
2 773 символов
АЖРИМ
(фуқаролик ишини кўрмасдан қолдириш ҳақида )
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманлараро
суди 2024 йил май ойининг 28 кунида ўз биносида, очиқ суд мажлисида,
Раислик этувчи, судья: Ж.С.Аббасов,
Судья ёрдамчиси Б.Гафуровнинг котиблигида, даъвогар Хусниддинов
Жамолиддин Жалолиддин ўғлининг жавобгар Хусниддинова Умида Хамидулла
қизига нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган
2-1003-2312/16009–сонли
фуқаролик
иши
билан
танишиб
чиқиб,
қуйидагиларни
Судга даъвогар Хусниддинов Жамолиддин Жалолиддин ўғли жавобгар
Хусниддинова Умида Хамидулла қизига нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Гарчанд, суднинг 19.02.2024 йил, 28.02.2024 йил, 11.03.2024 йил,
26.03.2024 йил, 08.04.2024 йил, 08.05.2024 йил ва 28.05.2024 йил кунги суд
мажлислари юзасидан суд чақирув хатлари тегишли тартибда юборилган
бўлсада, бироқ, белгиланган суд мажлисларига вакили келмади ва келмаганлик
сабабини маълум қилмади.
Шу билан бирга, жавобгар Хусниддинова Умида Хамидулла қизи
келмади ва келмаганлик сабабини маълум қилмади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 122–
моддасининг 5–бандига кўра, ишни ўзининг иштирокисиз муҳокама қилишни
илтимос қилмаган тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрли сабабларсиз
судга келмаса, суд эса ишга оид мавжуд материаллар асосида ишни ҳал қилиш
мумкин эмас, деб ҳисобласа ариза кўрмасдан қолдиради.
Шунингдек, мазкур Кодексининг 221–моддасига мувофиқ, агар
тарафлар (даъвогар ва жавобгар) узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмаса
ёхуд уларнинг бирортасидан ҳам ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида
ариза тушмаган бўлса, суд ишни кўришни кейинга қолдиради.
Тарафлар иккинчи чақирув бўйича ҳам узрсиз сабабларга кўра
келмасалар, суд аризани кўрмасдан қолдиришга ҳақли.
Суд, юқорида қайд этилган қонун талабларидан келиб чиқиб, фуқаролик
иши юзасидан тайинланган суд мажлисларига тарафлар узрли сабабларсиз
келмаганлиги ва келмаганлиги сабабини судга маълум қилмаганлигини
инобатга олиб, даъвогар Хусниддинов Жамолиддин Жалолиддин ўғлининг
жавобгар Хусниддинова Умида Хамидулла қизига нисбатан никохдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризасини кўрмасдан қолдиришни ва ажрим нусхасини
даъвогарга маълумот учун юборишни лозим топади.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг 122–123, 221 ҳамда 271–272 моддаларига асосланиб суд,
Ажрим
қилади:
Даъвогар Хусниддинов Жамолиддин Жалолиддин ўғлининг жавобгар
Хусниддинова Умида Хамидулла қизига нисбатан никохдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси кўрмасдан қолдирилсин.
Ажримдан норози тараф 20 кунлик муддат ичида мазкур суд орқали
Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов хайъатига апелляция
тартибида ҳусусий шикоят ёки ҳусусий протест келтириш ҳуқуқига эга.
Ж.С.Аббасов