Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1202-2303/5115 Дата решения 28.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро суди Судья Муминов Шароф Ровшанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Салимов Жахонгир Тошпўлат ўғли Ответчик / Подсудимый Салимова Шохсанам Рахимжон қизи
Source ID 6684d140b6bf6f28996e5f23 Claim ID 4766610 PDF Hash 03f7dc76ff133f3e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 403 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 28 куни фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Ш.Р.Муминовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Ш.Курбоновнинг котиблигида, даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1202-2303/5115-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Ххх судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2016 йил 19 апрель куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги никоҳларидан икки нафар вояга етмаган 2017 йил 13 январь куни туғилган Ххх ва 2021 йил 16 август куни туғилган Ххх исмли фарзандлари борлигини, ўрталарида келишмовчиликлар бўлганлиги, жанжаллар келиб чиққанлиги, шу сабабли бирга яшамаётганлиги, оилавий муносабатлари 2021 йил август ойида тугатилганилигини, жавобгар билан бирга яшашни имконияти қолмаганлигини баён қилиб, жавобгар Ххх билан ўртасидаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Ххх иштирок этиб, никоҳдан ажратишни, оилани сақлаб қолиш имкони йўқлигини, бирга яшамаслигини, вояга етмаган фарзандлари онасининг тарбиясида эканлигини, ярашиш учун берилган муҳлат давомида ярашмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Ххх иштирок этиб, никоҳдан ажратишни, бирга яшамаслигини, вояга етмаган фарзандлари ўзининг тарбиясида эканлигини, ярашиш учун берилган муҳлат давомида ярашмаганлигини маълум қилиб, даъво аризасини қаноатлантиришни сўради. Суд ишда иштирок этган шахсларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, қуйидагиларга асосан даъво аризасини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатлари ва суд муҳокамасида аниқланишича, тарафлар 2016 йил 19 апрель куни қонуний никохдан ўтиб турмуш қурган ва улар ўртасидаги никоҳ Сирдарё туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 126-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги никоҳларидан икки нафар вояга етмаган 2017 йил 13 январь куни туғилган Ххх ва 2021 йил 16 август куни туғилган Ххх исмли фарзандлари бор. Вояга етмаган фарзандлари онасининг тарбиясида. Тарафлар ўртасида юзага келган келишмовчиликлар, жанжаллар, узоқ вақт бирга яшамаслик ўзаро ҳурмат-ишонч, бир-бирини тушуниш ва меҳрмуҳаббат туйғуларини йўқолишига ҳамда оилани барбод бўлишига сабаб бўлган. Шу сабабли тарафлар 2021 йил август ойидан буён бирга яшамайдилар 2 ва умумий рўзғор юритмайдилар. Шу пайтдан эътиборан улар ўртасидаги оилавий муносабатлари тугатилган. Суднинг 2023 йил 20 октябрдаги ажримига асосан тарафларга ярашиб олишлари учун берилган олти ой муддат давомида тарафлар ўз оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар ҳамда тарафлар ўзаро муносабатларида ҳеч қандай ижобий ўзгаришга эришилмаган. Ушбу ҳолатлар эса оиланинг батамом барбод бўлганлигидан ва уни сақлаб қолиш имкониятлари қолмаганлигидан далолат беради. Сирдарё тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан 2024 йил 20 майда 4/04-230-сон ва “Дўстлик”, “Бахор” МФЙ Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси хулосаларида тарафлар бирга яшамаслиги, уларни яраштириш имкони бўлмаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида тушунтирилишича, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд тарафлар узоқ вақт бирга яшамаганлиги, оилавий муносабатлари тугатилганлигини инобатга олиб, эр-хотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб ҳисоблайди ва даъво аризасини қаноатлантириб, даъвогар Ххх ва жавобгар Ххх ўртасида 2016 йил 19 апрель куни Сирдарё туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 126-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни ҳамда вояга етмаган фарзандларини онаси тарбиясида қолдиришни лозим топади. Суд давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-251моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Хххнинг жавобгар Хххга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси – қаноатлантирилсин. Даъвогар Ххх ва жавобгар Ххх ўртасида 2016 йил 19 апрель куни Сирдарё туман 1-сон ФҲДЁ бўлими томонидан 126-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. 2017 йил 13 январь куни туғилган Ххх ва 2021 йил 16 август куни туғилган Ххх исмли вояга етмаган фарзандлари онаси Хххнинг тарбиясида қолдирилсин. 3 Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогар Хххдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Сирдарё вилоят судига апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёки прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи Ш.Р.Муминов