Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2302/26877 Дата решения 28.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси; Почта ҳаражатлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Одашев Абдуллажон Одилжонович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Зохидова Гулчехра Эргашбой қизи Ответчик / Подсудимый Хабибуллаев Хамидулло Асадулло ўғли
Source ID 6697943d0f5d3825e2d87479 Claim ID 4850173 PDF Hash ce3c75cfa3eca27c... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддаси збекистон Республикаси ФПК 220 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 4 758 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 28 куни фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, судья А.О.Одашевнинг раислигида, И.Соибовнинг котиблигида, даъвогар Зохидова Гулчехра Эргашбой қизини жавобгар Хабибуллаев Хамидулло Асадулло ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2302/26877-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб қуйидагилар, АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Зохидова Гулчехра Эргашбой қизи жавобгар Хабибуллаев Хамидулло Асадулло ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар Зохидова Гулчехра Эргашбой қизи даъво талабини қувватлаб, жавобгар Хабибуллаев Хамидулло Асадулло ўғли билан 17.12.2021 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлганлигини, ўзаро характер ва дунё қарашлари туғри келмаганлиги сабабли доимий равишда жанжаллар вужудга келганлигини бунинг оқибатида 2022 йил март ойидан буён бирга яшашмаслигини, узоқ муддатдан буён бирга яшамаётганликлари сабабли оилани тиклашнинг имкони йўқ деб хисоблашини, суд томонидан берилган муҳлат давомида оилани тиклаш чораларини кўрмаганлигини баён қилиб, ўрталарида тузилган қонуний никоҳни бекор қилишни сўраб, тушунтириш берди. Суд мажлисининг вақти ва жойи хақида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлишига қарамай, жавобгар Хабибуллаев Хамидулло Асадулло ўғли узрли сабабларсиз суд мажлисига келмаганалигини инобатга олиб, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан фуқаролик ишини жавобгар Хабибуллаев Хамидулло Асадулло ўғлини иштирокисиз кўришни лозим топди. Суд даъвогарни тушунтиришини эшитиб, ишда тўпланган ҳужжатларни атрофлича текшириб, муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни лозим топди. Иш ҳужжатларига кўра, тарафлар 17.12.2021 йилда қонуний никоҳ асосида турмуш қурган. Тарафлар биргаликдаги турмушлари давомида бир нафар фарзандли бўлган. Тарафлар 2022 йилдан буён бирга яшамайди. Тарафларга суднинг 23.11.2023 йилдаги ажрими билан ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган. Андижон шаҳар, Маориф ва Иқбол МФЙ яраштириш комиссиясининг хулосасида тарафлар 2022 йилдан буён бирга яшамаслиги, тарафларни яраштириш чоралари натижа бермаганлиги, уларни ажрашишларига келишмовчилик сабаб бўлганлигини, шу сабабли бу оилани тиклашни иложи йўқлиги маълум қилинган. 2 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасида Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади деб кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий Суд Пленумининг 2011 йил 20июлдаги 6-сонли судлар томонидан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ишларни кўришда қонунларни қўллаш амалиёти тўғрисидаги Қарорини 16-бандида «Эр хотинни бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқлигини, яъни оилани тамомила барбод бўлганлиги аниқланса, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли» деб тушунтириш берилган. Тарафлар 2022 йилдан буён бир оила бўлиб яшамаётганлиги, бирбирига нисбатан меҳр қолмаганлигидан оилани батамом барбод бўлганлиги кўринади. Суд баён этилганларга кўра, даъвогар Зохидова Гулчехра Эргашбой қизини жавобгар Хабибуллаев Хамидулло Асадулло ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвосини қаноатлантиришни, давлат божини кўриб чиқиб, никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божини жавобгардан ундиришни лозим топди. Юқоридаги асосларга кўра, суд Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 220, 249-253-моддаларини қўллаб, ҚАРОР ҚИЛАДИ : Даъвогар Зохидова Гулчехра Эргашбой қизини жавобгар Хабибуллаев Хамидулло Асадулло ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси қаноатлантирилсин. Даъвогар Зохидова Гулчехра Эргашбой қизи ва жавобгар Хабибуллаев Хамидулло Асадулло ўғли Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 17.12.2021 йилда 2-1715-21-04109-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Жавобгар Хабибуллаев Хамидулло Асадулло ўғлидан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор эълон қилинган кундан бошлаб бир ой ичида шу суд орқали Андижон вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят бериши мумкин. Раислик этувчи:- А.О.Одашев