Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2301/7979 Дата решения 28.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Нодиров Санжар Шокир ўғли Ответчик / Подсудимый Юсупова Наргиза Рахматовна
Source ID 669798c10f5d3825e2d8748f Claim ID 4897114 PDF Hash 871a08f85e9917dd... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси ФПКнинг 164-моддаси збекистон Республикаси ФПК 164 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 7 265 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 28 куни, фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар-вакили адвокат Р.Умаровнинг иштирокида, даъвогар Нодиров Санжар Шокир ўғлининг жавобгар Юсупова Наргиза Рахматовнага нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2301/7979-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар С.Нодиров судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Н.Юсупова билан ўрталарида Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2016 йил 19 августдаги 706-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар С.Нодиров даъво талабини қувватлаб, жавобгар Н.Юсупова билан 2016 йил август ойида қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўзаро турмушлари давридан ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан турмушларини бошидан яхши яшаганлигини, кейинчалик жавобгар билан характерлари тўғри келмай қолганлигини, унга ва ота онасига нисбатан муомиллари ўзгарганлигини, бундан ташқари, жавобгарнинг юриш туруши ҳам ўзгарганлигини, ўрталарида келишмовчиликлар сабабли 2019 йилда судга жавобгарга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисида даъво ариза берганлигини, суд томонидан унинг даъво талабани асоссиз деб рад этганлигини, икки нафар фарзандларини тақдирини уйлаб жавобгар билан бирга яшашга мажбур бўлганлигини, лекин жавобгар ўзига тегишли хулоса чиқармаганлигини, 2023 йил 03 октябрда буён жавобгар билан бирга яшамаётганлигини, икки нафар фарзанларини унга ташлаб жавобгар Россия давлатига кетганлигини, унга нисбатан ишончи йўқолганлигини, жавобгар ким билан нима ишлар қилиб юрганлигини билмаслигини, уларни оиласини сақлаш учун маҳалла ҳам аралашганлигини, лекин оиласини тиклашни имкони йўқлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, оиласи тамомила барбод бўлганлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд, фуқаролик ишини жавобгар Н.Юсупованинг Россия федерациясида яшаш жойи номаълумлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 164-моддасига асосан кўрилганлигини қайд этишни лозим топди. Суд, даъвогарнинг тушунтиришини ва адвокатнинг музокара сўзини тинглаб, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни атрофлича ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга тегишлича баҳо бериб, қўйидагиларга кўра даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар С.Нодиров ва жавобгар Н.Юсуповалар ўрталаридаги никоҳ Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2016 йил 19 августдаги 706-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2017 йил 19 июнда туғилган Шокиров Шаҳрам Санжар ўғли ва 2020 йил 14 октябрда туғилган Шокиров Жасур Санжар ўғли исмли фарзандлари бор. Фуқаролик ишлари бўйича Нуробод туман судининг 2019 йил 05 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар С.Нодировнинг жавобгар Н.Юсуповага нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво талаби рад этилган. Оқдарё туман “Кумушкент” маҳалла фуқаролар йиғинининг 2024 йил 20 майдаги далолатномасида, тарафлар 2016 йилда қонуний никоҳдан ўтиб бирга яшаганлигини, ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, тарафларни бир неча маротаба яраштириш чоралари кўрилганлигини, Н.Юсупова 2024 йил август ойида Россия федерациясида келишини, ушбу оилани яраштириш имкони борлигини, уларга тушунтириш ишлари олиб борилаётганлигини маълум қилган. Оқдарё туман оила ва хотин-қизлар бўлимининг 2024 йил 22 майдаги хулосасида, тарафлар 2016 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида икки нафар фарзандлари борлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2023 йил октябрь ойидан буён бирга яшамаётганлигини, жавобгар Н.Юсупова билан телефон орқали гаплашилганида Москва шаҳрида эканлигини, ажрашишга норзи эканлигини, даъвогар билан яшаш истаги борлигини маълум қилганлигини, оилани сақлаб қолиш учун имкон борлиги учун рад этишни маълум қилган. Аниқланган ҳолатларга кўра, даъвогар С.Нодиров билан жавобгар Н.Юсуповалар ўртасида ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатли муносабатлар барҳам топганлиги, тарафлар 2023 йил октябрь ойидан буён бирга яшамаслиги, даъвогар ярашиб яшашни хоҳламаётганлиги, даъвогар олдин ҳам жавобгарга яшашига имконият берганлиги, ҳозирги кунда фарзандларини ташлаб Россия давлатга кетиб қолганлиги, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлиги, келгусида тарафларнинг оиласини тиклаш имконияти йўқлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб кўрсатилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим”лиги кўрсатилган. Суд, Қонун ва раҳбарий кўрсатма талабларига таянган ҳолда, тарафлар ўртасида салбий муносабат туфайли оилавий турмушлари барҳам топганлиги, тарафлар 2023 йил октябрь ойидан буён бирга яшамаётганлиги, тарафларга суд томонидан берилган муҳлатда ҳам муносабатларини тиклашни имконияти бўлмаганлиги, даъвогар оиласини сақлаб қолишни хоҳламаётганлигини, келгусида даъвогар С.Нодиров билан жавобгар Н.Юсуповаларни яраштириш ва оиласини сақлаб қолишни имконияти йўқ деб ҳисоблаб, уларни никоҳдан ажратишни лозим топди. Суд, аниқланган ҳолатлардан келиб чиқиб, тарафларга ўрталаридаги фарзандларининг моддий таъминоти ва мол-мулкларини бўлиш масаласида ўзаро келишувга эришмаган тақдирда судга умумий тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқини тушунтиришни лозим топди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддасида “суд никоҳдан ажратиш ҳақида ҳал қилув қарорини чиқариш пайтида никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда эр-хотиннинг ҳар иккаласи ёки улардан бири тўлайдиган давлат божи миқдорини белгилаши лозим. Агар суд бу божни эр-хотиннинг ҳар иккаласидан ундиришни лозим деб топса, уларнинг ҳар бири тўлайдиган бож миқдорини белгилайди” деб кўрсатилган. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар С.Нодировдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) бараварида давлат божи ундиришни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ : Даъвогар Нодиров Санжар Шокир ўғлининг жавобгар Юсупова Наргиза Рахматовнага нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар Нодиров Санжар Шокир ўғли ва жавобгар Юсупова Наргиза Рахматовналар ўртасидаги Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2016 йил 19 августдаги 706-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган, никоҳдан ажратилсин. Даъвогар Нодиров Санжар Шокир ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч ) бараварида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят беришга ҳақли. Раислик этувчи : Н.К.Хужакулов