← Назад
Решение #1277891 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 44 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
5 704 символов
ҲА Л Қ И Л У В Қ А Р О Р И
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг 28 куни, фуқаролик ишлари бўйича Кармана
туманлараро суди биносида,
Раислик
қилувчи,
судья
У.Ғ.Рауповдан
иборат
таркибда,
Д.Мажидованинг котиблигида,
Даъвогар Синдарова Сарвиноз Болиқуловнанинг жавобгар Самандаров
Фаррух Олимовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
бўйича № 2-2101-2309/12974-сонли фуқаролик ишини очиқ суд мажлисида
кўриб чиқиб, қуйидагиларни,
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Синдарова Сарвиноз Болиқуловна жавобгар Самандаров
Фаррух Олимовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида судга даъво ариза
билан мурожаат қилган.
Даъво талабининг асоси сифатида жавобгар Самандаров Фаррух
Олимович билан 19.11.2019 йилда Тошкент шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлимида қайд
қилиниб, қонуний никоҳдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушларидан
ўрталарида бир нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан ҳарактерлари
тўғри келмаганлигини, оилани тиклаш имкони йўқлигини кўрсатган.
Суд мажлисида даъвогар Синдарова Сарвиноз Болиқуловна даъвони
қўллаб-қувватлаб, ундаги важларни такрорлаб, унга қўшимча равишда
жавобгар билан бирга яшашни ҳоҳламаслигини, суд томонидан берилган
муҳлатда ярашмаганликларини, эндиликда оилани тиклаш имкони йўқлигини
кўрсатиб, суддан шу асосларга кўра, даъвони қаноатлантиришни сўради.
Дастлабки суд мажлисида сўралган жавобгар Самандаров Фаррух
Олимович даъвони қисман тан олиб, ҳақиқатдан ҳам даъвогар билан бирга
яшамаслигини айтиб, суддан иш бўйича қонуний қарор қабул қилишни сўради
ва кейинги суд мажлисининг вақти ва жойи ҳақида тегишли тартибда хабардор
қилинган бўлишига қарамасдан келмади, суд унга нисбатан ишни Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 220-модда талаби асосида ишни иштирокисиз
кўришни лозим топди.
Суд даъвогарнинг баёнотларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни
муҳокама қилиб, қуйидаги асосларга кўра даъво аризани қаноатлантиришни
лозим топди.
Тарафларнинг ўртасидаги биринчи қонуний никоҳи 19.11.2019 йилда
Тошкент шаҳар 1-сон ФҲДЁ бўлимида 1264-сонли далолатнома ёзуви билан
қайд этилганлиги, биргаликдаги турмушларидан бир нафар 08.09.2020 йилда
туғилган Олимова Сафина Фарруҳовна исмли фарзанди мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 20.07.2011 йилги
6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 16-бандига кўра
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Иш материалларига тақдим қилинган, Навой шаҳар, Оила ва хотинқизлар бўлими ҳамда Ишонч МФЙ томонидан тақдим этилган хулосада ушбу
оилани ажраштириш масаласи судга ҳавола қилиниши маълум қилинган.
Суд томонидан тарафларга яраштириш учун берилган муҳлат ичида улар
ярашмаган ва оилани тиклаш чораларини кўрмаган.
Юқоридагиларга кўра, тарафлар 2023 йилдан буён бирга
яшамаганлигини, чунки тарафлар ўртасида оилавий муносабатлар аллақачон
барҳам топганлигини ва фақат расмий никоҳ қолганлигини, тарафлар
никоҳдан ажратишни талаб қилаётганлиги нобатга олиб, суд оилани сақлаб
қолишнинг имконияти қолмаган, бундай ҳолатда уларнинг оиласи барбод
бўлган деб ҳисоблаб, даъво аризани қаноатлантиришни лозим топди.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 44-моддасига асосан
никоҳдан суд тартибида ажратилаётганда эр ва хотин вояга етмаган болалари
ким билан яшаши, болаларга ва (ёки) меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож эр
ёки хотинга таьминот бериш учун маблағ тўлаш тартиби, бу маблағнинг
миқдори ёхуд эр-хотиннинг умумий мол-мулкини бўлишга доир келишувни
кўриб чиқиш учун судга тақдим қилишлари мумкин.
Тарафларнинг вояга етмаган 08.09.2020 йилда туғилган Олимова Сафина
Фарруҳовна исмли фарзанди даъвогарнинг тарбиясида эканлигини инобатга
олиб, унинг тарбиясида қолдиришни лозим топди.
Тарафларнинг ўрталарида мулкий низо мавжуд эмас ҳамда бола
таъминоти билан боғлиқ низо ҳам мавжуд эмас.
Суд иш юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб,
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига асосланиб,
тарафларнинг биринчи никоҳи эканлигини инобатга олиб, давлат фойдасига
ундириладиган давлат божини тарафлардан ундиришни лозим топди.
Юқоридагиларга асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг
249-253-моддаларини қўллаб, суд
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
Даъвогар Синдарова Сарвиноз Болиқуловнанинг жавобгар Самандаров
Фаррух Олимовичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
қаноатлантирилсин.
Даъвогар Синдарова Сарвиноз Болиқуловна ва жавобгар Самандаров
Фаррух Олимович ўртасида 19.11.2019 йилда Тошкент шаҳар ФҲДЁ бўлимида
1264-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан ажратиш вақтида даъвогар Синдарова Сарвиноз
Болиқуловнадан давлат даромадига базавий ҳисоблаш бир ярим баравари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Никоҳдан ажратиш вақтида жавобгар Самандаров Фаррух Олимовичдан
давлат даромадига базавий ҳисоблаш бир ярим баравари миқдорида давлат
божи ундирилсин.
Тарафларнинг вояга етмаган 08.09.2020 йилда туғилган Олимова
Сафина Фарруҳовна исмли фарзанди даъвогар Синдарова Сарвиноз
Болиқуловнанинг тарбиясида қолдирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томонлар қарор чиқарилган кундан
бошлаб, шу суд орқали Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция тартибида, биринчи
инстанция судининг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан
олти ой ичида кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор эса протест
келтиришга ҳақлидирлар.
Судья:
У.Ғ.Раупов