← Назад
Решение #1277894 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 46 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 45 | — | code_article |
Текст решения
6 868 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 28 кунида фуқаролик ишлари бўйича Бўстон
туманлараро судининг биносида, очиқ суд мажлисида, судья
А.Темировнинг
раислигида,
судья
ёрдамчиси
Д.Муродованинг
котибалигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Хусанов Бахриддин
Рахмоновичнинг
жавобгар
Хусанова
(Йўлдашева)
Хуршида
Солижоновнага нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъвоси бўйича
юритилган 2-1703-2301/8605-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб
қуйидагиларни суд,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Хусанов Бахриддин Рахмонович судга даъво ариза билан
мурожаат қилиб, унда жавобгар Хусанова (Йўлдашева) Хуршида
Солижоновна билан Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 05.06.2007 йилда
617-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни
сўраган.
Даъвогар Хусанов Бахриддин Рахмонович суд мажлисида даъвосини
қувватлаб берган тушунтиришида, жавобгар Хусанова (Йўлдашева)
Хуршида Солижоновна билан 05.06.2007 йилда қонуний никоҳдан ўтиб
турмуш қурганлигини, турмушлари давомида уч нафар фарзандли
бўлишганини, жавобгар билан оилавий низолар сабабли 2019 йил июль
ойидан буён бирга яшамаётганлигини, 2024 йилда Қаюмова Мухайё
исмли фуқаро билан бошқа оила қурганлигини, жавобгар билан
ўрталарида мулкий, болалар тарбияси билан боғлиқ низолар мавжуд
эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида ҳам оиласи
тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантириб беришни
сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Хусанова (Йўлдашева) Хуршида
Солижоновна даъвони тан олиб берган тушунтиришида, ҳақиқатдан ҳам
даъвогар билан 05.06.2007 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, турмуши давомида уч нафар фарзандли бўлишганлигини,
оилавий низолар ва соғлиғида вужудга келган муаммолар сабабли
даъвогар билан 2019 йил июль ойидан буён бирга яшамаётганлигини,
бошқа оила қурмаганлигини, келгусида оиласи тикланмаслигини,
даъвогар бошқа оила қурганлигини, никоҳдан ажратишга рози
эканлигини, даъвогар билан ўрталарида мулкий, болалар тарбияси билан
боғлиқ низолар мавжуд эмаслигини, суд томонидан берилган муҳлат
давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини баён қилиб, даъвони
қаноатлантириб беришни сўради.
Суд,
суд
мажлисида
иштирок
этган
тарафларнинг
тушунтиришларини тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ўрганиб,
уларни таҳлил қилиб, қуйидагича тўхтамга келди.
Аниқланишича, даъвогар Хусанов Бахриддин Рахмонович жавобгар
Хусанова (Йўлдашева) Хуршида Солижоновна билан 05.06.2007 йилда
қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурган.
Бу ҳақида Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида 05.06.2007 йилда
617-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилиб, тарафларга никоҳ
тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилган.
Тарафлар турмушлари давомида 12.03.2008 йилда туғилган
Халимилло ва 03.03.2011 йилда туғилган Хамидулла ҳамда 14.05.2014
йилда туғилган Муслимабону исмли уч нафар фарзандли бўлишган.
Тарафлар 2019 йил июль ойидан буён бирга яшамайдилар.
Уларни бирга яшамасликларига турмушлари давомида келиб
чиққан оилавий низолар сабаб бўлган.
Даъвогар Б.Хусанов 2024 йилда бошқа оила қурган. Ҳозирда бошқа
оиласи билан бирга яшамоқда.
Мазкур фуқаролик иши бўйича суднинг 28.11.2023 йилдаги ажрими
билан тарафларга оилани тиклаш чораларини кўриш учун олти ой
муҳлат берилган.
Ўтган вақт давомида тарафларни яраштириш чоралари тарафлар
истиқомат қилиб келаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари оилавий
қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиясилари томонидан кўрилган,
бироқ кўрилган чора-тадбирларга қарамай тарафларнинг оиласини
сақлаб қолишни имкони бўлмаган.
Бунга тарафлар ўртасида келиб чиққан оилавий низолардан
ташқари,
даъвогар
бошқа оила
қурганлиги,
уларда
никоҳ
муносабатларини давом эттириш мақсадлари йўқлиги сабаб бўлган.
Юқоридаги ҳолатлар ишдаги мавжуд Шаҳрихон туманидаги
“Холдевонбек” ва “Чўжа” номли маҳалла фуқаролар йиғинлари
ҳузуридаги оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссиялари
томонидан тузилган хулосалар билан ўз тасдиғини топган.
Суд, тарафлар оилани тиклаб, ярашмаганлигини, уларда никоҳ
муносабатларини давом эттириш мақсадлари йўқлигини эътиборга олиб,
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб ҳисоблаб, даъвогарнинг даъвосини
қаноатлантиришни лозим топади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасида “Агар
суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб
кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг “Судлар
томонидан никохдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 06-сонли
қарорининг 16-бандида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки,
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни
сақлаб
қолишнинг
иложи
йўқлиги
аниқланган
ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган.
Суд, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 46-моддасида
“Никоҳга кириш вақтида ўз фамилиясини ўзгартирган эр (хотин)
никоҳдан ажратилгандан кейин ҳам шу фамилияда қолишга ҳақли ёхуд
унинг хоҳишига биноан суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги
қарор чиқарилаётганда унга никоҳгача бўлган фамилияси қайтарилиши
мумкин” деб белгиланган асосларга кўра, жавобгарга ўзининг никоҳгача
бўлган фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлигини тушунтиришни
лозим топади.
Суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон
Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 45-моддасига асосан
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги фуқаролик ҳолати далолатномаларини
ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда даъвогар Хусанов
Бахриддин Рахмоновичдан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч)
баравари миқдорида давлат божи ундиришни мувофиқ деб ҳисоблайди.
Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249-253-моддаларини қўллаб
суд,
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар Хусанов Бахриддин Рахмоновичнинг жавобгар Хусанова
(Йўлдашева) Хуршида Солижоновнага нисбатан «Никоҳдан ажратиш
ҳақида»ги даъвоси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Хусанов Бахриддин Рахмонович ва жавобгар Хусанова
(Йўлдашева) Хуршида Солижоновна Шаҳрихон туман ФҲДЁ бўлимида
05.06.2007 йилда 617-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин.
Никоҳдан
ажратиш
тўғрисидаги
фуқаролик
ҳолати
далолатномаларини ёзиш органининг гувоҳномаси берилаётганда
даъвогар Хусанов Бахриддин Рахмоновичдан базавий ҳисоблаш
миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида бож ундирилсин.
Никоҳдан ажратишни қайд этиш вақтида жавобгар Хусанова
Хуршида Солижоновнага ўзининг никоҳгача бўлган “Йўлдашева”
фамилиясига қайтиш ҳуқуқига эга эканлиги тушунтирилсин.
Ҳал қилув қароридан норози тарафлар ушбу ҳал қилув қарори қабул
қилинган қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида шу суд орқали
Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига
апелляция тартибида шикоят, иш апелляция тартибида кўрилмаган
тақдирда ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти
ой муддат ичида кассация тартибида шикоят келтиришга ҳақли.
Судья:
А.Темиров