← Назад
Решение #1277895 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
10 476 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 28 куни фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон
туманлараро суди биносида, очиқ суд мажлисида, раислик этувчи судья
А.А.Сафаров, судья ѐрдамчиси Б.Усмонжановнинг котиблигида, даъвогар адвокати
С.С.Туйчибоев ҳамда жавобгарнинг ишончли вакили М.И.Нуриддинова
иштирокида даъвогар Урватиллаев Баҳриддинхон Баҳодирхон ўғлининг жавобгар
Эшонхужаева Иродахон Сайфуллохон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1604-2301/14709-сонли фуқаролик
ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар Урватиллаев Баҳриддинхон Баҳодирхон ўғли судга даъво аризаси
билан мурожаат қилиб, жавобгар Эшонхужаева Иродахон Сайфуллохон қизига
нисбатан никоҳдан ажратишни сўраган.
Суд мажлисида даъвогар Урватиллаев Баҳриддинхон Баҳодирхон ўғли
даъво аризани қўллаб қувватлаб, жавобгар Эшонхужаева Иродахон Сайфуллохон
қизи билан 2019 йил 25 декабрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришганлигини,
биргаликдаги никоҳларидан бир нафар 13.09.2020 йилда туғилган Баҳодрхонов
Муҳаммадаминхон Баҳиддинхон ўғли исмли фарзандалари борлигини, жавобгар
билан 5 ой бирга яшаганликларини, кейинчалик ўзаро келишмовчилик сабабли
оилавий муносабатлари 2020 йил октябрда тугатилганлигини, оилани тиклашнинг
умуман иложи йўқлигини, ҳозирда жавобгар ҳам, у ҳам бошқа шахслар билан
диний расм русумлар асосида никоҳдан ўтиб яшаб келаѐтганликларини, олдин ҳам
никоҳдан ажратиш судга мурожаат қилганликларини, лекин Фуқаролик ишлари
бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 2021 йил 27 апрелдаги ажримига
асосандаъво ариза бола бир ѐшга тўлмаганлиги сабабли кўрсамдан
қолдирилганлигини, шундан кейин ҳам жавобгар билан оилани тиклаш бўйича ҳеч
қандай ҳаракат қилинмаганлигини, фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон
туманлараро судининг 26.10.2023 йилдаги ажримига кўра ярашиш учун олти ой
муҳлат берилганлигини, жавобгар билан оилани тиклашни умуман имкони
йўқлигини, суд томонидан берилган муддат ичида ҳам жавобгар билан оилани
тиклаш чораларини кўришмаганлигини айтиб, даъво аризани қаноатлантиришни
сўради.
Суд мажлисида жавобгар Эшонхужаева Иродахон Сайфуллохон қизининг
ишончли вакили, яъни онаси М.И.Нуриддинова иштирок этиб, даъво аризани тан
олиб, даъвогар билан жавобгарнинг ўзаро келишмовчиликлари сабабли оилавий
муносабатлари 2009 йилда тугатилганлигини, ҳозирда ҳар иккаласи ҳам бошқа
шахслар билан диний расм русумлар асосида никоҳдан ўтиб яшаб
келаѐтганлигини, уларнинг оиласини сақлаб қолиш юзасидан маҳалла ходимлари
бир неча маротаба ҳаракат қилганлигини, лекин яраштириш амалга
ошмаганлигини, даъвогар билан оилани тиклашни умуман имкони йўқлигини, суд
томонидан берилган муддат ичида ҳам улар оилани тиклаш чораларини
кўришмаганлигини, ҳамда қизи, жавобгар Эшонхужаева Иродахон Сайфуллохон
қизи ҳозирги шаръий никоҳдаги турмуш ўртоғи билан яхши яшаѐтганлигини,
1
фарзандли бўлишганлигини, ѐш фарзанди борлиги сабабли судга кела олмаслигини
айтиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради.
Жавобгар Эшонхужаева Иродахон Сайфуллохон қизи суд мажлиси вақти ва
жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинган бўлсада, суд мажлисига
келмади.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220моддасига кўра ишда иштирок этувчи шахслардан бирортаси суд мажлисига
келмаган тақдирда, уларга суднинг чақирув қоғози ѐки бошқа хабарномалар
топширилганлиги (етказиб берилганлиги) тўғрисидаги маълумот мавжуд бўлмаса,
суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.
Агар ишда иштирок этувчи шахслар суд мажлисининг вақти ва жойи
тўғрисида тегишли тарзда хабардор қилинган бўлиб, суд узрли деб топган
сабабларга кўра келмаган бўлса, суд иш муҳокамасини кейинга қолдиради.
Тарафлар келмаслик сабаблари тўғрисида судни хабардор қилиши ва бу
сабабларнинг узрлилигига далиллар тақдим этиши шарт. Агар жавобгарнинг
келмаганлиги сабаблари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаса ѐки суд
келмаганлик сабабларини узрсиз деб топса ѐхуд жавобгар иш юритилишини
қасддан чўзаѐтган бўлса, суд ишни кўришга ҳақли.
Суд, ишни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
220-моддасига кўра жавобгарнинг итирокисиз кўриб чиқишни лозим топди.
Суд иштирокчиларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини
таҳлил қилиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги хулосага келади.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, даъвогар Урватиллаев Баҳриддинхон
Баҳодирхон ўғли
билан жавобгар Эшонхужаева Иродахон Сайфуллохон қизи
2019 йил 25 декабрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қуришган.
Биргаликдаги турмушларидан бир нафар 13.09.2020 йилда туғилган
Баҳодрхонов Муҳаммадаминхон Баҳиддинхон ўғли исмли фарзандлари бор,
ҳозирда онаси жавобгар Эшонхужаева Иродахон Сайфуллохон қизи билан бирга
яшаб келмоқда ва унинг қарамоғида.
Ўзаро келишмовчиликлар сабабли тарафларнинг оилавий муносабатлари
2020 йил октябрда тугатилган.
Фуқаролик ишлар бўйича Янгиқўрон туманлараро судининг 27.04.2021
йилдаги ажримига асосан даъвогарнинг дастлабки аризаси тарафларнинг фарзанди
бир ѐшга тўлмаганлиги сабабли кўрмасдан қолдирилган.
Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг 26.10.2023
йилдаги ажримига кўра тарафларга ярашиш учун олти ой муҳлат берилган.
Суд томонидан тарафларга ярашиб олишлари учун берилган муддат
давомида ҳам тарафлар ўз оиласини сақлаб қолишга ҳаракат қилмаганлар ҳамда
тарафлар ўзаро муносабатларида ҳеч қандай ижобий ўзгаришга эришилмаган.
Ҳозирда тарафлар диний расм русумлар асосида бошқа шаҳслар билан
никоҳдан ўтиб яшаб келишмоқда.
2
Судга тақдим этилган Косонсой туман “Наврўз” МФЙнинг 20.05.2024
йилдаги “Дўстлик” МФЙнинг 20.05.2024 йилдаги далолатномаларида ҳамда
Косонсой туман ҳокимлиги яраштирув комиссиясининг 23.05.2024 йидаги
хулосасида даъвогар Урватиллаев Баҳриддинхон Баҳодирхон ўғли ва жавобгар
Эшонхужаева Иродахон Сайфуллохон қизиларнинг оиласини яраштириш имкони
йўқлиги, даъвогар ва жавобгар ҳозирда бошқа шахслар билан диний расм русумлар
асосид никоҳдан ўтиб яшаб келаѐтганликлари кўрсатилган.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд эр
ва хотиннинг бундан буѐн биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2011 йилдаги
“Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиѐти тўғрисида”ги 06-сонли қарорининг 16-бандида тушунтирилишича,
никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буѐн бирга ҳаѐт
кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли, уни сақлаб қолишнинг
иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантириши лозим.
Ушбу Пленум қарорининг 29-бандига кўра, никоҳдан ажратиш ѐки никоҳдан
ажратишни рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний ва суд мажлисида ҳар
томонлама текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим.
Ҳал қилув қарорининг асослантириш қисмида суд томонидан аниқланган эрхотин ўртасидаги келишмовчилик сабаблари, суднинг оилани сақлаб қолиш
имконияти борлиги ѐки унинг узил-кесил барҳам топганлиги тўғрисидаги
хулосасига асос бўлган далиллар, суд томонидан у ѐки бу далилларни рад этиш
учун асос бўлган важлар, шунингдек суд қўлланган моддий ва процессуал ҳуқуқ
нормалари кўрсатилади.
Никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвони қаноатлантириш тўғрисидаги ҳал
қилув қарорининг хулоса қисми қуйидагиларни ўз ичига олиши лозим:
тарафларнинг барча талаблари бўйича, шу жумладан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво билан биргаликда кўриш учун бирлаштирилган талаблари бўйича
ҳам суд хулосаларини;
фуқаролик ҳолатларини қайд этиш дафтарида никоҳдан ажратишни
рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар (никоҳ қайд қилинган сана,
далолатнома ѐзувининг рақами, никоҳни қайд қилган органнинг номи);
никоҳ тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ эр-хотиннинг
фамилиялари (никоҳга кириш вақтида фамилия ўзгартирилган бўлса, никоҳгача
бўлган фамилия ҳам);
эр-хотиннинг ҳар биридан ундирилиши лозим бўлган давлат божи миқдори
ҳақида кўрсатма (давлат божи миқдорини белгилашда суд улардан ҳар бирининг
моддий аҳволини, оиланинг бузилишида айби даражасини ва бошқа ҳолатларни,
жумладан вояга етмаган болалар эр-хотиндан қайси бири билан яшаш учун
қолаѐтганлигини ҳисобга олади);
мол-мулк қиймати ― эр-хотиндан бирига мол-мулк асл ҳолида берилганда.
3
Тарафларнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан биргаликда
кўриш учун бирлаштирилган талаблари мавжуд эмас, эр-хотин никоҳга кириш
вақтида фамилиялари ўзгартирилмаган, мулкий низолари мавжуд эмас.
Суд, тарафларга ўзаро ярашиб олиш учун берилган муҳлат давомида ҳам
ярашиб олишмаганлигини, ҳар иккаласи ҳам бошқа шахслар билан диний расм
русумлар асосидаги никоҳдан ўтиб яшаб келаѐтганликларини инобатга олиб, эрхотиннинг бундан кейин бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ
деб ҳисоблайди ва даъво аризаси қаноатлантиришни, яъни, даъвогар Урватиллаев
Баҳриддинхон Баҳодирхон ўғли
ва жавобгар Эшонхужаева Иродахон
Сайфуллохон қизиларни Косонсой туман ФХДЁ бўлимида 25.12.2019 йил 1910рақамли далолатнома ѐзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратишни лозим деб
топади.
Суд, суд харажатларини масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан
680.000 сўм давлат божи ва 34.000 сўм почта ҳаражати тўланганлигини инобатга
олишни, шунингдек, Косонсой туман ФХДЁ бўлимида никоҳдан ажратишни
расмийлаштириш вақтида даъвогар ва жавобгарнинг ҳар биридан давлат фойдасига
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида давлат божи
ундиришни лозим топади.
Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-41моддаларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
220, 249-251-моддаларини қўллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Урватиллаев Баҳриддинхон Баҳодирхон ўғли нинг жавобгар
Эшонхужаева Иродахон Сайфуллохон қизига нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Даъвогар Урватиллаев Баҳриддинхон Баҳодирхон ўғли
ва жавобгар
Эшонхужаева Иродахон Сайфуллохон қизилар Косонсой туман ФХДЁ бўлимида
25.12.2019 йил 1910-рақамли далолатнома ѐзуви билан қайд қилинган никоҳдан
ажратилсинлар.
Косонсой туман ФХДЁ билимида никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда
даъвогар Урватиллаев Баҳриддинхон Баҳодирхон ўғли ва жавобгар Эшонхужаева
Иродахон Сайфуллохон қизининг ҳар биридан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш
миқдорининг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарори устидан шу суд орқали, Наманган вилоят судиининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига бир ойлик муддат ичида апелляция
тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб, олти ойлик
муддат ичида кассация тартибида шикоят ѐки протест келтирилиши мумкин.
Раислик қилувчи
А.А.Сафаров
4