Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1406-2302/7614 Дата решения 27.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро суди Судья Хужакулов Нурбек Кабулжанович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Рўзиев Умиджон Шомурод ўғли Ответчик / Подсудимый Ўлмасова Мавлуда Фарход қизи
Source ID 6697997a0f5d3825e2d87492 Claim ID 4848803 PDF Hash 1f2b4fc98f97e7a2... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 5 786 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил 28 май Пайариқ тумани. Фуқаролик ишлари бўйича Пайариқ туманлараро судининг ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья Н.К.Хужакулов раислигида, судья ёрдамчиси А.У.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар Рўзиев Умиджон Шомурот ўғлининг жавобгар Ўлмасова Мавлуда Фарҳод қизига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги 2-1406-2302/7614-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қўйидагилар А Н И Қ Л А Н Д И: Даъвогар У.Рўзиев судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар М.Ўлмасова билан ўрталаридаги Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2019 йил 04 ноябрдаги 1122-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар У.Рўзиев даъво талабини қувватлаб, жавобгар М.Ўлмасова билан 2019 йил 04 ноябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликда турмушидан ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан турмушларини бошларидан яхши яшаганлигини, кейинчалик ишлаш учун Россия давлатига кетгандан вақтида уйидагилари билан келишмай қолганлигини, жавобгар бир нафар фарзанди билан ота онасини уйига кетиб қолганлигини, 2023 йил сентябрь ойида Россия давлатидан қайтганлигини, жавобгар билан яршашиш учун бир неча маротаба борганлигини, лекин жавобгар уйига қайтмаганлигини, 2 йилдан буён жавобгар билан бирга яшамаслигини, мол мулкларини ҳам ўзини уйида турганлигини, суд томонидан ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, жавобгар билан бирга яшай олмаслигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар М.Ўлмасова даъвогарнинг даъво талабини тан олмасдан, ҳақиқатан ҳам 2019 йил 04 ноябрда даъвогар У.Рўзиевга қонуний никоҳдан ўтиб турмушга чиққанлигини, бирга яшаган даврида ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, даъвогар билан турмушларини бошларида яхши яшаганлигини, кейинчалик даъвогар Россия давлатига ишлаш учун кетган вақтида фарзандиги соғлиғи бўлмай қолганлигини, ўзининг ота-онаси фарзандини давлатганлигини, қайнопалари уни уйига келиб синглисини уриб ҳушидан кетгазганлигини, синглиси шифохонада ётиб даволанганлигини, даъвогар фарзандидан умуман хабар олмаганлигини, даъвогар оиласига маъсулиятсиз эканлигини, даъвогар фарзанди учун уй-жой қилиб беришлигини, суд томонидан ярашиш ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам ярашмаганлигини, даъвогар билан никоҳдан ажрашишга норози эканлигини билдириб, суддан даъвогарнинг даъво талабини рад этишни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишидаги ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга баҳо бериб, қўйидагиларга кўра, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларга кўра, даъвогар У.Рўзиев ва М.Ўлмасовалар ўрталаридаги никоҳ Оқдарё туман ФҲДЁ бўлими томонидан 2019 йил 04 ноябрдаги 1122-сон далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Тарафларнинг ўртасида 2021 йил 19 июлда туғилган Шомуротов Умаржон Умиджонович исмли фарзанди бор. Оқдарё тумани Оила ва хотин-қизлар бўлиминиг 2024 йил 28 майдаги хулосасида, тарафлар 2019 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, ўрталарида бир нафар фарзанди борлигини, тарафлар ўрталаридаги ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2022 йилдан буён бирга яшамаётганлигини, жавобгар оиласини тиклашни хохлаётганлигини, бир нафар фарзанди отасиз ўсишни хоҳламаёттганлигини, тарафларни оиласини сақлаш имкони борлиги сабабли тарафларга яраштириш учун муҳлат бериш мақсадга мувофиқ бўлишигини билдирган. Суд муҳокамасида тарафларни никоҳдан ажратишга асос бўладиган бирорта жиддий сабаб аниқланмаганлиги, тарафларни бирга яшамаганлигига кўп вақт бўлмаганлигини, аксинча, жавобгар ярашиш учун ҳаракат қилаётганлиги аниқланди. Суд аниқланган ҳолатларга кўра тарафларни оиласини сақлаб қолиш имконияти мавжудлиги боис, даъвогар У.Рўзиевнинг даъво талабини асоссиз деб ҳисоблайди чунки, даъвогарнинг важлари жиддий аҳамиятга эга эмаслиги, никоҳдан ажратиш учун етарли асослар мавжуд эмаслиги, тарафлар ўртасида бир нафар вояга етмаган фарзанди борлиги, тарафларнинг келгусида ярашиб кетишлари ва оилани тиклаш имконияти борлигини инобатга олиб, даъвогар судга доимий характерга эга бўлмаган рўзғор келишмовчиликлари таъсирида мурожаат қилган деб ҳисоблайди. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли қарорининг 16-бандида “судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги (ОК 41-моддаси), турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмаслиги, никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этиши” белгиланган. Суд тарафлар ўрталаридаги келишмовчиликлар жиддий асосга эга бўлмаганлиги, ҳамда тарафларда оиласини сақлаб қолишнинг имконияти мавжудлигини инобатга олиб, даъвогарнинг даъво талабини рад этишни лозим топди. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар томонидан дастлаб 660.000 сўм давлат божини ва 33.000 сўм почта харажатини тўланганлигини қайд этишни лозим топди. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249, 253-моддаларига қўлланиб, суд ҚАРОР ҚИЛДИ: Даъвогар Рўзиев Умиджон Шомурот ўғлининг жавобгар Ўлмасова Мавлуда Фарҳод қизига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Самарқанд вилоят судига апелляция тартибида шикоят келтиришга ҳақли. Раислик этувчи Н.К.Хужакулов