Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1301-2304/15414 Дата решения 27.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Ижро варақаси; Юборилганлигини тасдиқловчи электрон маълумот; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; To'lov kvitansiyasi Суд Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро суди Судья Тожибоев Эрмамат Эгамбердиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Абдурахимова Мафтуна Элшоджон қизи Ответчик / Подсудимый Абдурахимов Валижон Махмуджон ўғли
Source ID 668404aab6bf6f28996e5f0c Claim ID 4854611 PDF Hash 1c21ab28d9c43825... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 699 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил апрель ойининг 5 санасида фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, раислик этувчи Тожибоев Эрмамат Эгамбердиевич, судья ёрдамчиси Н.Ўрозалиевнинг котиблигида, даъвогар Каримов Отабек Кучкаровичнинг жавобгар Каримова Шохина Хусан қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-1301-2304/13175-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Каримов Отабек Кучкарович судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда жавобгар Каримова Шохина Хусан қизи билан ўрталаридаги қайд қилинган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида сўралган даъвогар О.Каримов даъво талабини қувватлаб, жавобгар билан 2017 йил 19 февралда қайд қилинган никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, уларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан бир-бирларига нисбатан характерлари тўғри келмаганлигини, доимий равишда юз берган ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил майдан буён бирга яшамасликларини, суд томонидан берилган мухлат давомида ярашмаганлигини, оиласини тиклаш имконияти қолмаганлигини баён қилиб, даъвони қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида сўралган жавобгар Ш.Каримова даъвони қисман тан олиб, даъвогар билан турмушларидан бир нафар фарзандлари борлигини, келишмовчиликлар сабабли 2021 йил майдан буён бирга яшамасликларини, суд томонидан берилган мухлат давомида ярашмаганликларини, оилани тиклаш имконияти қолмаганлигини баён қилиб, никоҳдан ажратишни сўради. Суд, иш материаллари билан атрофлича танишиб, тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, қуйидагиларга кўра даъвони қаноатлантиришни қилишни лозим топади. Аниқланишича, тарафлар Каримова Шохина Хусан қизи ва Каримов Отабек Кучкарович Жиззах шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 2017 йил 10 февралда қайд қилинган никоҳ асосида турмуш қуришган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан бир нафар фарзандлари бор. Тарафлар келишмовчилик сабабли 2021 йил май ойидан буён бирга яшамайди, умумий рўзғор юритмайди. Суд томонидан берилган мухлат давомида тарафларнинг оиласи тикланмаган. Ҳозирги кунда тарафларнинг фарзанд тарбияси билан боғлиқ ва мол-мулк низолари мавжуд эмас. Тарафларнинг ўзаро келишмовчиликлари маҳалла фуқаролар йиғини томонидан муҳокама қилиниб, тарафларни муросага келтириш чоралари кўрилган, аммо тарафларнинг оиласи тикланмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси талабига кўра, суд эр-хотиннинг бундан буён бирга яшашига ва оилани сақлаб қолишига имконият йўқ деб топса, улар никохдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 20 июлдаги "Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида"ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд даъвогарнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабини муҳокама қилиб, тарафларнинг оиласини тиклаш учун қилинган барча ҳаракатлар бесамар бўлганлигини, тарафлар ўртасида узоқ вақтдан буён келишмовчиликлар бўлиб келганлигини, суд томонидан берилган муҳлат давомида оила тикланмаганлигини, мазкур ҳолат ишда мавжуд ҳужжатлар билан тасдиқланишлигини, тарафларнинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг имконияти йўқ ва оила батамом бузилган деб ҳисоблаб, никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабини қаноатлантиришни лозим деб топади. Суд давлат божи масаласини муҳокама килиб, ФҲДЁ органида никоҳдан ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Баён қилинганларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249253-моддаларига қўлланиб суд, ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Каримов Отабек Кучкаровичнинг жавобгар Каримова Шохина Хусан қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Каримова Шохина Хусан қизи ва Каримов Отабек Кучкарович ўртасида Жиззах шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 2017 йил 10 февралда 58-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беришда Каримов Отабек Кучкаровичдан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Мазкур ҳал қилув қароридан норози бўлган томонлар қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой муддат ичида апелляция шикояти, суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой муддат ичида шу суд орқали Жиззах вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайьатига кассация шикояти, прокурор қонунда назарда тутилган тартибда протест келтиришга ҳақлидир. Раислик этувчи: Э.Э.Тожибоев