Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1001-2316/32783 Дата решения 27.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди Судья Джалилов Азизбек Нурмагамедович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Тилавова Улғузиой Йўлдош қизи Ответчик / Подсудимый Абдураимов Дилмурод Урол ўғли
Source ID 66868ff6b6bf6f28996e5fd9 Claim ID 4858224 PDF Hash 20c7c2356a1822e3... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 5
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 40 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 15 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 16-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 16 law
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 6 434 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди 2024 йил 27 май куни ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья А.Н.Джалиловнинг раислигида, Ф.Жабборованинг котиблигида, тарафларнинг иштирокида, даъвогар Тилавова Улғузиой Йўлдош қизининг жавобгар Абдираимов Дилмурод Урол ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-1001-2316/32783-сонли фукаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни Даъвогар Тилавова Улғузиой Йўлдош қизи судга жавобгар Абдираимов Дилмурод Урол ўғлига нисбатан даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар билан 2020 йил 08 июнда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушидан бир нафар фарзанди борлигини, ўзаро жанжаллар ва келишмовчиликлар натижасида оилавий ҳаёти қаътий ёмонлашганлигини, шу сабабли 2022 йил 5 январдан эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигини ва алоҳида яшаётганлигини, оилани сақлаб қолиш имконияти қолмаганлигини маълум қилиб, никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Тилавова Улғузиой Йўлдош қизи даъво аризани қўллаб-қувватлаб, ухшаш тушунтиришларни бериб, суд томонидан берилган муҳлат ичида оилани сақлаб қолишни имконият ва ният йўқлигини, мазкур мурожаат такроран бўлганлигини маълум қилиб, никоҳни бекор қилишни сўради. Суд мажлисида жавобгар Абдираимов Дилмурод Урол ўғли даъво аризани тан олиб никоҳни бекор қилишни розилигини билдириб, бирга яшамаётганлигини, оилани сақлаб қолиш нияти йўқлигини маълум қилиб, даъво талабларни қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар Абдираимов Дилмурод Урол ўғлининг ишончли вакили адвокат Х.Юлдашева даъво аризани тан олиб, тарафларнинг оиласи батамом барбод бўлганлигини, тарафларда оилани сақлаб қолиш нияти йўқлигини маълум қилиб, даъво талабларни қаноатлантиришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришини эшитиб, иш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар ва далилларга баҳо бериб, моддий ва процессуал ҳуқуқ нормалари ҳамда фуқаролик ишини ўрганиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар ўрталарида никоҳ 2020 йил 08 июнда Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ФҲДЁ бўлимда 2-1808-20-00325 сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган. Биргаликдаги турмушидан бир нафар вояга етмаган 05.03.2021 йилда туғилган Уролов Яҳёбек Дилмурод ўғли исмли фарзанди мавжуд, у тарафларнинг келишувига асосан онаси билан яшаб келмоқда. январдан бирга яшамайдилар. Умумий рўзғор юритмайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ҳам тугатилган. Иш ҳужаатларидан кўринишича, мазкур мурожаат такроран бўлганлиги, шунингдек фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 12.07.2021 йилдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар У.Тилавованинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси рад этилган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 40-моддасига мувофиқ, суд ишнинг кўрилишини кейинга қолдириб, эр-хотинга ярашиш учун олти ойгача муҳлат тайинлашга ҳақли. Шунга кўра, суд оилани сақлаб қолиш мақсадида эр-хотинга ярашиш учун муҳлат тайинланган. Ўтган вақт мобайнида ҳам, суд томонидан берилган муддатда тарафлар ярашмаганлар ҳамда оилани сақлаб қолишда ижобий натижа бўлмаган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига асосан, Ўзбекистон Республикасида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларининг устунлиги сўзсиз тан олинади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 16-моддаси 1-қисмига кўра, ушбу Конституциянинг бирорта қоидаси Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқ ва манфаатларига, ушбу Конституциянинг биринчи бўлимида назарда тутилган асосий принцип ва нормаларга зарар етказадиган тарзда талқин этилиши мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси 2-қисмига кўра, никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Иш ҳолатларидан аниқлашича, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли анча даврдан бери бирга яшамасдан келмоқда ва оила муносабатлар тугатилган бўлиб, шунингдек тарафларда оилани сақлаб қолиш нияти йўқ . Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасида агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 226моддаси 5-қисмига кўра, арз қилинган талаблар жавобгар томонидан тан олинган ва бу суд томонидан қабул қилинган тақдирда, уларни қаноатлантириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилади. Шунга кўра ва қайд қилинган қонун талабидан келиб чиқиб, тарафлар бирга яшамаётганлигини, уларда биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолиш нияти йўқлигини, шунингдек берилган муҳлат ичида оилани сақлаб қолиш учун натижа бўлмаганлигини инобатга олиб суд тарафларнинг оиласи барбод бўлиб, уни тиклаб, саклаб колиш имконияти йўқ, деб ҳисоблайди ва шу сабабли уларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд, давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, “Давлат божи тўғрисида”ги қонун талабидан келиб чиқиб, даъвогарнинг қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб, жавобгардан никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 138, 220, 249-253-моддаларини қўллаб, суд Даъвогар Тилавова Улғузиой Йўлдош қизининг жавобгар Абдираимов Дилмурод Урол ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво талаби қаноатлантирилсин. Тарафлар ўртасида Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ФҲДЁ бўлимнинг томонидан тузилган 2020 йил 08 июнда 2-1808-20-00325 сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Вояга етмаган 05.03.2021 йилда туғилган Уролов Яҳёбек Дилмурод ўғли фарзанди онаси Тилавова Улғузиой Йўлдош қизининг тарбиясида қолдирилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда жавобгар Абдираимов Дилмурод Урол ўғлидан давлатнинг фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Суднинг қонуний кучга кирмаган ҳал қилув қарори устидан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикояти (протести) берилиши мумкин. Қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириш мумкин. Раислик қилувчи: имзо А.Джалилов Аслига тўғри, Ҳал қилув қарори 28.06.2024 йилда қонуний кучга киради, Судья: Судья: