Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1603-2301/16599 Дата решения 27.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро суди Судья Кўчкинова Иқбол Хошимовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Дусанов Аброр Бахтиёрович Ответчик / Подсудимый Тожибоева Мафтуна Тошмамат қизи
Source ID 6683b553b6bf6f28996e5ec9 Claim ID 4871105 PDF Hash 2b4c7df6d5b30f4e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 201 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 27 куни фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти Чуст туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья И.Кўчкинованинг раислигида, судья ёрдамчиси Н.Райимбердиеванинг котиблигида, даъвогар Дусанов Аброр Бахтиёровичнинг жавобгар Тожибоева Мафтуна Тошмамат қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1603-2302/16599-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Судга даъвогар Дусанов Аброр Бахтиёрович жавобгар Тожибоева Мафтуна Тошмамат қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида сўралган даъвогар Дусанов Аброр Бахтиёрович даъво аризасини қувватлаб, ўз тушунтиришида жавобгар билан 03.12.2013 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушларидан икки нафар вояга етмаган 04.01.2014 йилда туғилган Бахтиёрова Сабрина Аброр қизи ва 05.11.2018 йилда туғилган Бахтиёров Азизбек Аброр ўғли исмли фарзандлари борлигини, турмуши дастлаб яхши бўлганини, кейинчалик жавобгар ўзгарганини, истаган вақтида ундан сўроқсиз ота-онасининг уйига кетиб қоладиган одат чиқарганини, оила масъулиятини ўйламай қўйганини, оиласини сақлаб қолиш мақсадида икки йил давомида Тошкент вилоятида ижарага уй олиб бирга яшаб кўрганини, лекин муносабатлари яхшиланмаганини, натижада 2022 йилда ажрашиб кетганини, кейинчалик жавобгар бошқа фуқарога шаърий турмушга чиқиб кетганини, жавобгар билан оилани тиклашнинг имкони қолмаганлигини кўрсатиб, суддан даъво аризани қаноатлантириб жавобгар билан ўртасидаги никоҳдан ажратишни сўради. Жавобгар Тожибоева Мафтуна Тошмамат қизи суд мажлисида даъвони тан олиб, ўз тушунтиришида даъвогар билан муносабати келишмаганини, натижадад ажрашиб кетганини, оилани сақлаб қолиш имкони қолмаганини баён қилди. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидагиларга асосан даъво аризани қаноатлантиришни лозим топади. Аниқланишича, тарафлар Дусанов Аброр Бахтиёрович ва жавобгар Тожибоева Мафтуна Тошмамат қизи 03.12.2013 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Биргаликдаги турмушларидан икки нафар вояга етмаган 04.01.2014 йилда туғилган Бахтиёрова Сабрина Аброр қизи ва 05.11.2018 йилда туғилган Бахтиёров Азизбек Аброр ўғли исмли фарзанди бор. Тарафлар келишмовчиликлар туфайли 2022 йилдан буён бирга яшамайди. Суд тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида 10.11.2023 йилдаги ажрими билан уларга 6 (олти) ой яраштирув муддатини белгилаган. Бироқ, ушбу белгиланган муддат давомида тарафларнинг оилавий муносабатлари тикланмаган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 20.07.2007 йилдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандида эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқлиги, яъни оиланинг тамомила барбод бўлганлиги аниқлансагина, суд никоҳдан ажратиш ҳақидаги талабни қаноатлантиришга ҳақли эканлиги тушунтирилган. Чуст туман Оила ва хотин-қизлар бўлимининг хулосасидан кўринишича, тарафлар 2022 йилдан буён бирга яшамайди, ҳозирда даъвогар ҳам жавобгар ҳам шаърий никоҳ асосида бошқа-бошқа оила қуриб яшамоқда. Шу боис суд аниқланган ҳолатларга баҳо бериб, тарафлар ўртасида бирбирларига меҳр-муҳаббат, ҳурмат қолмаганлигини, уларнинг оиласини тиклаш учун қилинган ҳаракатлар ижобий натижа бермаганлигини инобатга олиб ўрталарида никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила барбод бўлган деган хулосага келади. Шу боис суд аниқланган ҳолатлар ва Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 46-моддалари талабига амал қилиб, тарафларнинг ўрталаридаги никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат божи тўғрисида”ги қонунига асосланиб, даъвогар Дусанов Аброр Бахтиёровичдан давлат фойдасига БҲМнинг уч баравари миқдорида давлат божи ундиришни, жавобгарнинг қарамоғида вояга етмаган фарзанди борлигини инобатга олиб давлат божи ундирмасликни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41,45-моддалари, ФПКнинг 249-253-моддалари талабларини қўллаб, суд Қ А Р О Р Қ И Л А Д И: Даъвогар Дусанов Аброр Бахтиёровичнинг жавобгар Тожибоева Мафтуна Тошмамат қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин. Даъвогар Дусанов Аброр Бахтиёрович билан жавобгар Тожибоева Мафтуна Тошмамат қизилар ўртасида 2013 йил 03 декабрда Наманган вилояти Чуст туман ФҲДЁ бўлимида тузилган ва 2037-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳларидан ажратилсинлар. Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома берилаётганида даъвогар Дусанов Аброр Бахтиёровичдан давлат фойдасига БҲМнинг уч баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида ушбу суд орқали Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят ёки протест келтиришлари мумкин. Раислик этувчи И.Кўчкинова