Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1706-2303/7499 Дата решения 27.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Даъво аризаси; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро суди Судья Абдукадирова Садоқатхон Абдукаримовна Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юсупова Зилолахон Алишер қизи Ответчик / Подсудимый Юсупов Умиджон Ибрахимжанович
Source ID 667efa9bb6bf6f28996e5d40 Claim ID 4894787 PDF Hash 6e54de890095a392... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Текст решения 4 537 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 27 кунида фуқаролик ишлари бўйича Хўжаобод туманлараро судининг ўз биносида очиқ суд мажлиси бўлиб, раислик қилувчи судья С.Абдукадирова, М.Усмоновнинг котиблигида, даъвогар Юсупова Зилолахон Алишер қизининг жавобгар Юсупов Умиджон Ибрахимжановичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги 2-1706-2303/7499-сонли фуқаролик иши ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, қуйидагиларни суд, Даъвогар Юсупова Зилолахон Алишер қизи судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Юсупов Умиджон Ибрахимжанович билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Юсупова Зилолахон Алишер қизини А.Маманазаров даъвони қувватлаб, Юсупова Зилолахон Алишер қизи жавобгар Юсупов Умиджон Ибрахимжанович билан 21.05.2011да қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2020 йил октябрь ойида ажрашганлигини, оилани тиклашни имкони йўқлигини, оила барбод бўлганлигини, ўрталарида мулкий низолари йўқлигини баён қилиб, Юсупова Зилолахон Алишер қизини жавобгар Юсупов Умиджон Ибрахимжанович билан ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраб, тушунтириш берди. Суд мажлисида жавобгар Юсупов Умиджон Ибрахимжанович даъвони тан олиб, даъвогар Юсупова Зилолахон Алишер қизи билан 21.05.2011да қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2020 йил октябрь ойидан буён бирга яшамаётганликларини, ярашиш учун берилган муҳлат давомида ҳам оиласи тикланмаганлигини, ажрашишга рози эканлигини баён қилиб, тушунтириш берди. Суд, суд мажлисидаги тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, иш бўйича тўпланган ҳужжатларга асосланиб, қуйидагиларга кўра даъвогарни даъво талабини қаноатлантиришни лозим топади. Иш ҳужжатларига қараганда, даъвогар Юсупова Зилолахон Алишер қизи жавобгар Юсупов Умиджон Ибрахимжанович билан 21.05.2011да қонуний никоҳ асосида турмуш қурганлар. Биргаликдаги турмушлари давомида икки нафар фарзандли бўлганлар. Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2020 йил октябрь ойидан буён бирга яшамайдилар. Тарафларни яраштириш чораси кўрилиб, 2023 йил 16 ноябрдаги ажрими билан эр-хотин ярашиб олишлари учун олти ой муҳлат берилган. Андижон шаҳар Маданият МФЙ МФЙ Оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан берилган хулосаларга кўра, Юсупова Зилолахон Алишер қизи ва Юсупов Умиджон Ибрахимжанович 2020 йил октябрь ойидан буён бирга яшамаётганлигини, уларни оиласини тиклаш бўйича чора-тадбирлар кўрилганлиги, бироқ тарафлар оилани тиклашга қарши эканлиги сабабли оилани тиклашни имкони бўлмаганлиги маълум қилинган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 06-сонли қарорининг 16-бандида тушунтирилишича ва Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41моддасига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим. Суд тарафлар оилани тиклашни истамаётганлигини, улар ўртасидаги оилавий турмушни тиклаб бўлмаслигини, тарафларга оилани тиклаш учун имконият берилгани, бироқ оилани тиклаш учун кўрилган чоралар самара бермаганлигини инобатга олиб, тарафларни бундан буён бирга ҳаёт кечиришларини имкони йўқ ва оила батамом барбод бўлган деб ҳисоблаб, уларни никоҳдан ажратишни, никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга кўра Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 249моддасини қўллаб, суд,Қ А Р О Р Қ И Л А Д И Даъвогар Юсупова Зилолахон Алишер қизини жавобгар Юсупов Умиджон Ибрахимжановичга нисбатан «Никоҳдан ажратиш ҳақида»ги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар Юсупова Зилолахон Алишер қизи билан жавобгар Юсупов Умиджон Ибрахимжановичлар ўртасидаги Жалақудуқ туман ФҲДЁ бўлими томонидан 21.05.2011да 626-сон билан қайд қилинган никоҳдан ажратилсин. Никоҳдан ажратишни расмийлаштиришда даъвогардан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баробари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф бир ой муддат ичида, шу суд орқали Андижон вилоят судига апелляция шикояти, прокурор эса апелляция тартибида протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи имзо Ҳал қилув қарори нусхаси аслига тўғри: Судья : С.Абдукадирова С.Абдукадирова