← Назад
Решение #1277904 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
7 718 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
2024 йил май ойининг “27” кунида фуқаролик ишлари бўйича Тошкент
вилоят Оҳангарон туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, судья
Д.Ж.Шоматованинг
раислигида,
судья
ёрдамчиси
М.Эргашеванинг
котиблигида, томонлардан даъвогар А.Абдуҳолиқов иштирокида, даьвогар
Абдуҳолиқов Азиз Абдуманнаф ўғлининг жавобгар Абдуҳолиқова Азиза
Абдусалом қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси
юзасидан қўзғатилган 2-1107-2304/13815-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
қуйидагиларни
аниқлади:
Даъвогар Абдуҳолиқов Азиз жавобгар Абдуҳолиқова Азиза нисбатан даьво
аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар билан 2012 йил 12 декабрда
қонуний никоҳдан ўтиб, турмуш қурганини, бу турмушида икки нафар
фарзандлари туғилганини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2019 йилдан буён
эр-хотин муносабатлари тугаганини, бирга яшаган даврида ўрталарида кўп
жанжаллар бўлганини, маҳалла вакиллари уларни яраштиришга ва оиласини
тиклашга ҳаракат қилганини, лекин натижа бўлмаганини, ҳозирги кунда бошқа
аёл билан шаърий никоҳда яшаётгани ва фарзанд кутаётганини, жавобгар билан
ярашмаслиги ва оиласи тикланмаслигини, никоҳдан ажрашишга қатъий қарор
қилганини баён қилиб, суддан никоҳдан ярашиш учун муҳлат бермасдан
ажратишни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судининг 2023 йил
21 ноябрдаги ажримлари билан тарафларнинг ярашиши учун беш ой муҳлат
берилган ва ажрим нусхаси Ангрен шаҳар Истиқбол номли маҳалла фуқаролар
йиғини оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси ва Оила ва хотинқизлар қўмитасининг Ангрен шаҳар бўлимига юборилган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Абдуҳолиов Азиз даъво аризани тўлиқ
қувватлаб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни ва никоҳдан ажратишни
сўради.
Дастлабки суд мажлисида сўралган жавобгар Абдуҳолиқова Азиза даъво
аризани тан олиб, ўз тушунтиришида никоҳдан ажрашишга рози эканини ва
даъвогар билан ярашишни истамаслигини, оиласи тикланмаслигини, даъво
талабини қаноатлантиришни ва никоҳдан ажратишни сўраб, кейин суд
мажлисининг вақти ва жойи тўғрисида тегишли тартибда хабардор қилинганини,
келмагани ва ишни иштирокисиз кўриш тўғрисида аризани тақдим этмагани боис,
суд ишни Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг
220-моддасига асосан жавобгар иштирокисиз кўришни лозим топди.
Суд тарафнинг баёнотини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни
муҳокама қилган ҳолда қуйидаги хулосага келади:
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра, агар суд
эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга
имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлда
қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича
қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарорининг 16-бандига
кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб
қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим.
Мазкур Пленум қарорининг 29-бандига асосан никоҳдан ажратиш ёки
никоҳдан ажратишни рад қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори қонуний, асосли
бўлиши ҳамда суд мажлисида ҳар томонлама текширилган далилларга
асосланган бўлиши лозим.
Аниқланишича, даъвогар Абдуҳолиқов Азиз Абдуманнаф ўғли жавобгар
Абдуҳолиқова Азиза Абдусалом қизи билан 2012 йил 12 декабрда қонуний
никоҳдан ўтиб, бу никоҳ Ангрен шаҳар ФҲДЁ бўлимида 1488-сон далолатнома
ёзуви билан қайд қилинган.
Тарафларнинг турмушида 2013 йил 4 октябрда Абдуманнафова Асал
Азизовна ва 2015 йил 3 июлда Абдуманнафова Мухлиса Азизовна исмли икки
нафар фарзандлари туғилган.
Оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар биргаликда яшамаслиги,
маҳалла вакиллари уларни ярашиши ва оиласини тиклашга қилган ҳаракатлари
натижа бермагани сабабли, даъвогар судга мурожаат қилган.
Ишни кўриш жараёнида тарафларнинг келтирган важлари ва тақдим
этилган ҳужжатлар асосида суд ажрими билан ярашиш учун беш ой муҳлат
берилган.
Мазкур ажримнинг ижроси юзасидан Ангрен шаҳар Зарбулоқ номли
маҳалла фуқаролар йиғини томонидан 27.05.2024 йилда тузилган далолатнома
тақдим этилиб, унда тарафлар 2019 йилдан буён бир оилада яшамаётгани,
ҳозирда даъвогар Абдуҳолиқов Азиз 12.06.1994 йилда туғилган фуқаро
Курбанова Шахло Фахриддин қизи билан шаърий никоҳда яшаб, турмуш ўртоғи
ҳомиладорлиги ва фарзанд кутаётганини, биринчи турмушида туғилган икки
нафар фарзандлари билан бир оилада яшаётганини, даъвогар никоҳдан
ажрашишга қатъий қарор қилганини ва тарафларни оиласи тикланмагани қайд
қилинган.
Суд даъвогар А.Абдуҳолиқовнинг никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
талабини муҳокама қилиб, мазкур талаб биринчи марта суд томонидан кўриб
чиқилаётганлигини, ушбу даъвони кўришда тарафларга ярашиш учун муҳлат
берилганлигини, маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходимлари томонидан
оилани тиклаш чоралари кўрилганлигини, тарафлар узоқ вақтдан буён бир
оилада яшамаётганлиги ва умумий рўзғор юритмаётганлигини, улар ўртасида
эр-хотин муносабатлари тугаганлигини, чунки даъвогар бошқа аёл билан
шаърий никоҳда яшаётганлигини, турмуш ўртоғи ҳомиладорлиги ва фарзанд
туғилишини кутаётганлигини, берилган муҳлат давомида тарафлар ярашишга
ҳаракат қилмагани ва оиласини тиклаш чораларини кўрмаганлигини, оилавий
муносабатларни тиклаш имкони йўқлигини инобатга олиб, бундай ҳолатда
даъво талабини қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни, вояга
етмаган фарзандларини жавобгар қарамоғида қолдиришни лозим топди.
2020 йил 6 январда қабул қилинган "Давлат божи тўғрисидаги" Ўзбекистон
Республикаси Қонунига илова қилинган Давлат божи ставкалари миқдорининг
5-бандини "б"- кичик бандига мувофиқ суд қарори билан тарафлар ўртасидаги
никоҳ бекор қилинганида эр-хотиннинг биридан ёки уларнинг иккаласидан
базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 дан 3 бараваригача миқдорида давлат божи
ундириш белгиланган.
Шунингдек, суд давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогар даъво
аризаси билан мурожаат қилишда давлат божи тўлаганини ва даъво талаби
қаноатлантирилганини, жавобгар қарамоғида вояга етмаган фарзандлари
борлиги ва даъвогар суд харажатини ундирмасликни сўраганини инобатга олиб,
никоҳдан ажрашиш ҳақидаги ҳужжатларни расмийлаштириш харажатини
даъвогар ҳисобидан ундиришни лозим топди.
Баён этилган ҳолатлар, қайд этилган қонунчилик талаблари ва Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 249-253, 383, 385, 3851, 403, 405 ва 4051-моддаларига
қўлланиб, суд
ҚАРОР ҚИЛДИ:
Даъвогар Абдуҳолиқов Азиз Абдуманнаф ўғлининг жавобгар
Абдуҳолиқова Азиза Абдусалом қизига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво аризаси – қаноатлантирилсин.
Даъвогар Абдуҳолиқов Азиз Абдуманнаф ўғли жавобгар Абдуҳолиқова
Азиза Абдусалом қизи билан 2012 йил 12 декабрда Ангрен шаҳар ФҲДЁ
бўлимида 1488-сон далолатнома ёзуви билан қайд қилинган никоҳдан
ажратилсин.
Тарафларнинг 2013 йил 4 октябрда туғлган Абдуманнафова Асал Азизовна
ва 2015 йил 3 июлда туғилган Абдуманнафова Мухлиса Азизовна вояга етмаган
фарзандлари жавобгар Абдуҳолиқова Азиза Абдусалом қизининг қарамоғида
қолдирилсин.
ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажрашиш тўғрисидаги гувоҳномани
расмийлаштиришда даъвогар Абдуҳолиқов Азиз Абдуманнаф ўғли ҳисобидан
давлат фойдасига Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган базавий ҳисоблаш
миқдорининг 2 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
ФҲДЁ органи томонидан никоҳдан ажрашиш тўғрисидаги гувоҳномани
расмийлаштиришда жавобгар Абдуҳолиқова Азиза Абдусалом қизидан давлат
божи ундирилмасин.
Ҳал қилув қароридан норози томон қарор қабул қилинган кундан
эътиборан бир ой ичида мазкур суд орқали Тошкент вилоят судининг
фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят
беришга ва (ёки) прокурор протест келтиришга ҳақли.
Раислик этувчи, судья:
Нусхаси аслига тўғри_________
(имзо)
Д.Ж.Шоматова