← Назад
Решение #1277907 Гражданские
Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
3
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| аролик процессуал кодекси | 220 | — | code_article | |
| збекистон Республикаси Конституцияси | 76 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 491 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
2024 йил май ойининг 27 куни Қорақалпоғистон Республикаси
фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг очиқ суд мажлиси
ўз биносида бўлиб,
Раислик этувчи судья Ж.А.Кеунимжаев,
судья ёрдамчиси А.Камалбаевнинг котиблигида, даъвогарнинг
иштирокида, даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги 2-2302-2301/12195-сонли фуқаролик иши билан танишиб
чиқиб,
АНИҚЛАДИ:
Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги
даъво ариза билан судга мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар ХХХ даъво аризасини тўлиқ қувватлаб,
жавобгар билан 2009 йил январь ойида турмуш қуриб, қонуний никоҳдан
ўтганлиги, ўртасида тўрт нафар фарзанди борлигини, фарзандлари ўзининг
тарбиясида эканлигини, никоҳи даврида жавобгар билан келишиб яшай
олмаганлигини, 2022 йил август ойида жавобгар билан Россия давлатига
ишлаш учун кетганлигини, лекин келишмовчиликлар тугамаганлигини, 2023
йил февраль ойида Россиядан қайтиб келганлигини, жавобгар эса
қолганлигини, шу вақтдан алоҳида яшаётганлигини, бундан буён жавобгар
билан бир оила бўлиб яшаш нияти йўқлигини билдириб, суддан жавобгар
билан никоҳдан ажратиб беришни сўради.
Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида жавобгар ХХХ бир неча маротаба
хабардор қилинганлигига қарамасдан келмади. Бундай ҳолатда суд мазкур
фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал
кодексининг 220-моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз мавжуд иш
ҳужжатлари асосида кўриб чиқишни лозим топади.
Суд даъвогарнинг тушунтиришини тинглаб, даъво талабини иш
материаллари ва судда аниқланган ҳолатлар билан солиштириб ва баҳо
бериб, қуйидагича хулосага келади.
Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар турмуш қуриб,
2010 йил 8 январда қонуний никоҳдан ўтган, бу ҳақда Беруний тумани ФҲДЁ
бўлими томонидан 40-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган.
Биргаликдаги турмушларидан 08.03.2010 йилда туғилган Гулнур, 21.07.2011
йилда туғилган Дилфуза, 06.03.2016 йилда туғилган Достонбек ва 24.10.2017
йилда туғилган Диёрбек исмли фарзандлари бор. Фарзандлари даъвогарнинг
тарбиясида. Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2023 йил февраль
ойидан алоҳида яшаётган.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига мувофиқ
оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат
муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий
қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг
ҳуқуқлилигига асосланади.
Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ,
агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб
қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги
«Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни
қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра,
турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий
сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда
никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш
учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда,
суд даъвони рад этади.
Суд иш ҳолатини муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида вужудга келган
келишмовчиликлар вақтинчалик бўлиб, уларни никоҳдан ажратиш учун асос
бўла олмайди деб ҳисоблайди.
Бундай холатда, суд иш ҳолатларини ҳар тарафлама кўриб чиқиб ҳамда
юқоридаги қонун нормасига асосланиб, тарафлар ўзаро тушунмовчиликлар
туфайли келиша олмаётганликлари, оила барбод бўлмаганлиги, бундан буён
тарафларни бирга яшашларига тўсқинлик қилувчи холатлар йўқлиги,
даъвогар томонидан келтирилган важлар жиддий асосларга эга бўлмаган
сабаблар эканлигини, тарафлар ўртасидаги фарзандлари борлигини инобатга
олиб, оилани сақлаб қолиш имконияти бор, деган хулосага келади даъво
аризани рад этишни лозим топади.
Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
процессуал кодексининг 249 – 253 моддаларини қуллаб, суд
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш
ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин.
Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган
кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят (протест) ёки
ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация шикояти (протести) шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси
суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилиши мумкин.
Раислик этувчи
Ж.А.Кеунимжаев