Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-2302-2301/12187 Дата решения 27.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро суди Судья Кеунимжаев Жолдасбай Абдуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение БЕКМЕТОВ АЛИШЕР БАХОДИРОВИЧ Ответчик / Подсудимый Каландарова Барно Бахадировна
Source ID 667d8b84b6bf6f28996e5d1c Claim ID 4902555 PDF Hash e0f7bda14d4eb7a1... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 220-моддаси аролик процессуал кодекси 220 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 635 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 27 куни Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи судья Ж.А.Кеунимжаев, судья ёрдамчиси А.Камалбаевнинг котиблигида, даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-2302-2301/12187сонли фуқаролик иши билан танишиб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХ даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар ХХХ билан 2015 йил январь ойида турмуш қуриб, қонуний никоҳдан ўтганлиги, ўртасида бир нафар фарзанди борлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли 2018 йил декабрь ойидан алоҳида яшаётганлиги, жавобгар уни ва ота-онасини ҳурмат қилмаслигини, келинлик вазифасини бажармаслигини, ўз билганидан қолмаслигини, бир бирини тушунмаслигини, оиласида ҳар куни уруш жанжал бўлишини, шу сабабли жавобгар билан ажрашмоқчи эканлигини, оиласини тиклаш имконияти йўқлигини, келгусида жавобгар билан бир оила бўлиб яшай олмаслигини билдириб, суддан жавобгар билан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисига даъвогар ХХХ келмай ариза билан мурожаат қилиб, ишни ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни сўраган. Бундай ҳолатда суд мазкур фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига асосан даъвогар иштирокисиз кўриб чиқишни лозим топади. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида жавобгар ХХХ бир неча маротаба хабардор қилинганлигига қарамасдан келмади. Бундай ҳолатда суд мазкур фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз мавжуд иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъво талабини иш материаллари ва судда аниқланган ҳолатлар билан солиштириб ва баҳо бериб, қуйидаги хулосага келади. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар турмуш қуриб, 2015 йил 2 октябрда қонуний никоҳдан ўтган, бу ҳақда Беруний тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 1298-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан 02.11.2015 йили туғилган Зарина исмли фарзанд бор. Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2018 йил декабрь ойидан алоҳида яшаётган. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли қарорининг 14 ва 16-бандларига кўра, никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу мақсадларда, суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозим. Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Бундай холатда, суд иш ҳолатларини ҳар тарафлама кўриб чиқиб ҳамда юқоридаги қонун нормасига асосланиб, никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт эканлиги, шу мақсадларда, суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозимлигини, аммо эр-хотин суд мажлисига келмаганлигини, даъвогар томонидан келтирилган важлар жиддий асосларга эга бўлмаган сабаблар эканлигини, тарафлар ўртасидаги фарзанди борлигини инобатга олиб, оилани сақлаб қолиш имконияти бор, деган хулосага келади даъво аризани рад этишни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249 – 253 моддаларини қуллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят (протест) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилиши мумкин. Раислик этувчи Ж.А.Кеунимжаев