Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-2302-2301/12185 Дата решения 27.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро суди Судья Кеунимжаев Жолдасбай Абдуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение ИГАМБЕРДИЕВ ЖАНИБЕК ЗАРИПБАЕВИЧ Ответчик / Подсудимый КУРБАНОВА ДАНОХОН ХАЖИБАЕВНА
Source ID 667d8c99b6bf6f28996e5d1f Claim ID 4904162 PDF Hash 3eea0ca1d65f4f0b... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 604 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 27 куни Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи судья Ж.А.Кеунимжаев, судья ёрдамчиси А.Камалбаевнинг котиблигида, даъвогар ишончли вакили А.Жуманиязованинг иштирокида, даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-2302-2301/12185-сонли фуқаролик иши билан танишиб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Дастлабки суд мажлисида даъвогар ХХХ даъво аризасини тўлиқ қувватлаб, жавобгар билан 2011 йил август ойида турмуш қуриб, қонуний никоҳдан ўтганлиги, ўртасида уч нафар фарзанди борлигини, катта фарзанди ўзининг ва кичик икки фарзанди жавобгарнинг тарбиясида эканлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил август ойидан алоҳида яшаётганлигини, бундан буён жавобгар билан бир оила бўлиб яшаш нияти йўқлигини билдириб, суддан жавобгар билан никоҳдан ажратиб беришни сўраган. Суд мажлисида даъвогар ишончли вакили А.Жуманиязова даъво аризани қувватлаб, даъвогар онаси бўлишини, ўғли ХХХ келини ХХХ билан ярашмаганлигини, лекин келини Данохон яшайман деб турганлигини билдириб, суддан қонуний қарор қабул қилишни сўради. Дастлабки суд мажлисида жавобгар ХХХ даъво аризани тан олмасдан, даъвогарнинг айтганлари барчаси ёлғон эканлигини, даъвогар қарзларини тўлаш учун пул сўраганлигини, лекин ўзи бермаганлигини, шу сабабли туҳмат қилаётганлигини, даъвогар билан яшашни истамаслигини билдириб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўраган. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, даъво талабини иш материаллари ва судда аниқланган ҳолатлар билан солиштириб ва баҳо бериб, қуйидаги хулосага келади. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар турмуш қуриб, 2011 йил 15 сентябрда қонуний никоҳдан ўтган, бу ҳақда Тўрткўл тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 1337-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан 26.05.2012 йилда туғилган Маҳлиё, 29.08.2015 йилда туғилган Муҳайё ва 14.10.2016 йилда туғилган Мубина исмли фарзандлари бор. Катта фарзанди даъвогарнинг ва кичик икки фарзанди жавобгарнинг тарбиясида. Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2021 йил август ойидан алоҳида яшаётган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига мувофиқ оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли қарорининг 16-бандига кўра, турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эрхотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 72моддасига мувофиқ ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Бундай холатда, суд иш ҳолатларини ҳар тарафлама кўриб чиқиб ҳамда юқоридаги қонун нормасига асосланиб, тарафлар ўзаро тушунмовчиликлар туфайли келиша олмаётганликлари, оила барбод бўлмаганлиги, бундан буён тарафларни бирга яшашларига тўсқинлик қилувчи холатлар йўқлиги, даъвогар ўзининг важларини исботловчи далиллар тақдим қилмаганлигини, тарафлар ўртасида фарзандлари борлигини инобатга олиб, оилани сақлаб қолиш имконияти бор, деган хулосага келади даъво аризани рад этишни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249 – 253 моддаларини қуллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят (протест) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилиши мумкин. Раислик этувчи Ж.А.Кеунимжаев