Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1804-2302/7118 Дата решения 27.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Косон туманлараро суди Судья Холиқов Шерқул Шодиевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Юсупов Феруз Мирзаали ўғли Ответчик / Подсудимый Еркинова Маржона Рустам қизи
Source ID 6682aef4b6bf6f28996e5e8d Claim ID 4913989 PDF Hash d571b31e326bbf49... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодекси 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 6 027 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ бўлиб, шу суднинг раиси Ш.Холиқовнинг раислигида, судья ёрдамчиси Д.Отамуродовнинг котиблигида, даъвогар Юсупов Феруз Мирзаали ўғлининг жавобгар Эркинова Маржона Рустам қизига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича қўзғатилган 2-1804-2302/7118-сонли фуқаролик иши кўрилиб, қуйидагилар АНИҚЛАНДИ: Даъвогар Ф.Юсупов судга даъво аризаси билан мурожаат қилиб, унда жавобгар М.Эркинова билан ўрталарида Муборак тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2022 йил 31 октябрдаги 21813-22-00689-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Ф.Юсупов даъво талабини қувватлаб, у жавобгар М.Эркинова билан 2022 йил 31 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, ўзаро турмушларидан ўрталарида фарзандлари йўқлигини, турмушларининг дастлабки даврида яхши яшаганликларини, кейинчалик жавобгар билан ўзаро келиша олмай қолганликларини, унга бўлган ишончи йўқолганлигини, фел-атворлари бир-бирларига мутлақо тўғри келмаганлигини, жавобгар билан бирга яшашни иложи йўқлигини, суд томонидан ярашиш, оилани тиклаш учун берилган муҳлатларда ярашмаганлигини, бундан ташқари уларнинг оилавий келишмовчиликларини бир неча бор туман оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ва маҳалла фуқаролар йиғини ҳам муҳокама қилганлигини, улар ҳам яраштиришнинг иложи йўқлиги тўғрисида хулоса берганлигини, жавобгарни ҳам яшаш нияти йўқлигини, у ажрашишга рози эканлигини билдириб, суддан даъво талабини қаноатлантиришни сўради. Суд мажлисида жавобгар М.Эркинованинг ишончли вакили Набиев Эркин даъвогарнинг даъво талабини тан олиб, жавобгар М.Эркинова набираси бўлишлигини, набираси ҳақиқатдан ҳам даъвогар Ф.Юсупов билан 2022 йил 31 октябрда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, уларнинг ўзаро турмушларидан ўрталарида фарзандлари йўқлигини, тарафларнинг оиласини тиклашнинг иложи йўқлигини, улар ўзаро келишмовчиликлар сабабли бирга яшамаслигини, суд томонидан уларга ярашиш, оиласини тиклаш учун берилган муҳлатларда ярашмаганлигини, набираси никоҳдан ажрашишга рози эканлигини билдириб, Суд, даъвогар ва жавобгар вакилининг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик ишида тўпланган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, мавжуд далилларга тегишлича баҳо бериб, қуйидаги хулосага келди. Иш ҳужжатларига кўра, даъвогар Ф.Юсупов ва жавобгар М.Эркинова ўртасидаги никоҳ Муборак тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2022 йил 31 октябрдаги 2-1813-22-00689-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган, уларнинг ўзаро турмушларидан ўрталарида фарзандлари йўқ. Аниқланишича, тарафлар ўзаро келишмовчиликлар натижасида бирга яшамайдилар, умумий рўзғор юритмайдилар, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу даврдан тугаган, тарафлар никоҳдан ажрашишга рози. Суд томонидан тарафларга ярашиш ва оилани тиклаш учун берилган муҳлатлар мобайнида улар ярашишга ва оилада соғлом муҳит яратишга ҳаракат қилмаганлар. Бундан ташқари жавобгар М.Эркинова даъвогар Ф.Юсупов билан никоҳдан ажрашишга рози. Муборак тумани Оила ва Хотин-қизлар бўлими томонидан берилган алоқа хати ва далолатномада тарафларни яраштириш бир неча бор муҳокама қилинганлиги, уларнинг яраштиришнинг иложи бўлмаганлиги қайд этилган. Юқоридаги ҳолатлардан ҳам тарафларнинг оилавий муносабатлари тугаганлиги, тарафлар оилани тиклаб бирга яшаш нияти йўқлиги намоён бўлди. Мазкур ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги оила бутунлай барбод бўлган деган тўхтамга келди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси 41-моддасига кўра “агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади” деб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 6сонли қарорининг 16-бандида “Никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эрхотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим” деб кўрсатилган. муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа шарт-шароитлар яратади” деб белгиланган. Суд, иш ҳужжатлари, юқоридаги қонун талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг раҳбарий кўрсатмаларидан келиб чиқиб, тарафлар ўртасидаги эрхотинлик муносабатлари тугаганлигини, улар бирга яшамаётганлигини, тарафлар никоҳдан ажратишга рози эканлигини, тарафларнинг оилавий муносабатлари барбод бўлганлигини, суд томонидан тарафларни яраштириш чоралари кўрилганлигини, бироқ тарафлар берилган муҳлатларда ярашмаганлигини инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолишнинг имконияти йўқлигини ҳисобга олиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топди. Тарафларнинг мол-мулк низоси йўқлигини қайд этишни лозим топди. Суд, давлат божи масаласини муҳокама қилиб, даъвогардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топди. Юқоридагиларга кўра ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Юсупов Феруз Мирзаали ўғлининг жавобгар Эркинова Маржона Рустам қизига нисбатан “никоҳдан ажратиш ҳақида”ги даъво талаби қаноатлантирилсин. Даъвогар Юсупов Феруз Мирзаали ўғли билан жавобгар Эркинова Маржона Рустам қизи ўртасидаги Муборак тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2022 йил 31 октябрдаги 2-1813-2200689-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсин. Тарафларнинг мол-мулк низоси йўқлиги қайд этилсин. Даъвогар Юсупов Феруз Мирзаали ўғлидан давлат фойдасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози тарафлар бир ой муддат ичида шу суд орқали Қашқадарё вилоят судига апелляция тартибида шикоят, прокурор протест келтириши ёки олти ой муддат ичида кассация тартибида шикоят қилишга, прокурор протест келтиришга ҳақли. Ш.Холиқов