Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1304-2302/3804 Дата решения 27.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди Судья Иноятов Ботир Рахматович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Улжаева Шахноза Насриддинзода Ответчик / Подсудимый Улжаев Сухроб Асалбаевич
Source ID 667e3ea8b6bf6f28996e5d2b Claim ID 4919415 PDF Hash 668caa849ca66be6... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 1
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила Кодекси 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 6 759 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН 2024 йил май ойининг 27 куни, фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро суди, ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Судья Иноятов Ботир Рахматович раислигида, судья ёрдамчиси А.Худоёровнинг котиблигида, даъвогар Улжаева Шахноза Насриддинзода ва жавобгар Улжаев Сухроб Асалбаевич иштирокида, даъвогар Улжаева Шахноза Насриддинзоданинг жавобгар Улжаев Сухроб Асалбаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъвоси аризаси бўйича 2-1304-2403/3804-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни Даъвогар Улжаева Шахноза Насриддинзода жавобгар Улжаев Сухроб Асалбаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилган. Даъвогар Улжаева Шахноза Насриддинзода, суд муҳокамасидаги тушунтиришида, даъво аризани қувватлаб, жавобгар Улжаев Сухроб Асалбаевич билан 15.11.2016 йилда Жиззах вилояти Мирзачўл туман ФХДЁ бўлимининг 251-сонли далолатнома ёзуви асосида қонуний никоҳдан ўтганлигини, уларнинг биргаликдаги турмушидан бир нафар, 28.08.2017 йилда туғилган Асалбоев Сирож Сухроб ўғли исмли фарзанди туғилганлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли жавобгар билан 2019 йил декабрь ойидан буён бирга яшамаслигини, маҳалла томонидан бир неча маротаба уларни яраштиришга қаратилган ҳаракатлар имконсиз бўлганлигини, суднинг 27.11.2023 йилдаги ажрими билан тарафларнинг ярашиши учун берилган жами 6 (олти) ой муҳлат давомида ҳам ярашмаганликларини, ўрталарида мол-мулк низоси йўқлигини, хозирда бошқа оила қуриб, ҳомиладор эканлигини, оилани тиклашни имкони қолмаганлигини билдириб, даъво аризани қаноатлантириб никохгача бўлган Қодирова фамилиясига қайтаришни, никоҳдан ажратишни сўради. Жавобгар Улжаев Сухроб Асалбаевич, суд муҳокамасидаги тушунтиришида, даъво аризани тан олиб, даъвогар билан 15.11.2016 йилда Жиззах вилояти Мирзачўл туман ФХДЁ бўлимининг 251-сонли далолатнома ёзуви асосида қонуний никоҳдан ўтганлигини, уларнинг биргаликдаги турмушидан бир нафар, 28.08.2017 йилда туғилган Асалбоев Сирож Сухроб ўғли исмли фарзанди туғилганлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли жавобгар билан 2019 йил декабрь ойидан буён бирга яшамаслигини, даъвогар Улжаева Шахноза Насриддинзода бошқа оила қуриб кетганлигини, оилани тиклашни имкони йўқлигини билдириб, никохдан ажратишни сўради. Суд, тарафларнинг тушунтириши тинглаб, ишдаги мавжуд ҳужжатларни ҳар томонлама тўлиқ ва объектив ўрганиб чиқиб, қуйидаги асосларга кўра даъвогарни даъво аризасини қаноатлантириш лозим деган хулосага келди. Аниқланишича, тарафлар 15.11.2016 йилда Жиззах вилояти Мирзачўл туман ФХДЁ бўлимининг 251-сонли далолатнома ёзуви асосида қонуний никоҳдан ўтган, биргаликдаги турмуш давомида бир нафар фарзанд туғилган, тарафлар келишмовчиликлар сабабли 2019 йил декабрь ойидан буён эр-хотин сифатида бирга яшамайди. Фуқаролик ишлари бўйича Дўстлик туманлараро судининг 27.11.2023 йилдаги ажримига асосан тарафларнинг ярашиши учун 6 (олти) ой муҳлат берилган. Мирзачўл туман Дўстлик маҳалла фуқаролар йиғини томонидан расмийлаштирилган 17.10.2023 йилдаги далолатномада, фуқаролар Улжаева Шахноза Насриддинзода ва Улжаев Сухроб Асалбаевичнинг оиласини бир неча бор яраштириш масаласи кўрилганлиги, 2019 йил декабрь ойидан бирга яшамаслиги, Улжаева Шахноза Насриддин қизи 2023 йил июль ойида бошқа фуқаро билан шаърий никоҳ асосида турмуш қурганлиги қайд этилган. Сирдарё вилояти Сирдарё тумани Шоликор маҳалла фуқаролар йиғини томонидан расмийлаштирилган 24.05.2024 йилдаги далолатномада, фуқаро Улжаева Шахноза Насриддинзода фуқаро Ахунов Ойбек Ахмаджанович билан 2023 йил 23 июль кунидан буён бирга турмуш қуриб яшаб келаётганлиги қайд этилган. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодекси 41-моддасида, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашларига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратилиши белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги 06-сонли қарори 16-банди 1-хатбошисида, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозимлиги тушунтирилган. Тарафлар умумий рўзғор асосида 2019 йил декабрь ойидан буён бирга яшамайди. Суд томонидан берилган ярашиш муддати давомида маҳалла фуқаролар йиғини томонидан яраштириш чоралари кўрилган бўлсада, тарафларни ўзлари ярашиш чораларини кўрмаган ҳамда ярашмаган. Жавобгар Улжаев Сухроб Асалбаевич никохдан ажратишга рози эканлиги ҳақида судга ариза тақдим қилганлиги, оилани тиклаш нияти йўқлигидан далолат беради деган хулосага суд келади. Узоқ вақт даъвомида тарафлар бирга яшамаган, тарафлар ўртасида умумий мол-мулк низоси мавжуд эмас. Даъвогар Улжаева Шахноза Насриддинзода фуқаро Ахунов Ойбек Ахмаджанович билан 2023 йил 23 июль кунидан буён шаърий никоҳ асосида бирга турмуш қуриб яшаб келаётганлиги, шунингдек, қайд этилган ҳолатлар асосида мазкур оила батамом бузилганлиги боис оилани сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланганлигини инобатга олиб, суд, даъво аризани қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд, давлат божини муҳокама қилиб, тарафлар қонуний никоҳларидан ажратилиши сабабли, иш ҳолатларидан келиб чиқиб, даъвогар ва жавобгардан давлат фойдасига Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундиришни мақсадга мувофиқ деб топади. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 249-253-моддалари тартибида, суд Сухроб Асалбаевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Даъвогар Улжаева Шахноза Насриддинзода ва Улжаев Сухроб Асалбаевич ўртасидаги 15.11.2016 йилда Жиззах вилояти Мирзачўл туман ФХДЁ бўлимининг 251-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган қонуний никоҳларидан ажратилсин. Никоҳдан ажрашганлик тўғрисида гувоҳнома берилаётган вақтда даъвогар Улжаева Шахноза Насриддинзода ва жавобгар Улжаев Сухроб Асалбаевич ҳисобидан давлат фойдасига Ўзбекистон Республикасида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Давъогар Улжаева Шахноза Насриддинзода никоҳгача бўлган Қодирова фамилиясига қайтарилсин. Ҳал қилув қароридан норози тараф ва ишда иштирок этувчи шахслар, шунингдек ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар шу суд орқали Жиззах вилоят судига ҳал қилув қарори эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида, ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кунидан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят беришга ҳамда прокурорнинг иштирокида кўрилган иш бўйича ва тарафларнинг мурожаати мавжуд бўлган тақдирда прокурор протест келтиришга ҳақли. Раислик қилувчи Б.Р.Иноятов