Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-2302-2301/12184 Дата решения 27.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро суди Судья Кеунимжаев Жолдасбай Абдуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение УМАРОВ ТЕМУР СУЛТОНБАЕВИЧ Ответчик / Подсудимый ХАЛМУРЗАЕВА МАНЗУРА АЙБЕК ҚИЗИ
Source ID 667d8c5bb6bf6f28996e5d1e Claim ID 4904312 PDF Hash 3ea6981561ead062... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
збекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 5 562 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 27 куни Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи судья Ж.А.Кеунимжаев, судья ёрдамчиси А.Камалбаевнинг котиблигида, тарафлар ва адвокат У.Абдикаримовнинг иштирокида, даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-2302-2301/12184-сонли фуқаролик иши билан танишиб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар ХХХ даъво аризасини тўлиқ қувватлаб, жавобгар билан 2022 йил 10 мартда турмуш қуриб, қонуний никоҳдан ўтганлиги, ўртасида бир нафар фарзанди борлигини, фарзанди жавобгарнинг тарбиясида эканлигини, никоҳи даврида жавобгар билан келишиб яшай олмаганлигини, айтганларини қилмаганлигини, қайнонаси қизини бир неча маротаба олиб кетганлигини, оилавий келишмовчиликлар сабабли 2023 йил апрель ойидан алоҳида яшаётганлигини, шу вақтдан эр-хотинлик муносабатлар тугаганлигини, жавобгар изидан борганида келмаганлигини, суд томонидан яраштириш учун берилган муҳлат ичида ярашмаганлигини, келажакда жавобгар билан бирга яшаш нияти йўқлигини билдириб, суддан жавобгар билан никоҳдан ажратиб беришни сўради. Суд мажлисида жавобгар ХХХ даъво аризани тан олиб, даъвогар билан никоҳдан ажрашишга рози эканлигини, сабаби никоҳи даврида қайнонаси ўзидан ўзи уруш чиқариб унгиштирмаганлигини, шу сабабли онаси бир неча маротаба олиб кетганлигини, суд томонидан яраштириш учун берилган муҳлат ичида ярашмаганлигини, бундан буён даъвогар билан бир оила бўлиб яшаш нияти йўқлигини билдириб, суддан даъвогар билан никоҳдан ажратиб беришни сўради. Суд тарафларнинг тушунтиришларини тинглаб, фуқаролик иши материалларини таҳлил қилиб, қуйидаги хулосага келади. Аниқланишича, тарафлар 2022 йил 10 мартда турмуш қуриб, 2022 йил 22 ноябрда қонуний никоҳдан ўтган, бу ҳақда Тўрткўл тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2-2305-22-01477-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан 2023 йил 28 мартда туғилган Умарова Раяна Темур қизи исмли фарзанди бор. Фарзанди жавобгарнинг тарбиясида. Тарафлар ўзаро муносабатлари тўғри келмай, 2023 йил апрель ойидан буён бирга яшамайдилар, эр-хотинлик муносабатлари ҳам шу даврдан тугаган. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли қарори 16-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб фақат эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳоллардагина қаноатлантирилиши лозим. Мазкур қарорнинг 15-бандига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болаларнинг борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд хар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Суд томонидан тарафларга ярашишлари учун олти ойлик муҳлат тайинланган, аммо тарафлар оилани тиклаш чорасини кўрмаган, оиласини тиклашга қаршилигини билдирган. Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга ҳаёт кечиришларнинг имкони қолмаган, деган хулосага келади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига кўра агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Суд иш ҳолатларини ҳар томонлама муҳокама қилиб, тарафлар ўртасида эрхотинлик муносабатлари 2023 йил апрель ойида тугаганлиги, улар бирга яшамаётганлиги, бирга яшаш истаги йўқлигини, тарафлар ўртасидаги меҳр оқибат, бир-бирларига бўлган ҳурмат ва ишонч каби хис-туйғулар йўқолганлиги, бу ҳолат суд жараёнида яққол намоён бўлганлигини, суд томонидан оилани сақлаб қолишга кўрилган чоралар ижобий натижа бермаганлигини, оилавий муносабатлар барбод бўлганлиги инобатга олиб, уларнинг оиласини сақлаб қолиш учун имконият йўқ, деган хулосага келади ва даъво талабини қаноатлантириб, тарафларни никоҳдан ажратишни лозим топади. Суд мазкур фуқаролик иши юзасидан давлат божини ундириш масаласини муҳокама қилишда Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 45-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги қонун иловасига асосланиб, никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун тарафларнинг ҳар биридан БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249 – 253 моддаларини қуллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. ХХХ ва ХХХ ўрталаридаги 2022 йил 22 ноябрда Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ФҲДЁ бўлимида тузилган 2-2305-22-01477-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Никоҳнинг бекор қилинганлигини қайд этганлик учун тарафларнинг ҳар биридан БҲМнинг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят (протест) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилиши мумкин. Раислик этувчи Ж.А.Кеунимжаев