Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-2302-2301/12199 Дата решения 27.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори Суд Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро суди Судья Кеунимжаев Жолдасбай Абдуллаевич Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение АЛЛАКОВ ШАВКАТ ТУХТАБАЕВИЧ Ответчик / Подсудимый Юлдашова Зарнигор Амат қизи
Source ID 667d8d32b6bf6f28996e5d20 Claim ID 4901029 PDF Hash 208e44bec9844e3e... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодексининг 220-моддаси аролик процессуал кодекси 220 code_article
збекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддаси збекистон Республикаси Конституцияси 76 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
Текст решения 4 819 символов
Ўзбекистон Республикаси номидан ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ 2024 йил май ойининг 27 куни Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг очиқ суд мажлиси ўз биносида бўлиб, Раислик этувчи судья Ж.А.Кеунимжаев, судья ёрдамчиси А.Камалбаевнинг котиблигида, даъвогар ишончли вакили Ш.Рузимбетованинг иштирокида, даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги 2-2302-2301/12199-сонли фуқаролик иши билан танишиб чиқиб, АНИҚЛАДИ: Даъвогар ХХХ жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво ариза билан судга мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар ишончли вакили Ш.Рузимбетова даъво аризани тўлиқ қувватлаб, даъвогар ўғли бўлишини, ўғли Шавкат келини Зарнигор билан 2022 йил январь ойида турмуш қуриб, қонуний никоҳдан ўтганлиги, ўртасида фарзанди туғилмаганлиги, никоҳи даврида ўғли ва келини бир бири билан келишиб яшай олмаганлигини, ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2023 йил август ойидан алоҳида яшаётганлиги, ҳозирда ўғли бошқа аёлга уйланиб кетганлигини билдириб, суддан даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Суд мажлиси вақти ва жойи ҳақида жавобгар ХХХ бир неча маротаба хабардор қилинганлигига қарамасдан келмади. Бундай ҳолатда суд мазкур фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 220-моддасига асосан жавобгарнинг иштирокисиз мавжуд иш ҳужжатлари асосида кўриб чиқишни лозим топади. Суд даъвогар вакилининг тушунтиришини тинглаб, даъво талабини иш материаллари ва судда аниқланган ҳолатлар билан солиштириб ва баҳо бериб, қуйидаги хулосага келади. Суд томонидан аниқланган ҳолатларга кўра, тарафлар турмуш қуриб, 2022 йил 14 февралда қонуний никоҳдан ўтган, бу ҳақда Тўрткўл тумани ФҲДЁ бўлими томонидан 2-2305-22-00226-сон билан далолатнома ёзуви қайд этилган. Биргаликдаги турмушларидан фарзанд йўқ. Тарафлар ўзаро келишмовчиликлар сабабли 2023 йил август ойидан алоҳида яшаётган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 76-моддасига мувофиқ оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда у жамият ва давлат муҳофазасидадир. Никоҳ Ўзбекистон халқининг анъанавий оилавий қадриятларига, никоҳланувчиларнинг ихтиёрий розилигига ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли қарорининг 14 ва 16-бандларига кўра, никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, жумладан, эр-хотин ўртасидаги ўзаро муносабатлар хусусиятини, никоҳдан ажратиш масаласи қўйилишига асос бўлган сабаблар, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт. Шу мақсадларда, суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозим. Турмушда кечадиган вақтинчалик келишмовчиликлар ва тасодифий сабабларга кўра эр-хотин ўртасида келиб чиққан ихтилофлар, шунингдек эр-хотиндан бирининг ёки ҳар иккаласининг жиддий важлар келтирмаган ҳолда никоҳ муносабатларини давом эттиришни хоҳламаслиги никоҳдан ажратиш учун етарли асос бўла олмайди. Никоҳдан ажратишга асослар бўлмаганда, суд даъвони рад этади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 72моддасига мувофиқ ҳар бир тараф ўзининг талаблари ва эътирозларига асос қилиб кўрсатган ҳолатларни исботлаши шарт. Бундай холатда, суд иш ҳолатларини ҳар тарафлама кўриб чиқиб ҳамда юқоридаги қонун нормасига асосланиб, никоҳдан ажратишга доир ишлар бўйича қонуний ва асосли ҳал қилув қарори қабул қилиниши учун суд ишнинг ҳақиқий ҳолатларини ҳар тарафлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқиши, эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликнинг асл сабабларини аниқлаши шарт эканлиги, шу мақсадларда, суд ишни иккала тараф иштирокида кўриши лозимлигини, аммо эр-хотин суд мажлисига келмаганлигини, даъвогар вакили даъвогар бошқа турмуш қурганлигини билдирган бўлсада, бу ҳақида далиллар тақдим қилмаганлигини инобатга олиб, оилани сақлаб қолиш имконияти бор, деган хулосага келади даъво аризани рад этишни лозим топади. Баён этилганларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249 – 253 моддаларини қуллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар ХХХ нинг жавобгар ХХХ га нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризасини қаноатлантириш рад этилсин. Ҳал қилув қароридан норози томон ҳал қилув қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида апелляция тартибида шикоят (протест) ёки ҳал қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация шикояти (протести) шу суд орқали Қорақалпоғистон Республикаси суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилиши мумкин. Раислик этувчи Ж.А.Кеунимжаев