Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1701-2306/24499 Дата решения 27.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат; Бошқа турдаги илова ҳужжати; Даъво аризаси; Туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Паспорт нусхаси; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори; Никоҳ гувоҳномаси нусхаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди Судья Жўрабоев Сардор Тахирович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Игамов Дилмуроджон Турсунбоевич Ответчик / Подсудимый Игамова Шахноза Махаматжановна
Source ID 6696b4a30f5d3825e2d8744a Claim ID 4743497 PDF Hash e8e06de051d86507... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 2
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
аролик процессуал кодекси 164-моддаси аролик процессуал кодекси 164 code_article
збекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила Кодекси 41 code_article
Текст решения 5 088 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН мажлисида, Раислик қилувчи: судья С.Жўрабоев А.Хурсановнинг котиблигида, даъвогар Игамов Дилмуроджон Турсунбоевичнинг жавобгар Игамова Шахноза Махамматжоновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси бўйича юритилган 2-1701-2306/24499-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни А Н И Қ Л А Д И: Даъвогар Игамов Дилмуроджон Турсунбоевич жавобгар Игамова Шахноза Махамматжоновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган. Суд мажлисида даъвогар даъво аризани қувватлаб, жавобгар билан 03.04.2008 йилда қонуний никоҳдан ўтганлигини, биргаликдаги турмушларидан 3 нафар фарзандлари борлигини, жавобгар билан муросалари келишмай 2018 йил январдан бери яшамаслигини, жавобгарга нисбатан ишончсизлик бўлганлигини, шу вақтдан бошлаб эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигини, жавобгар билан оиласини тиклашни имкони қолмаганлигини баён қилиб, даъво аризани қаноатлантиришни сўради. Жавобгар Игамова Шахноза Махамматжоновна доимий рўйхатда турган Андижон шаҳар Боғишамол маҳалла фуқаролар йиғини томонидан у мазкур МФЙда рўйхатда турганлиги, ҳозирда айнан аниқ қайси манзилдалиги ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмаслигини эътиборга олиб, суд фуқаролик ишини Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодекси 164-моддаси тартибида жавобгарни маълум бўлган охирги яшаш жойи бўйича кўришни лозим топади. Дастлабки суд мажлисида гувоҳ сифатида сўралган Худайназарова Караматхон жавобгарнинг онаси эканлигини, тарафларнинг оиласи тикланмаслигини билдириб, тушунтириш берган. Суд даъвогарнинг тушунтиришларини, гувоҳнинг дастлабки суд мажлисидаги кўрсатувини тинглаб, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги тўхтамга келади. Аниқланишича, тарафлар Игамов Дилмуроджон Турсунбоевич ва Игамова Шахноза Махамматжоновналар 03.04.2008 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар. Никоҳлари Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлими томонидан 551-сон билан далолатнома ёзуви қайд қилинган. Биргаликдаги турмушларидан 3 нафар фарзандли бўлганлар. Ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2018 йил январдан буён бирга яшамайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ўша вақтдан тугатилган, шу вақтдан бошлаб бирга рўзғор юритмайдилар. Шундай бўлса-да, суднинг ажрими билан тарафларнинг оилавий муносабатларини тиклаш мақсадида уларга 6 ой ярашиш учун муҳлат белгилаган. Бироқ, белгиланган муддат давомида тарафлар оилавий муносабатларини тиклашга умуман ҳаракат қилмаганлар. Андижон шаҳар Боғишамол МФЙдаги “Оилавий қадриятлар мустаҳкамлаш” комиссиясининг хулосасига кўра, тарафларни оиласини тиклаш ва сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмас. Суд, аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, тарафлар ўртасидаги никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила мавжуд бўлмаган деган хулосага келади. Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг ўртасида ўзаро ишонч, меҳр-оқибат қолмаганлиги, эр-хотинлик ва умумий рўзғор юритиш асослари вужудга келмаганлиги, шу вақтга қадар оила қуриш чоралари ижобий натижа бермаганлигини инобатга олади. Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига асосан, суд эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор қилади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги 6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг 16-банди 1-қисмида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси)” деб тушунча берилган. Суд, кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан келиб чиқиб, оилани сақлаб қолиш учун имкониятлар қолмаганлигини, суд томонидан тарафларга ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам даъвогар ва жавобгар томонидан бирор-бир ижобий ҳаракат ва натижа бўлмаганлигини эътиборга олиб, тарафларни биргаликдаги никоҳларидан ажратишни ҳамда давлат божи тўлашни даъвогар зиммасига юклашни лозим деб топди. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253-моддалари талабларини қўллаб, суд ҚАРОР Қ И Л А Д И: Даъвогар Игамов Дилмуроджон Турсунбоевичнинг жавобгар Игамова Шахноза Махамматжоновнага нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Тарафлар Игамов Дилмуроджон Турсунбоевич ва жавобгар Игамова Шахноза Махамматжоновна ўртасида 03.04.2008 йилда тузилиб Андижон шаҳар ФҲДЁ бўлимида 551-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Даъвогар Игамов Дилмуроджон Турсунбоевичдан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида меҳнатга ҳақ тўлашнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Жавобгар Игамова Шахноза Махамматжоновнадан давлат божи ундирилмасин. Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой ичида ушбу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришлари мумкин. (имзо) Нусхаси аслига тўғри, судья Ҳал қилув қарори 24.06.2024 йилда қонуний кучга кирган, судья