← Назад
Решение #1277921 Гражданские
Даъво аризаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Даъво аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар нусхасини ишда иштирок этувчи тарафларга юборилганлигини тасдиқловчи маълумот; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Ссылки на нормативные акты
2
| Ссылка | Название акта | Статья | Часть | Тип |
|---|---|---|---|---|
| збекистон Республикаси ФПК | 220 | — | law | |
| збекистон Республикаси Оила Кодекси | 41 | — | code_article |
Текст решения
4 877 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
мажлисида,
Раислик этувчи: судья С.Жўрабоев
А.Хурсановнинг котиблигида, даъвогар Юлдашова Зилолахон
Мухаммадсолиевнанинг
жавобгар
Юлдашов
Баходиржон
Шохабитдиновичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси
бўйича
юритилган
2-1701-2302/24683-сонли фуқаролик ишини кўриб, қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
Даъвогар Юлдашова Зилолахон Мухаммадсолиевна жавобгар
Юлдашов Баходиржон Шохабитдиновичга нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан мурожаат қилган.
Суд мажлисида даъвогар даъво аризани қувватлаб, жавобгар
билан 13.09.1995 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш
қурганлигини, жавобгар билан биргаликдаги турмушларидан 4
нафар фарзанди борлигини, жавобгар билан 2019 йилда ажрашиб
кетишганлигини, оиласи батамом барбод бўлганлигини, келгусида
бирга яшаш нияти умуман йўқлигини баён қилиб, қайд этилган
қонуний никоҳидан ажратишни сўради.
Жавобгар Юлдашов Баходиржон Шохабитдинович судга
ариза тақдим қилиб, унда даъво аризани тан олмасдан, никоҳдан
ажратишга қарши эканлигини билдириб, суд мажлисини ўзининг
иштирокисиз кўришни сўраган. Шу боис суд ишни Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 220-моддасига асосан жавобгарнинг
иштирокисиз кўришни лозим топади.
Суд
даъвогарнинг
тушунтиришларини
тинглаб,
иш
ҳужжатларини ўрганиб, уларга ҳуқуқий баҳо бериб, қуйидаги
тўхтамга келади.
Аниқланишича,
тарафлар
Юлдашова
Зилолахон
Мухаммадсолиевна ва Юлдашов Баходиржон Шохабитдиновичлар
13.09.1995 йилда қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганлар.
Никоҳлари
Андижон
шаҳар
Бахт
уйида
590-сон
билан
далолатнома ёзуви қайд қилинган.
Биргаликдаги турмушларидан 4 нафар фарзандли бўлганлар.
Ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли тарафлар 2019
йилдан буён бирга яшамайдилар. Эр-хотинлик муносабатлари ўша
вақтдан
тугатилган,
шу
вақтдан
бошлаб
бирга
рўзғор
юритмайдилар.
Муқаддам фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро
судининг 24.05.2022 йилда ҳал қилув қарори билан даъвогарнинг
шу мазмундаги даъво аризаси рад қилинган.
Шундай
бўлсада,
суд
тарафларнинг
оилавий
муносабатларини тиклаш мақсадида уларга 6 ой ярашиш учун
муҳлат белгилаган.
Андижон шаҳар Гулистон МФЙдаги “Оилавий қадриятлар
мустаҳкамлаш” комиссиясининг хулосасига кўра, тарафларни
оиласини тиклаш ва сақлаб қолиш учун имконият қолмаган.
Суд аниқланган ҳолатларга ҳуқуқий баҳо бериб, тарафлар
ўртасидаги никоҳ расмангина мавжуд бўлиб, оила эса тамомила
барбод бўлган деган хулосага келади.
Суд бундай хулосага келишда тарафларнинг ўртасида ўзаро
ишонч,
меҳр-оқибат қолмаганлиги, ўрталаридаги эр-хотинлик ва умумий
рўзғор юритиш асосларини тугатилганлигини, шу вақтга қадар
уларнинг оиласини тиклаш учун кўрилган чоралар ижобий
натижа бермаганлигини инобатга олади.
Ўзбекистон Республикаси Оила Кодексининг 41-моддасига
асосан,
суд
эр-хотиннинг биргаликда яшаши ва оилани сақлаб қолишни
имконияти қолмаган ҳоллардагина уларни никоҳларини бекор
қилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил
20
июлдаги
6-сонли “Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар
бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида”ги Қарорининг
16-банди
1-қисмида “Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, никоҳдан
ажратиш тўғрисидаги талаб, фақат, эр-хотин бундан буён бирга
ҳаёт кечиришларининг ва оила батамом бузилганлиги сабабли
уни сақлаб қолишнинг иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина
қаноатлантирилиши лозим (ОК 41-моддаси)” деб тушунча
берилган.
Суд, кўрсатиб ўтилган ҳолатлардан келиб чиқиб, оилани
сақлаб қолиш учун имкониятлар қолмаганлигини, суд томонидан
тарафларга ярашиш учун берилган муҳлатда ҳам оилани сақлаб
қолиш учун даъвогар ва жавобгар томонидан бирор-бир ижобий
ҳаракат ва натижа бўлмаганлигини, бундан келиб чиқиб оилани
тамомила барбод бўлганлигини эътиборга олиб, тарафларни
биргаликдаги никоҳларидан ажратишни ҳамда давлат божи
тўлашни жавобгар зиммасига юклашни лозим деб топди.
Юқоридагиларга
асосан,
Ўзбекистон
Республикаси
Фуқаролик
процессуал
кодексининг
249-253-моддалари
талабларини қўллаб, суд
ҚАРОР
Қ И Л А Д И:
Даъвогар Юлдашова Зилолахон Мухаммадсолиевнанинг
жавобгар Юлдашов Баходиржон Шохабитдиновичга нисбатан
никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин.
Тарафлар Юлдашова Зилолахон Мухаммадсолиевна ва
жавобгар Юлдашов Баходиржон Шохабитдинович ўртасида
13.09.1995 йилда тузилиб Андижон шаҳар Бахт уйида 590-сонли
далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар.
Жавобгар
Юлдашов
Баходиржон
Шохабитдиновичдан
никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида меҳнатга ҳақ
тўлашнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Даъвогар
Юлдашова
Зилолахон
Мухаммадсолиевнадан
давлат божи ундирилмасин.
Ҳал қилув қароридан норози томон бир ой муддат ичида
ушбу суд орқали Андижон вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича
судлов ҳайъатига апелляция тартибида шикоят беришлари
мумкин.
Раислик этувчи
С.Жўрабоев
(имзо)
Ҳал қилув қарори 23.05.2024 йилда қонуний кучга
кирган,
судья