Реквизиты
Категория Гражданские Номер дела 2-1002-2309/30152 Дата решения 27.05.2024 Инстанция Первая инстанция Тип документа Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси Суд Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди Судья Хажиев Мақсуд Илхомович Язык uz
Стороны
Истец / Обвинение Артемева Наталья Александровна Ответчик / Подсудимый Новгородов Константин Юриевич
Source ID 665b3919bc3b307c6f80b4b6 Claim ID 4881578 PDF Hash 5e9805256bc10289... Загружено 09.04.2026 PDF PDF решения на сайте ВС ↗
Ссылки на нормативные акты 3
Ссылка Название акта Статья Часть Тип
суд ФПКнинг 220-моддаси суд ФПК 220 law
збекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддаси збекистон Республикаси Оила кодекси 41 code_article
амда Оила кодексининг 45-моддаси амда Оила кодекси 45 code_article
Текст решения 6 775 символов
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ Ўзбекистон Республикаси номидан 2024 йил май ойининг 27 куни фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, Раислик этувчи судья М.И.Хажиев, судья ёрдамчиси А.Чориеванинг котиблигида, тарафлардан даъвогар иштирокида, даъвогар Артемева Наталя Алесеевнанинг жавобгар Новгородов Канстантин Юрьевичга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво аризаси юзасидан юритилган 2-1002-2309/30152-сонли фуқаролик ишини кўриб чиқиб, қуйидагиларни АНИҚЛАДИ: Даъвогар Артемева Наталя Алесеевна жавобгар Новгородов Канстантин Юрьевичга нисбатан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги даъво ариза билан судга мурожаат этиб, унда жавобгар билан 2015 йил 17 декабрь куни қонуний никоҳдан ўтиб турмуш қурганликларини, биргаликдаги турмушларидан 03.08.2015 йилда туғилган Новгородов Ярослав Константинович исмли фарзандлари борлигини, жавобгар билан ўзаро хулқ атвори ва дунё қарашлари тўғри келмаслигини, натижада ўрталарида доимий равишда уруш-жанжал бўлишини, жавобгар билан эр-хотинлик муносабатлари тугатилганлигини, жавобгар ҳозирда Россия Федерациясида яшаб келаётганлигини, 2018 йилдан буён бирга яшамаётганликларини, ўтган давр давомида оилани тиклашга ҳаракат қилмаганликларини, эндиликда оилани сақлаб қолишнинг имкони йўқлигини баён қилиб, суддан никоҳдан ажратишни сўраган. Суд мажлисида даъвогар Артемева Наталя Алесеевна даъво аризани қувватлаб, ундаги важларни тасдиқлаб, оилани сақлаб қолишнинг имкони йўқлигини баён қилиб, суддан даъвони қаноатлантиришни сўраб тушунтириш берди. Жавобгар Новгородов Канстантин Юрьевич судга ариза билан мурожаат қилиб, унда фуқаролик ишини ўзининг иштирокисиз кўриб чиқишни, никоҳдан ажрашишга рози эканлигини билдирган. Шунга кўра, суд ФПКнинг 220-моддасига асосан фуқаролик ишини жавобгар иштирокисиз кўриб чиқди. Суд даъвогарнинг тушунтиришларини тинглаб, иш ҳужжатларини таҳлил қилиб, қуйидаги хулосага келади. Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар Артемева Наталя Алесеевна жавобгар Новгородов Канстантин Юрьевич 2015 йил 17 декабрь куни қонуний никоҳдан ўтганлар. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ФҲДЁ бўлими томонидан никоҳни қайд қилиш дафтарида 1380-сонли далолатнома ёзуви қайд қилинган. Тарафларнинг биргаликдаги турмушларидан 03.08.2015 йилда туғилган Новгородов Ярослав Константинович исмли фарзандлари бор. Даъвогарнинг сўзидан уларнинг эр-хотинлик муносабатлари узилкесил 2018 йилда тугатилган. Ушбу даврдан тарафлар оилани тиклаш чораларини кўрмаган ҳамда ушбу даврдан бошлаб тарафлар умумий рўзғор юритмайди. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41-моддасига мувофиқ, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарорининг 16-бандига асосан, ОК 1-моддаси иккинчи қисми талабига мувофиқ никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишни кўришда суд оилани сақлаб қолиш юзасидан чоралар кўриши лозим. Шу мақсадда, суд мажлисида оилани сақлаб қолиш мумкинлигини тасдиқловчи ҳолатлар (болалар борлиги, никоҳнинг давомийлиги, оиладаги муносабатларнинг хусусиятлари ва бошқа ҳолатлар) аниқланса, суд ҳар иккала тарафнинг ёки улардан бирининг илтимосига биноан ёхуд ўз ташаббуси билан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги иш кўрилишини кейинга қолдиришга ҳақли. Суд томонидан даъвогар ва жавобгарга оилани тиклаб, ўзаро ярашиб олишлари учун 2023 йил 27 ноябрь куни 6 ойлик муддат берилган. Яшнобод тумани “Алимкент” МФЙнинг 27.05.2024 йилда судга тақдим этган хулосасига кўра, тарафларни яраштиришга қаратилган чора-тадбирлар ижобий натижа бермаган. Тарафларнинг судда берган кўрсатмаларига кўра, улар оилани тиклаш чораларини кўрмаганлар, оилани тиклаш истагини билдирмаганлар. Бундай ҳолда суд эр-хотиннинг бундан буён бирга хаёт кечиришларининг имкони қолмаган деган хулосага келади. Суд мажлисида даъвогар ярашиб олиш учун тайинланган муҳлат бирор бир натижа бермаганлигини, улар ярашишга ҳаракат қилмаганликларини баён қилиб кўрсатма берди. Суд, иш ҳолатларини ҳар томонлама кўриб чиқиб, оилани тиклаш учун муҳлат тайинланган бўлишига қарамай, томонлар оилавий муҳитни соғломлаштириш ва оилани сақлаб қолиш чораларини кўрмаганликларини, бу борада маҳалла ва туман оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш комиссияси томонидан олиб борилган амалий ишлар ҳам натижа бермаганлигини инобатга олиб, тарафлар ўртасидаги никоҳ барбод бўлганлиги ва оилани сақлаб қолиш учун имконият мавжуд эмаслиги ҳақидаги хулосага келади. Бу эса даъвони қаноатлантириш учун асос бўлади. Шу билан бирга, суд, Олий суд Пленумининг «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли қарори тушунтиришидан келиб чиқиб, тарафлар ўртасида болаларнинг яшаш жойини белгилаш ва уларнинг таъминоти, мулкий низолар мавжуд эмаслигини инобатга олиб, ушбу масалани муҳокама қилмасликни ва бу борада тарафлар даъво илгари сурмаганлиги боис, мавжуд даъво предмети доирасида ишни кўриб чиқишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди. Суд, иш юзасидан давлат божи ундириш масаласини муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси «Давлат божи тўғрисида»ги қонунига ҳамда Оила кодексининг 45-моддасига асосланиб, ишни кўриш билан боғлиқ суд харажатларини тўлашни жавобгарнинг зиммасига юклашни ва ундан никоҳдан ажратишни расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундиришни лозим топади. Юқоридагиларга асосан, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 41, 45-моддалари, Олий суди Пленумининг 2011 йил 20 июлдаги «Судлар томонидан никоҳдан ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш амалиёти тўғрисида»ги 6-сонли Қарори, ФПКнинг 249-253 моддаларини қўллаб, суд ҚАРОР ҚИЛАДИ: Даъвогар Артемева Наталя Алесеевнанинг жавобгар Новгородов Канстантин Юрьевичга нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво аризаси қаноатлантирилсин. Артемева Наталя Алесеевна ва Новгородов Канстантин Юрьевич ўртасида Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ФҲДЁ бўлимида 2015 йил 17 декабрь куни тузилган ва 1380-сонли далолатнома ёзуви билан қайд этилган никоҳдан ажратилсинлар. Жавобгардан давлат фойдасига никоҳни ажратишни расмийлаштириш вақтида республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 (уч) баравари миқдорида давлат божи ундирилсин. Ҳал қилув қарори устидан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида шу суд орқали Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига апелляция тартибида ёки қонуний кучга кирган ва апелляция тартибида кўрилмаган ҳал қилув қарори устидан у қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида кассация тартибида шикоят берилиши ёхуд прокурор протест келтириши мумкин. Раислик этувчи М.И.Хажиев