← Назад
Решение #1277924 Гражданские
Суд хабарномаси; Чақирув қоғози (иловаларсиз) ; Почта хабарномаси; Ҳал қилув қарори
Реквизиты
Стороны
Текст решения
5 466 символов
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ НОМИДАН
ҲАЛ ҚИЛУВ ҚАРОРИ
Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро
суди 2024 йил
27 май куни, ўз биносида, очиқ суд
мажлисида,
Раислик этувчи судья:
Ш.Р.Астанов, судья ёрдамчиси
А.Асатуллаевнинг
котиблигида,
даъвогар
Артикова
Сайёрахон Ойбек қизининг жавобгар Артиков Баходир
Йигитали ўғлига нисбатан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво
аризаси
юзасидан
қўзғатилган
2-1105-2303/4303-сонли
фуқаролик ишини кўриб чиқиб,
Даъвогар Артикова Сайёрахон Ойбек қизи жавобгар
Артиков Баходир Йигитали ўғлига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси билан судга мурожаат
қилиб унда, жавобгар билан
12.04.2021 йилда қонуний
никоҳдан ўтиб турмуш қурганлигини, уларнинг никоҳи
Тошкент вилояти, Юқоричирчиқ тумани ФХДЁ бўлимида 21114-21-00370-сонли
далолатнома
ёзуви
билан
қайд
этилганлигини, биргаликдаги турмушларидан бир нафар
фарзанди борлигини, жавобгар билан 2022 йилдан буён бирга
эр-хотин бўлиб яшамаслигини, оилавий муносабатлари
бутунлай тугатилганлигини кўрсатиб, жавобгар билан
ўрталаридаги никоҳдан ажратишни сўраган.
Фуқаролик ишлари бўйича Юқоричирчиқ туманлараро
суди томонидан 2024 йил январь ойида ярашиш учун олти ой
мухлат берилган.
Суд мажлисида сўралган даъвогар Артикова Сайёрахон
Ойбек қизи даъвони қувватлаб, суд томонидан ярашиш учун
берилган мухлатда ярашмаганлигини, жавобгар билан 2022
йилдан буён яшамаслигини, ўрталарида бир нафар фарзанд
туғилганлигини, жавобгар билан оилани тиклашни имкони
қолмаганлигини, мулкий низоси йўқлигини баён қилиб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
Суд мажлисида сўралган жавобгар Артиков Баходир
Йигитали ўғли суд томонидан ярашиш учун берилган
мухлатда ярашмаганлигини, жавобгар билан 2022 йилдан
буён яшамаслигини, ўрталарида бир нафар фарзанд
туғилганлигини, даъвогар билан оилани тиклашни имкони
қолмаганлигини, мулкий низоси йўқлигини баён қилиб,
даъвони қаноатлантиришни сўради.
тарафларнинг
иш
юзасидан
берган
тушунтиришларини, иш ҳужжатларини ўрганиб, уларни
муҳокама
қилган
ҳолда
қуйидаги
асосларга
кўра,
даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантиришни лозим
топди:
Ўзбекистон
Республикаси
Оила
кодексининг
41моддасига кўра, агар суд эр ва хотиннинг бундан буён
биргаликда яшашига ва оилани сақлаб қолишга имконият
йўқ деб топса, уларни никоҳдан ажратади.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2011
йил 20 июлда қабул қилинган “Судлар томонидан никоҳдан
ажратишга оид ишлар бўйича қонунчиликни қўллаш
амалиёти тўғрисида”ги 6-сонли қарори 16-бандининг 1хатбошисига кўра, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги талаб,
фақат, эр-хотин бундан буён бирга ҳаёт кечиришларининг ва
оила батамом бузилганлиги сабабли уни сақлаб қолишнинг
иложи йўқлиги аниқланган ҳолдагина қаноатлантирилиши
лозим.
Мазкур Пленум қарори 29-бандининг 1-хатбошисига
асосан никоҳдан ажратиш ҳақидаги ҳал қилув қарори
қонуний, асосли бўлиши ҳамда суд мажлисида ҳар томонлама
текширилган далилларга асосланган бўлиши лозим.
Иш ҳужжатлари ва ишда аниқланган ҳолатларга
қараганда, тарафлар
12.04.2021 йилда қонуний никоҳдан
ўтиб турмуш қурган, уларнинг никоҳи Юқоричирчиқ тумани
ФХДЁ бўлимида
2-1114-21-00370-сонли далолатнома ёзуви
билан қайд этилган, биргаликдаги турмушларидан бир нафар
фарзанди туғилган, даъвогар ажрашишга сабаб деб
ўрталарида ўзаро келишмовчилик деб кўрсатган, жавобгар
билан
2022
йилдан
буён
бирга
эр-хотин
бўлиб
яшамаётганлигини,
тарафларнинг оиласини тиклашнинг
имкони қолмаган. Бу холат “Уччинор” МФЙ ва “Интилиш”
МФЙлар томонидан берилган далолатномада тасдиқланган.
Оилани сақлаб қолиш мақсадида тарафларга ярашиш
учун муҳлат берилган, бироқ тарафлар ушбу муҳлат давомида
ярашмаган ва оилани тиклашга ҳаракат қилмаган.
Бундай ҳолатда суд тарафлар ўртасидаги оилавий
муносабатлар бутунлай тугатилганлигини, оилани сақлаб
қолиш учун қилинган хатти-ҳаракатлар ўз самарасини
бермаганлигини,
улар
ўртасидаги
эр-хотинлик
муносабатлари тугатилганлигини, тарафлар ўртасида мулкий
низо йўқлигини, тарафлар ўртасидаги оила тамомила барбод
бўлган деб ҳисобланишини инобатга олиб, тарафларни
никоҳдан
ажратишни,
тарафларнинг
фарзандлари
жавобгарнинг қарамоғида бўлганлиги сабабли, давлат божи
тўловини жавобгардан ундиришни лозим топди.
Юқорида баён қилинган ҳолатлар, қайд қилинган қонун
нормалари талаблари, Ўзбекистон Республикаси Оила
кодексининг
44-46-моддалари
ҳамда
Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 249-253моддаларини қўлланиб, суд
ҚИЛДИ:
Даъвогар Артикова Сайёрахон Ойбек қизининг жавобгар
Артиков Баходир Йигитали ўғлига нисбатан никоҳдан
ажратиш ҳақидаги даъво аризаси - қаноатлантирилсин.
Даъвогар Артикова Сайёрахон Ойбек қизи ва жавобгар
Артиков Баходир Йигитали ўғли ўрталарида Тошкент вилояти
Юқоричирчиқ тумани ФҲДЁ бўлимида 12.04.2021 йилда 21114-21-00370-сонли далолатнома ёзуви билан қайд қилинган
никоҳларидан ажратилсин.
Даъвогар Артикова Сайёрахон Ойбек қизидан ФҲДЁ
органи
томонидан
никоҳдан
ажралганлик
тўғрисида
гувоҳнома бериш вақтида давлат фойдасига БХМнинг бир
баравари миқдорида давлат божи ундирилсин.
Жавобгар Артиков Баходир Йигитали ўғли ФҲДЁ органи
томонидан никоҳдан ажралганлик тўғрисида гувоҳнома
бериш вақтида давлат фойдасига БХМнинг икки баравари
миқдорида давлат божи ундирилсин.
Ҳал қилув қарорига нисбатан у қабул қилинган кундан эътиборан бир ой
ичида апелляция шикояти (протести), биринчи инстанция судининг ҳал
қилув қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида
кассация шикояти (протести) Тошкент вилоят суди фуқаролик ишлари
бўйича судлов ҳайъатига берилиши мумкин.
Раислик этувчи, судья:
Ш.Р.Астанов